Жизза — ўз ёғида қовурилган тўғрамча думба. Қўйнинг ёғи (думба) тўғри тўртбурчак шаклида тўғралиб, паст оловда қовурилади, сўнгра ёғлари эриб, ёғ тўқималари ва қолдиқ ёғлардан Ж. ҳосил бўлади. Асосан қўйнинг думбасидан тайёрланади, шунингдек, қорамол ва б. ҳайвон ёғи эритилиб ҳам Ж. олинади. Думба Ж.си иссиғида туз ва пиёз аралаштириб, нон билан ейилади ёки ҳамирга солиб Ж.ли нон (патир) ёпилади. Халқ табобатида Ж.ни ўрик, бодом ёки ёнғоқ мағзи билан бирга туйилиб, яра-чақани даволашда (малҳам сифатида) ҳам ишлатилади.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил