Жешув — Полшанинг жан.шарқидаги шаҳар. Вислок дарёси бўйида. Жешув воеводалигининг маъмурий маркази. Аҳолиси 162 минг киши (1999). Темир йўл тугуни. Машинасозлик (жумладан автомобил ва авиация двигателлари и. ч.), озиқ-овқат (гўшт ва мева-консерва) саноати корхоналари, техник чинни заводи, педагогика институти, Жешув ўлкаси музейи бор. ХВ—ХВИИИ асрларга оид меъморий ёдгорликлар сақланган. Ж.га ХИВ асрда асос солинган.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил