Жиу-жицу — японча ўзини ўзи ҳимоя этиш ва қуролсиз ҳужум қилиш йўли. Унда рақибнинг энг нозик жойлари — қуёш чигали (қоринда), уйқу артерияси, жигар ва ҳоказога зарба бериш; қўл ва оёқ бўғимларини қайириш, турли ташланиш, босиб олиш каби усуллар ишлатилади. Бундай усуллар жисмоний жиҳатдан бақувват ёки қуролланган рақибга қарши курашда алоҳида аҳамиятга эга. Ж.-ж. ХИИИ асрда пайдо бўлган. Унинг асосида дзюдо кураши келиб чиққан (қаранг Дзюдо, Карате).[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил