Жермук ( арманча: Ջերմուկ ) - тог'ли курорт шаҳарчаси ва Арманистон жанубидаги Ваёц Дзор вилоятининг Жермук муниципалитети маркази. вилоят маркази Егҳегнадзордан шарқда 53 км о'зоқликда жойлашган. Совет Иттифоқида саниторик туризм учун машҳур жойлардан бири ҳисобланган[1].

Жермук о'зининг иссиқ булоқлари ва шаҳарда шишага солиб қадоқланган минерал сув маркалари бренди билан ҳам машҳур. Унинг тоза ҳавоси, шаршаралари, сун'ий ко'ллари, сайр учун табиий жойлари, атроф муҳити, о'рмонлари ва минерал сув ҳавзалари билан жозибали. Ҳозирги кунда шаҳар замонавий туризм ва соғлиқни сақлаш хизматлари марказига айлантириш мақсадида қайта ободонлаштирилмоқда. Шунингдек, у йирик шахмат марказига айланиши учун қайта ташкил этилмоқда, шаҳарда ко'плаб халқаро шахмат турнирлари о'тказилиши режалаштирилган[2]. 2016-йилги расмий ҳисоб-китобларга ко'ра, Жермукнинг аҳолиси 3400 киши га яқин эди. Бироқ, 2011-йилги келиб аҳолини ро'йхатга олиш ма'лумотларига ко'ра, Жермук аҳолиси 5,572 кишига етган. Яқин атрофдаги Ҳерҳер, Кармрашен ва Гндеваз қишлоқлари ҳам Жермук муниципалитети таркибига киради.

Этимология

Шаҳар номи арманча "жермук" ( ջերմուկ ) ёки "жермоок" со'зларидан олинган бо'либ, г'арбий арман тилида "чермоуг", "илиқ минерал булоқ" деган ма'ноларни англатади. Жермук атамасини биринчи марта ХИИИ асрда тарихчи Степанос Орбелиан о'зининг "Сисакан вилояти тарихи" асарида айтиб о'тган.

Тарихи

Жермук тарихан Арманистондаги Сюник вилоятининг Ваёц Дзор вилоятининг бир қисми ҳисобланган ҳудудни эгаллайди. Бу ҳақда биринчи марта ХИИИ асрда тарихчи Степанос Орбелян о'зининг "Сисакан вилояти тарихи" асарида айтиб о'тган. Қадимги сиклоп қал'аси қолдиқлари ва ВИИИ асрга оид базилика харобалари Жермук булоқлари атрофидаги ҳудуд ХИИИ асрдан анча олдин пайдо бо'лганилигидан далолат беради[3]. Жермук ҳудуди Х, ХИИ асрларда, Ваёц Дзор Сюник қироллиги таркибига кирган ҳамда о'ша даврда Сиуния сулоласи томонидан бошқарилган. Сюник князлари Жермукнинг минерал булоқларини анчайин шифобахш деб билишган ҳамда улар билан то'лдирилган бир нечта ҳовузлар қуришган ва бу кичик шаҳарчани дам олиш масканига айлантиришган. О'рта асрларда Ипак ё'ли Ваёц Дзор ҳудудидан, хусусан, ҳозирги вақтда Мартуни шаҳрини Егҳегнадзор билан Жермукнинг шимоли-г'арбий қисмини бог'лайдиган ё'л орқали о'тган.

Жермук

ХВИ аср бошларида Шарқий Арманистон Сафавийлар Форс ҳукмронлиги остига ўтади. Жермук ҳудуди Эриван Бегларбеги ва кейинчалик Эриван хонлиги таркибига кирган. ХВИ ҳамда ХВИИ асрлар оралиғи Ваёц Дзор тарихидаги энг ог'ир давр ҳисобланади. Бу ҳудуд туркий ва эрон қабилаларининг босқинчи қўшинлари ўртасидаги тез-тез жанг майдонига айланган. Натижада кўплаб муҳим обидалар, обод қишлоқлар вайрон бўлган, аҳоли эса қишлоқдан кўчирилган. 1747-йилда Жермук янги ташкил этилган Нахичеван хонлиги таркибига киради.

Турар-жой бинолари

1826—2028-йиллардаги рус-форс урушидан сўнг 1828-йилда Россия империяси билан Форс ўртасида Туркманчай шартномаси имзоланиши натижасида Шарқий Арманистоннинг кўплаб ҳудудлари, жумладан, Ваёц-Дзор ҳам Россия империяси таркибига кирган. 1828–1830-йилларда Эроннинг Салмас ва Кҳой шаҳарларидан кўплаб арман оилалари Шарқий Арманистонга, хусусан, кейинчалик 1840-йилда Эриван губернаторлиги таркибига кирган ҳудудларга кўчирилган. Арман кўчманчиларининг биринчи тўлқини 1828–1829-йилларда Ваёц Дзор вилоятига етиб келади. Россия ҳукмронлиги остида Жермук шаҳри сезиларли о'сиш ва ривожланишга гувоҳ бо'лади. ХВИИИ асрнинг 30-йилларида рус геологи Г. Воскобойников Арманистонга келади ва Жермукнинг географик чуқурлиги, шунингдек, Жермук сувларининг таркиби ва хусусиятларини о'рганишни бошлайди. Унинг Жермук ҳақидаги кузатишлари 1831-йилда "Тог' журнали" газитасида, кейинроқ 1855-йилда "Кавказ календаси" журналида нашр этилган. Воскобойниковнинг асарлари Жермук ҳақидаги биринчи илмий суҳбатлар эди.

1860-йилларда Сюникнинг Орбел князлари томонидан қурилган Жермукнинг барча тарихий булоқлари Россия ҳукумати қарорига биноан Геворг Кҳанагян томонидан та'мирланган. Бугунги кунда "Пристав булоқлари" деб аталадиган ҳовзалари тарихий ёдгорлик сифатида сақланиб қолган. 1870-йилда Жермук Эриван губернаторлиги таркибида янги ташкил этилган Шарур Даралагез уезди таркибига киради.

Жермук шаҳари маркази
Жермукнинг минерал сув курорт маркази

1931-йилда Жермук Совет Арманистонининг янги ташкил этилган Азизбеков тумани таркибига киритилган. Жермукнинг биринчи шаҳарсозлик режаси 1945-йилда ме'мор П. Мсрян томонидан киритилган. 2-лойиҳаси эса 1952-йилда архитектор П. Манукян томонидан тузилган. Кейинчалик лойиҳа 1960-йилларнинг бошларида о'згартирилган.

1918–1920-йилларда Жермук бир муддат Арманистон Республикаси таркибига киради. Арманистон советлаштирилгандан со'нг, Жермук ва унинг атрофидаги ҳудудлар Совет ҳокимиятига қаршилик ко'рсатган ҳудудлардан бирига айланган. Гарегин Нжде бошчилигида тан олинмаган Тог'ли Арманистон Республикасини ташкил этилади. Бироқ, 1921-йил июл ойида болшевиклар қо'лига о'тиб, Жермук Арманистон Совет Социалистик Республикаси таркибига киради. 1961-йилда Жермук Азизбеков туманидаги шаҳар таркибига киритилган. Биринчи санатория 1962-йилда, иккинчиси 1963-йилда ва минерал сув курорт маркази 1966-йилда очилган бо'либ, Жермукни барча совет фуқаролари учун замонавий курортга айлантириш учун Жермук курорт марказининг унумдор фаолиятига ё'налтирилган. 1967-йилда Жермукга республика бо'йсунувчи шаҳар мақоми берилган

Хизматларнинг босқичма-босқич ривожланиши билан Жермук аҳолиси 1980-йилларда 9000 кишига етган. 1991-йилда Совет Иттифоқи парчаланганидан со'нг Арманистон мустақилликка эришгандан кейинги иқтисодий инқироз натижасида ХХИ асрнинг биринчи о'н йиллигида аҳоли сони 5000 дан камроқгача кескин камайган. 1995-йилда Жермук 1995-йилги ма'мурий ислоҳотларга ко'ра янги ташкил этилган Ваёц Дзор вилояти таркибига кирган. Бироқ, со'нгги йилларда Жермукда ко'плаб ривожланиш режалари амалга оширилди. Шаҳарни ёзги курорт ва қишки сайёҳлик ё'налиши сифатида янада ривожлантириш, шу жумладан яқин атрофдаги Кечут қишлог'и ва Жермук аэродроми қурилди. Кўплаб янги меҳмонхоналар ва соғломлаштириш марказлари очилди, кўплаб санаторийлар қайта та’мирланди, тоғ-чанғи курортининг канат йўлининг 1-босқичи тўлиқ та’мирланди.

Спорт

Жермук Арманистондаги қишки спорт турлари бо'йича асосий марказлардан бири. Шаҳарнинг жануби-шарқида жойлашган чанг'и зонасига 900 метр узунликдаги канат ё'ли хизмат қилади. Вилоятда қишки туризмни ривожлантириш мақсадида тоғ-чанғи лифтининг иккинчи босқичи бўйича ишлар давом этмоқда[4].

Жермук шахмат бўйича халқаро турнирларнинг мунтазам ўтказиладиган жойи ҳисобланади. Ҳар йили ёзда шаҳарда шахмат бо'йича ФИДЕ Гран-при Жермук турнири о'тказилади.

Шаҳарда Совет давридан қолган катта, гарчи қаровсиз бо'лса ҳам, ёпиқ спорт саройи бор.

Яқин шаҳарлар

Ҳятт Плаcе Жермук

Жермук эгизак :

Таниқли одамлари

  • Нарек Саркисян, арман архитектори ва сиёсатчиси [ <спан титле="Тҳис cлаим неэдс референcес то релиабле соурcес. (Деcембер 2019)">иқтибос керак</спан> ]

Яна қаранг

Манбалар

  1. ↑ Сноw арт фест ис оне море реасон то паcк ёур баг фор Армениа
  2. ↑ Жермук эcономй
  3. ↑ „Жермук Гроуп: Жермук cитй“. 2013-йил 29-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 24-ноябр.
  4. ↑ Նախագահ Սերժ Սարգսյանի աշխատանքային այցը Ջերմուկ
  5. ↑ „Города-побратимы Архангельска“ (ру). м.арҳcитй.ру. Аркҳангелск. Қаралди: 2020-йил 2-июл.
  6. ↑ „Саинт-Рапҳаëл, территоире де жумелагес“ (фр). вилле-саинтрапҳаэл.фр. Саинт-Рапҳаëл. 2019-йил 1-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 2-июл.

Ҳаволалар