Jillibuloq
Жиллибулоқ — Жиззах вилояти Бахмал туманидаги қишлоқ аҳоли пункти. У Музбулоқ маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган.
Жиллибулоқ | |
|---|---|
Қишлоқ | |
| Мамлакат | Ўзбекистон |
| Вилоят | Жиззах вилояти |
| Туман | Бахмал тумани |
Этимологияси
Қишлоқ номи таркибидаги жилли сўзи маҳаллий халқ шевасида ишлатиладиган илиқ ёки илмиқ сўзлари билан маънодош ҳисобланади. Бу атама совуқ эмас, аксинча илиқ ёки илмиқ сувли булоқни англатади. Шунинг учун дастлаб Жиллибулоқ ёки Жилибулоқ гидроними пайдо бўлиб, кейинчалик шу булоқ ёнида жойлашган қишлоқ ҳам шу ном билан аталган.
Ном гидроним сифатида шаклланган бўлиб, булоқ сувининг хусусияти — яъни унинг илиқ ёки мўътадил ҳароратда бўлиши инобатга олинган.
Айрим тадқиқотчилар эса ном таркибидаги жили сўзи товуш ўзгаришига учраган ясама шакл бўлиши мумкинлигини қайд этади. Уларнинг фикрича, номнинг дастлабки шакли Жиллибулоқ бўлиб, у ер остидан сизиб чиқиб доимий равишда оқиб турадиган булоқ маъносини билдирган. Қадимги туркий тилларда ҳам жилибулоқ доимо оқиб турадиган булоқ маъносини англатган[1].
Манбалар
- ↑ Нафасов Т. Ўзбекистон топонимлари изоҳли луғати. Тошкент, 2009.