Житомир — Украинадаги шаҳар, Житомир вилоятининг маркази. Тетерев дарёси (Днепр ирмоғи) соҳилида. Шоссе ва темир йўллар тугуни. Аэропорт бор. Аҳолиси 260 минг киши (2023). ИХ асрда асос солинган. Машинасозлик ва металлсозлик (электр ўлчов асбоблари ишлаб чиқариш бирлашмаси, станок автоматлар, уй-рўзғор приборлари заводлари), енгил саноат (зиғир тола комбинати), озиқ-овқат саноати (ун корхоналари, гўшт ва консерва комбинатлари), ёғочсозлик (мебел комбинати, мусиқа асбоблари фабрикаси), кимёвий тола, доривор ўсимликлар хом ашёлари заводлари ишлаб турибди. 2 олий ўқув юрти, мусиқали драма театри, қўғирчоқ театри, филармония, ўлкашунослик, табиат музейлари, ёзувчи В. Г. Короленко, академик С. П. Королёв уй-музейлари бор.[1]

Житомир
Мамлакат Украина

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил