Jimmy Wales
Жиммй Донал Wалес (талаффузи: Жимми Донал Уэйлс), шунингдек Жимбо номи билан таниқли (7 август 1966-йил; Ҳанцвилл, Алабама, АҚСҲ) — америкалик интернет-тадбиркор, вики консепсияси идеологи, Википедия асосчиларидан бири, Викимедиа Жамғармасининг раиси (2003—2006). 2011-йилдан Викимедиа Жамғармасининг фахрий раиси, Википедия ва бошқа вики-лойиҳаларни бошқарадиган тижорат ташкилоти бўлмиш Wикиа ширкатининг асосчиси. Жиммй Wалес Алабама штатининг Ханцвилл шаҳрида туғилган ва у ерда университетга тайёргарлик кўриш учун Рендолф мактабида таҳсил олган. У мос равишда Оберн университети ва Алабама университетида молия соҳасида бакалавр ва магистр даражаларини олган. Аспирантурада Wалес иккита университетда дарс берган; у молия соҳасида ишга кириш учун ПҳД диссертациясини тамомлашдан олдин ишдан бўшаган ва кейинчалик Чиcаго Оптионс Ассоcиатес илмий-тадқиқот директори лавозимида ишлаган. 1996-йилда Wалес ва унинг икки шериги ўспиринлар учун контент тақдим этиши билан машҳур. Бомис веб-порталига асос солди. Бомис энциклопедияси бошқалар ҳам таҳрирлаши мумкин бўлган, текин нупедия (2000–2003) энциклопедиясини молиялаштиришда асос бўлди. 2001-йилнинг 15-январида Ларри Сангер ва бошқалар билан Wалес тезда ёйилган ва машҳурликка эга бўлган Wикипедиа — очиқ контентли энциклопедияни ишга туширди. Унинг оммавий обрўси ошгани сайин, Wалес унинг промоутери ва матбуот котибига айланди. У википедиянинг трихий асосчиси сифатида эътироф этилган бўлса-да, Жиммй бунга қарши чиқиб, ўзини ягона асосчи деб эълон қилди. Wалес Википедияни бошқаришда ёрдам берган хайрия ташкилоти — Викимедиа Жамғармаси Васийлик кенгашида хизмат қилади. Ва ушбу кенгаш томонидан тайинланган „жамият асосчиси“ лавозимини эгаллаб келмоқда. Дунёнинг энг йирик энсиклопедияси Википедияни яратишдаги хизмати учун „Тиме“ журнали уни 2006 йилда „Дунёнинг 100 та энг нуфузли одами“ қаторига киритди.
| Жиммй Wалес | |
|---|---|
| Жиммй Донал Wалес | |
|
| |
| Таваллуди |
1966-йил 7-август |
| Фуқаролиги |
|
Ҳаёти
Жиммй Wалес ўзининг биринчи турмуш ўртоғи Памела Греэн билан талабалик даврида танишган. У ушбу турмуш ўртоғи билан 1994-йилда Чикагога кўчиб ўтган, бироқ кейинчалик ажрашган.
Иккинчи хотини — Чристине Роҳан Мицубишида трейдер сифатида фаолият юритган. У билан ҳам Wалес ажрашган. Ушбу никоҳдан уларнинг битта қизи бор.
Wалес 2011-йилдан Буюк Британияда Кате Гарвей билан истиқомат қилади. Гарвей Буюк Британиянигн собиқ бош вазири Тони Блаир қўли остида реферант-котиба лавозимида ишлаган. 2012-йилнинг 6-октабр куни Wалес ва Гарвей расман оила қуришди. Уларнинг бир қизи бор.
Wалес ўзини атеист деб ҳисоблайди. Унинг сўзларига кўра, унинг ўз фалсафаси унинг онгида муқим жой эгаллаган ва шунинг учун у ўзини бутунлай атеист деб ҳисоблайди.
Яна қаранг
| Шахсият ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |