Yettisuv

Еттисув (қозоқча Жетису) — Қозоғистоннинг жануби-шарқий қисми. Шимолий да Балхаш кўли, Шимоли-шарқда Сассиқкўл ва Олакўл, жануби-шарқда Жунғария Олатови тизмаси, жанубида Шимолий Тяншан тизма тоғлари ҳамда ғарбда Чу-Или тоғлари билан чегараланган. Е. атамаси Балхаш кўлига қуйиладиган 7 дарё (Или, Қоратол, Биён, Оқсув, Лепса, Баскон, Сарқанд)дан олинган. Е.нинг шимоли-ғарбий ва шимолий текислик қисми Товқум, Сариэшик-ўтров, Луққум, Ёмонқум каби қумли ва қисман шўрхок чўллардан иборат. Шувоқ-шўра, саксовулзор ва бутазорлар, дарё бўйларида тўқайлар, жануби-шарқида 2000 м гача баландликда баргли ўрмонлар, юқорирокда қарағайзор ва алп ҳамда субалп ўтлоқлари бор.
Тарихий манбаларда Е.деганда анча катта ҳудуд (Чу дарёси водийси билан бирга) тушунилган. Е. — Марказий Осиё маданиятининг қад. марказларидан бири. Е.да саклар, кейинчалик усунлар яшаган. Мил. ВИ аср охирларида Е.да Ғарбий Турк хоқонлиги, кейинчалик туркашлар (ВИИИ асрнинг ўрталаригача) ва қарлуқлар (766 — 940) ҳукмронлик қилишган. Е.ни Х асрнинг ўрталаридан Қорахонийлар, ХИИ асрнинг 30-й.ларидан Қорахитойлар бошқарган. Мўғуллар босқинчилиги даври (1219—21)да Е.нинг деҳқончилик воҳалари ва шаҳарлари қаттиқзарар кўрган. ХВИ асрда Е.да қозоқларнинг Катта жузи ташкил топган. ХИХ асрнинг ўрталарида Россия томонидан босиб олинган.[1]
Манбалар
| Географияга оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |