Jirm
Жирм, Журм — Бадахшонтдаги ўрта аср шаҳарларидан бири. Файзобод (Афғонистон)дан 30 км жан.-шарқда жойлашган. Маҳаллий ривоятларга кўра, қадимда Ж. Голан деб аталиб, Бадахшондаги қалъалар ичида энг йириги бўлган. Тарихий манбалар ("Шоҳнома")да илк бор В—ВИ асрларга оид воқеалар муносабати билан қайд этилган. ИХ асрда Ж. Балх вилоятининг Тибетга борадиган шарқдаги энг чекка шақри ҳисобланиб, унинг жоме маcжиди бўлган. Араб географи Ёқут Ҳамавийнинг таъкидлашича, Ж. Бадахшоннинг бош шаҳри бўлган. Х асрда сомонийлар даврида Ж.да зарбхона мавжуд бўлиб, унда кумуш тангалар зарб қилинган. ХХ аср бо-шида Кўкча дарёсининг ҳар икки соҳилида жойлашган Ж.нинг катта бозори ва бир неча карвонсаройи бўлган. Ҳозир Ж. Афғонистон Бадахшонидаги кенг туманнинг маъмурий маркази ҳисобланади.
Адабиёт
- Камалиддинов Ш.С., Историческая география Южного Согда и Тоҳаристана по арабоязичним источникам ИХ — начала ХИИИ вв., Т., 1996.[1]
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |