Jirov
Жиров — қозоқ, ўзбек ва қорақалпоқ халқларида достон, терма ижод этиб куйловчи халқ шоири. Қадимда катта жамоат йиғинларида, тўй-маъракаларда Жировлар қўбиз жўрлигида термалар ижро этишган. Халқ орасида катта обрў орттирган айрим (мае, ХВ—ХВИИ асрларда Қизтувған, Дўстпамбет, Жиенбатар каби қозоқ) Жировлар ўз уруғи, улусига бошчилик ҳам қилган, халқ ботири бўлган. Улар уруш ва б. нотинч вақтларда ўткир сўзи, таъсирчан термалари билан оммани бирлаштириб ўзига эргаштирган. Қозоқларда Жиров жирчи (тайёр фолклор намуналарини ижро этувчи)дан ижодкорлиги билан фарқ қилади. Жировлар ўзбек бахшилари каби устоз-шогирд муносабатлари асосида етишиб чиққан. Қорақалпоқларда Есемурат жиров, Жиен жиров, Нурабулла жиров, Шанхай жиров (1814—84), қозокларда Буҳар жиров (ХВИИИ аср), Мусабой жиров (ХВИИИ аср)лар халқ орасида кенг танилган.[1]
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |