БЕНТАМ (Бентҳам) Иеремия (1748.15.2 Лондон 1832.6.6) -инглиз файласуфи, ахлоқшуноси. Утилитаризмннт таникли вакили. Б. фикрича, ахлоқ, шунингдек қонунчилик — инсон хаттиҳаракатларини бошқариб туриш санатидан иборатки, улар кишиларга имкон қадар бахт келтирсин. Инсон ҳаётининг олий мақсади кўп одамларни иложи борича бахтли қилишдир (алтруизм). Б. адабиётга "интернационал" ("байналмилал") тушунчасини киритган. Асосий асарлари: "Ахлоқ ва қонунчилик асосларига муқаддима" (1830), "Деонтология ёки ахлоқ ҳақидаги фан" (1834).

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил