Jizzax (shahar)
Жиззах − Ўзбекистон Республикасининг Жиззах вилоятидаги шаҳар. Вилоятнинг маъмурий, иқтисодий ва маданий маркази[1].
Жиззах | |
|---|---|
| шаҳар | |
| 40°7′0″Н 67°51′0″Э / 40.11667°Н 67.85000°Э | |
| Мамлакат | Ўзбекистон |
| Вилоят | Жиззах вилояти |
| Ҳукумат | |
| • ҳоким | Холмуродов Комил Адҳамович |
| Илк эслатилиши | Х аср |
| Майдон | 49 км2 (19 кв ми) |
| Маркази баландлиги | 378 м |
| Иқлим тури | Кескин-континентал |
| Расмий тил(лар)и | ўзбекча |
| Аҳолиси (2023) |
188, 300 |
| Зичлиги | 200 киши/км2 |
| Миллий таркиб | |
| Конфессиявий таркиб |
|
| Вақт минтақаси | УТC+5 |
| Телефон коди | 72 |
| Почта индекс(лар)и | 130100 — 130117 |
| Автомобил коди | 13 (1998—2008), 25 — 29 (2008) |
Шаҳар Сангзор дарёси бўйида, Нурота тизмасининг шимолий этакларида, Мирзачўл даштининг жанубий қисмида, денгиз сатҳидан ўртача 460 м баландликда, Тошкент-Самарқанд темир йўли ва Катта Ўзбекистон тракти ёқасида жойлашган. Майдони 0,1 минг км² (49640 га) га тенг. 2023-йилнинг 1-апрел ҳолатига Жиззах вилоятининг доимий аҳолиси сони 1483,1 минг кишини, Жиззах шаҳар аҳолиси эса 188,3 минг кишини ташкил этган[2].
Этимологияси
Энг машҳур версиялардан бирига кўра, шаҳар номи сўғдча „Дизак“ сўзидан келиб чиққан бўлиб, „кичик қал’а“ деган маънони англатади[3].
Тарихи
Юнон солномачилари Газони алоҳида тилга олишади. Археологлар Газо шаҳрининг ўрнини аниқ ва асосли тайин этмасаларда, тарихий манбаларда уни Самарқанд ва Тошкент оралиғида жойлашганлиги айтилади. Олимлар Газони қадимий Жиззах деб тахмин қиладилар.
Жиззах Ўрта Осиёдан ўтган бир неча қадимий карвон йўлининг туташган жойида вужудга келган. Ёзма манбаларда илк бор араб географ олимлари ва сайёҳларидан Ибн Ҳавкал ва Муқаддасипларнинг асарларида Уструшонанинг Факнон вилоятидаги шаҳар деб тилга олинади. Шаҳар араблар истилосидан олдин ҳам мавжуд бўлган.
Жиззах ИХ−Х асрларда Сомонийлар, ХИ−ХИИИ аср бошида Қорахонийлар, Хоразмшоҳлар давлати, ХИВ−ХВ асрларда Темурийлар давлати, ХВИ−ХВИИИ аср 1-ярмида Бухоро хонлиги, ХВИИИ аср 2-ярмидан 1866-йилгача Бухоро амирлигига тобе бўлган.
Шаҳар бир неча марта инқирозга учраб, яна қайта тикланган. ХВИ−ХВИИ асрларда аҳоли ҳозирги эски бозордаги Ўратепага кўчган. ХИХ аср 60-йилларида у ҳам ҳаробага айланган. Кейинчалик яна тикланган. ХИХ аср 2-ярмидан Туркистон генерал губернаторлиги таркибига киритилган. Жиззахда тегирмон, жувозхона, темирчилик устахоналари, кулолчилик корхоналари ва бошқалар ишлаб турган. Шаҳар ХВИ−ХИХ асрларда кўпгина тарихий воқеаларнинг гувоҳи бўлган. 1571-йилда Абдуллахоннинг Дашти қипчоқ хони Бобохон ва Тошкент ҳокими Дарвешхон билан Жиззахдаги тўқнашуви шаҳарга кўп талафот етказган. 1866-йил 12−18-октябрда Жиззах қалъаси рус босқинчилари томонидан тўпга тутилиб, вайронага айлантирилган. 1916-йилдаги Жиззах исёнида шаҳар рус мустамлакачилари томонидан яна вайрон қилиниб, аҳоли бешафқат қирилган.
Жиззахда 1920-йиллардан бошлаб янги корхоналар қурилган. 1930-йил маҳаллий хом ашё билан ишлайдиган оҳак заводи, 1932-йил шаҳар электр стансияси, 1942-йилда пахта заводи, 1943-йилда қишлоқ хўжалиги машиналарини таъмирлайдиган завод, 1949-йилда ёғ-пишлоқ заводи, 1960-йилда Ўзбекистонда энг йирик бинокорлик материаллари комбинати ишга тушди. Мирзачўл ва Қарши чўлларини суғориш учун полиэтилен қувурлар ва полихлорвинил маҳсулотлари ишлаб чиқариладиган кимё комбинати (1969), элеватор, ун заводи ва аралаш ем ишлаб чиқариладиган сехдан иборат ун комбинати қурилди (1970). 1971-йилда ғишт заводи ва Тошкент трикотаж фирмаси филиалининг биринчи босқичи фойдаланишга топширилди. Шунингдек, нон заводи, тикувчилик фабрикаси маҳсулот бера бошлади.
Географияси
Шаҳарнинг майдони тахминан 0,1 минг км² (49640 га). Жиззах Сангзор дарёси водийсида, Нурота тоғларининг шимолий этагида, Мирзачўл даштининг жанубида жойлашган.
Шаҳар Тошкентдан 180 км жануби-ғарбда, Самарқанддан 90 км шимоли-шарқда жойлашган. Жиззах шаҳри эгаллаб турган ҳудуд Жиззах вилоятининг Шароф Рашидов тумани билан чегарадош.
Иқлими
Иқлими кескин континентал. Январдаги ўртача ҳарорат 1,5°, минимум − 35°, июлда ўртача ҳаорат 28,5°, максимум − 46°.
Маҳаллалар (Маҳалла Фуқаролар Йиғини)
Жиззахлик МФЙ- Жиззах шаҳридаги маҳалла номи. Мазкур маҳалла 2013-йил 30-августда давлат рўйхатига олинган. Маҳалла шаҳардаги қадимий маҳаллалардан бири бўлиб, қадимий Жиззахнинг марказий қисми, бозор ва ҳунармандлар растаси ҳам шу маҳалла ҳудудида жойлашган. Маҳалла ҳудуди ўтмишда учга бўлинган, жиззахлик, ҳавастлик, совунгарлик. Жиззахликлар шаҳарнинг қадимги қўрғонида яшаган, ўтроқ маҳаллий аҳоли. Кейинчалик қўрғондан кўчиб чиқиб, ҳозирги Жиззахлик маҳалласи ўрнида муқим яшаб қолган тубжой аҳоли вакиллари, қўрғонликлар демакдир. Сайилжойи, Қассоблик маҳаллалари ва Шароф Рашидов тумани билан чегарадош. Умумий ер майдони 167 га, хонадонлар сони 700 тани, аҳоли сони эса 5600 нафарни ташкил этади. Жиззахлик — (Жиззах+лик) мазкур жойдан етишиб чиққан инсонларни кўрсатади.
Алишер Навоий МФЙ — Жиззах шаҳридаги маҳалла номи. Мазкур маҳалла 2013-йил 30-августда давлат рўйхатига олинган. Шаҳар марказидан 1 км масофада жойлашган бўлиб, шаҳардаги Маданият, Кимёгар, Мирзо Улуғбек, Обод, Ҳамид Олимжон, Тошлоқ ва Сангзор маҳаллалари билан чегарадош. Умумий ер майдони 79 га, хонадонлар сони 1115 тани, аҳоли сони эса 4630 нафарни ташкил этади. Жиззах шаҳридаги ушбу маҳалла буюк туркий шоир ва Темурийлар давлати арбоби Алишер Навоий шарафига номланган.
Амир Темур МФЙ — Жиззах шаҳридаги маҳалла номи. Мазкур маҳалла 2013-йил 30-августда давлат рўйхатига олинган. Шаҳар марказидан 10 км масофада жойлашган бўлиб, Ғаллаорол тумани, Шароф Рашидов туманлари билан чегарадош. Умумий ер майдони 4137 км кв, хонадонлар сони 1550 тани, аҳоли сони эса 8937 тани ташкил этади. А.Темур маҳалласи Жиззах қалъа шаҳри Нурота ва Туркистон тизма тоғларини ажратиб турувчи, кенглиги 120-130 метрга тўғри келувчи Илонўтти (Темур дарвозаси) дараси шарқ томонида жойлашган. Амир Темур — (1336-йил 9-апрел — 1405-йил 18-феврал) ўрта асрларнинг буюк туркий аскари ва қўмондони, Темурийлар империяси асосчиси, Олтин Ўрда, Мамлук султонлиги, Деҳли султонлиги, Усмонлилар давлати, Кавказ ва Эрондаги давлатларни енгиши ортидан мусулмон оламининг тўла етакчиси, ери 4,4 млн км² га етишган 14 — юзйилликнинг энг кучли давлат қурувчиси, 35 йиллик бошқаруви ва юришлари чоғида бирор урушни ютқазмаган қўшинбоши, ўтмишда кўрилган учта буюк ҳарбий-тактик уруш ва юриш қўмондонларидан бири, Темурийлар уйғониш даври асосчиси, илм-фан, меъморчилик, санъат ва адабиёт ҳомийси. Ушбу маҳалла буюк саркарда Амир Темур шарафига номланган.
Бунёдкор МФЙ — Жиззах шаҳридаги маҳалла номи. Мазкур маҳалла 2009-йил 30-августда давлат рўйхатига олинган. Шаҳар марказидан 5 км масофада жойлашган бўлиб, Қалия, Нурлиобод, Дўтлик, Ёшлик, Шароф Рашидов туманининг Қангли, Нурафшон маҳаллалари билан чегарадош. Умумий ер майдони 170 га, хонадонлар сони 1378 тани, аҳоли сони эса 6835 тани ташкил этади. Бунёдкор — Мустақилликдан кейин аталган мазкур сўзга „Ўзбек тилининг изоҳли луғати“да қуйидагича изоҳ берилади: „асос солувчи, барпо қилувчи, яратувчи“ (Ўзбек тилининг изоҳли луғати, И жилд, 522-бет)
Боғишамол МФЙ — Жиззах шаҳридаги маҳалла номи. Мазкур маҳалла 1993-йил 30-октабрда давлат рўйхатига олинган. Маҳалла Сангзор, Шодлик, Хайробод, Амир Темур маҳаллалари билан чегарадош. Умумий ер майдони 64 га, хонадонлар сони 406 тани, аҳоли сони эса 2358 тани ташкил этади. 1397-йилда Амир Темур томонидан ўзининг Мироншоҳ қизи неварасига бағишлаб, Боғишамол барпо этилган, у „Шамолли боғ“ маъносини ифодалайди.
Дўстлик МФЙ — Жиззах шаҳридаги маҳалла номи. Мазкур маҳалла 2005-йил 30-августда давлат рўйхатига олинган. Шаҳар марказидан 4 км масофада жойлашган бўлиб, З. М. Бобур, Обод, Бунёдкор, Иттифоқ ҳамда Шароф Рашидов туманининг Ҳамид Олимжон маҳаллалари билан чегарадош. Умумий ер майдони 76 га, хонадонлар сони 1005 тани, аҳоли сони эса 5203 тани ташкил этади. Дўстлик деб аталишига сабаб, илк бор маҳаллада 13 та миллат вакиллари истиқомат қиладиган Иттифоқ ва Ҳамид Олимжон маҳаллаларидан ажратиб олинган. Отахон ва онахонлар миллатлар тинч-тотув, аҳил-иноқ, эркин, фаравон бўлсин деган мақсадда Дўстлик маҳалласи дея ном берилган. Дўстлик маҳалласида ҳар томонлама қулай табиий шароитлар бор, кўп миллатли фуқаролардан иборат. Маҳаллада ўзбек, тожик, қирғиз, рус, татар, қозоқ, корейс миллатига мансуб фуқаролар ҳам яшашади. Дўстлик сўзи ижтимоий-ахлоқий ва психологик тушунча ҳисобланади. Ўзаро ҳурмат, ёқтириш, манфаатларнинг умумийлиги яқинлик, бир-бирини тушинишга асосланган кишилар ўртасидаги муносабатни ифодалайди. Дўстлик миллат ва халқлар ўртасидаги ижобий алоқаларда ҳам ўз ифодасини топади.
Ҳамид Олимжон МФЙ — Жиззах шаҳридаги маҳалла номи. Мазкур маҳалла 2013-йил 6-июнда давлат рўйхатига олинган. Алишер Навоий, Мирзо Улуғбек, Тичлик, Хайробод, Сангзор маҳаллалари билан чегарадош. Умумий ер майдони 75 га, хонадонлар сони 681 тани, аҳоли сони эса 3648 тани ташкил этади. Ҳамид Олимжон — (1909.12.12. Жиззах — 1944.03.07. Тошкент) шоир, адабиёцҳунос, публицист ва жамоат арбоби номига маҳалла номи қўйилган.
Иттифоқ МФЙ — Жиззах шаҳридаги маҳалла номи. Мазкур маҳалла 2013-йил 30-августда давлат рўйхатига олинган. Шаҳар марказидан 8 км масофада жойлашган бўлиб, З. М. Бобур, Дўстлик, Ёшлик, Қалия маҳаллалари билан чегарадош. Умумий ер майдони 79 га, хонадонлар сони 3060 тани, аҳоли сони эса 11650 тани ташкил этади. Иттифоқ — аҳил-иноқ, бирлашмоқ маъноларини англатади.
Кимёгар МФЙ — Жиззах шаҳридаги маҳалла номи. Мазкур маҳалла 2013-йил 30-августда давлат рўйхатига олинган. Обод, Маданият, Алишер Навоий маҳаллалари билан чегарадош. Умумий ер майдони 76.48 га, хонадонлар сони 1778 тани, аҳоли сони эса 6378 тани ташкил этади. Мустақилликдан кейин маҳаллага кимёгар номи берилган, бунга маҳалладаги асосий бинолар Жиззах кимё (пластмасса) заводи томонидан бунёд этилгани ҳамда уларда заводининг ишчи-хизматчилари яшаётганлиги сабаб бўлган. Кимёгар — кимё илми билан шуғилланувчи шахс — кимёгар.
Маданият МФЙ — Жиззах шаҳридаги маҳалла номи. Мазкур маҳалла 2017-йил 12-апрелда давлат рўйхатига олинган., Кимёгар, Бобур, Алишер Навоий, Мирзо Улуғбек, Қалия маҳаллалари билан чегарадош. Умумий ер майдони 67 га, хонадонлар сони 1334 тани, аҳоли сони эса 6167 тани ташкил этади. Топоним номи жамиятнинг ишлаб чиқариш, ижтимоий ва маънавий ҳаётида қўлга киритган ютуқлари мажмуасини ифодалайди. Ўқимишлилик, таълим-тарбия кўрганлик, зиёлилик, маърифатлилик, ҳам маданиятга эришмоқдир. Маҳаллани шундай номланишига ана шу маънолар асос бўлган.
Мирзо Улуғбек МФЙ — Жиззах шаҳридаги маҳалла номи. Мазкур маҳалла 2014-йил 19-февралда давлат рўйхатига олинган. Қалия, Нурлиобод, Маданият, Тинчлик маҳаллалари ва Шароф Рашидов тумани билан чегарадош. Умумий ер майдони 170 га, хонадонлар сони 1383 тани, аҳоли сони эса 4065 тани ташкил этади. Киши исми асосида маҳалла номи қўйилган. Мирзо Улуғбек — (1394-й. Машхад- 1449-й. Самарқанд). Амир Темур набираси, Шохруҳ Мирзо ўғли. Давлат арбоби, саркарда, буюк ўзбек астрономи, ва математик. Маҳалла мана шундай буюк ватандошимиз номи билан аталган.
Наврўз МФЙ — Жиззах шаҳридаги маҳалла номи. Мазкур маҳалла 2013-йил 30-августда давлат рўйхатига олинган. Турон, Шодлик, Сангзор, Алишер Навоий маҳаллалари билан чегарадош. Умумий ер майдони 38 га, хонадонлар сони 696 тани, аҳоли сони эса 4274 тани ташкил этади. Топоним форс-тожик тилида нав-янги, рўз-кун, яъни, янги кун, янги йил маъноларини ифодалайди. Шамсий йилнинг биринчи куни, ҳамал ойининг бошланиши 21-мартга тўғри келади. Янги йил Наврўз байрами сифатида нишонланади. Кеча кундузнинг вақт жиҳатидан тенг бўлган даври, деҳқонлар ҳисобида баҳорнинг биринчи куни, халқ сайли ва байрами. Маҳалла номи миллий байрам сифатида нишонланадиган Наврўз билан боғлиқ. Ўзбек ва бошқа шарқ халқларининг бир неча минг йиллик тарихий, анъанавий, қадимий ва миллий байрами шарафига расмий-маъмурий тарзда маҳалла номи Наврўз деб аталган. Наврўз — форс-тожик тилида нав-янги, рўз-кун, яъни, янги кун, янги йил маъноларини ифодалайди.
Муассасалари
Шаҳарда 12 та йирик саноат корхоналари фаолияти олиб бормоқда: „Жиззахдонмахсулотлари“ АЖ, „Жиззах Аккумлятор Заводи“ АЖ, „Жиззакҳ Техтиле“ МCҲЖ, „Бўстон олами“ МCҲЖ, „Сувоқава“ ДУК, „Ўзбекенерго“ ДАК, „Ўзтрансгаз“ АК, „Тоза Ҳудуд“ ДУК, Манбаи" ДУК, „Жиззах-Тоштепа Текстил“ МCҲЖ, „Жиззах Аккумулятор Заводи Дистрибутор“ МCҲЖ, „Мастер Буилдинг Продуcц“ МCҲЖ. Жиззах шаҳрида 32 та мактаб, 155 та мактабгача таълим муассасаси, 51 та кутубхона, 40 та соғлиқни сақлаш муассасаси ва 12 та масжид бор. Шунингдек, шаҳарда 69 та қўшма ва хорижий корхоналар ва 1125 та кичик саноат корхоналари фаолият юритмоқда.
Аҳолиси
Жиззах шаҳар аҳолиси 188,3 минг кишини ташкил этади ва унинг миллий таркиби: ўзбеклар (85,6%), руслар (4,5%), тожиклар (2,0%), татарлар (1,2%), қозоқлар (1,8%), қирғизлар (0,7%) ва бошқа миллат (4,2%) вакиллари.
Тарихий ёдгорликлари
Жиззахда „Сайҳонсой қоятошлари“даги суратлар (4,5 минг йил аввал), энг қадимги одамлар яшаганлиги таҳмин этилаётган „Пешағор ғори“ маданий қатламлари, икки минг − икки ярим минг йиллик тарихга эга „Мозорсой ёдгорликлари“, „Жомонжар ер ости эҳромлари“, қадимги манбаларда тилга олинган Газа, Харакана, Зомин, Собот, Миқ (1,2,3,4,5,6), Марсманда, унданда қадимийроқ хитой солномаларида тилга олинган „Еча шаҳри“ қолдиқлари бўлмиш қадимги қал’алар ва шаҳарлар сақланиб қолган.
Жиззах вилоятида „Темир дарбоза“, „Саъд ибн абу Ваққос“, „Парпи ота“, „Хўжамушкент ота“, „Новқа ота“, „Ўсмат ота“, „Саид Бурҳониддин Қилич“, „Хўжабоғбон ота“ каби кўплаб зиёрат манзиллари ва қадамжолар бор.
2008-йилнинг 10-июн ҳолатига Жиззах вилояти ҳудудида жами 372 та маданий мерос обектлари, шундан 42 та тарихий обида ва муқаддас зиёратгоҳлар, 267 та археологик манзилгоҳлар, 63 та монументал ёдгорликлар (ҳайкаллар, бюстлар, хотира майдонлари) „Давлат муҳофазаси рўйхатлари“га киритилган.
Таълими
ОТМ
Жиззах давлат педагогика университети;
Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети Жиззах филиали[4];
Қозон федерал университетининг Жиззах филиали[5];
Самбҳрам Университети Жиззах филиали[6].
Лицей[7]
Жиззах политехника институти қошидаги академик лицей;
Жиззах давлат педагогика институти қошидаги „Сайилжой“ академик лицейи;
Жиззах давлат педагогика институти қошида 2-рақамли академик лицей.
Коллеж[8]
Жиззах енгил саноат касб-ҳунар коллежи;
Жиззах тиббиёт коллежи;
Жиззах педагогика коллежи;
Жиззах архитектура-қурилиш касб-ҳунар коллежи;
Жиззах вилоят юридик коллежи;
Жиззах шаҳар иқтисодиёт ва сервис касб-ҳунар коллежи.
Маданияти
Шароф Рашидов мемориал музейи.
Ҳамид Олимжон ва Зулфия мемориал музейи.
Ўлкашунослик музейи.
Юнус Ражабий номидаги драма театри.
Болалар қўғирчоқ театри.
Спорти
Жиззах узоқ йиллик спорт анъаналарига эга ва профессионал спорт фаол ривожланаётган шаҳардир. Спортни ривожлантириш Жиззах вилояти маданият ва спорт ишлари бошқармаси томонидан назорат қилинади.
Футбол
Шаҳарда „Сўғдиёна“ футбол клуби бор (1970−1972 ва 1975−1976-йилларда „Жиззах“ деб номланган). У мезбон учрашувларини 2015-йилда қайта қурилган ва ҳозир 11650 томошабинга мўлжалланган кўп мақсадли арена − "Сўғдиёна" спорт мажмуаси стадионида ўтказади (собиқ „Марказий“ стадиони, „Жиззах“ стадиони).
Машҳур шахслар
Жиззахдан кўпгина машҳур кишилар: Шароф Рашидов − Совет партизан ва давлат раҳбари, ёзувчи. 24 йил давомида Ўзбекистон ССР раҳбари, Ўзбекистон ССР Компартияси Марказий Комитетининг биринчи котиби, Сергей Лебедев − рус разведкачиси, армия генерали, Россия ташқи разведка хизмати директори (2000−2007), 2007-йил 5-октябрдан МДҲ Бош котиби, шоир Ҳамид Олимжон, Нурали Қобул, адиб Сарвар Азимов, Ўзбекистон халқ артисти Хосият Азимова, 1941−45-йиллар уруши қаҳрамонлари Ж. Тўраев, Е. И. Иванин, Г. М. Губарков, Меҳнат Қаҳрамони Б. Пирматов ва бошқалар етишиб чиққан. Шаҳарда „Жиззах овози“ газетаси мунтазам нашр этилади (адади 2000).
Қобилов Асрор Аскарович (2009-йил мартдан ва 2016-йил 16-сентябрга қадар);
Тўхтаев Абдуқаҳҳор Хасанович (16-сентябр 2016-йил − 27 апрел, 2017-йил)[9];
Раҳмонқулов Акрам Баритдинович (2017-йил 27 апрел − 2018-йил апрел)[10];
Шукуров Акбар Сафарович (2018-йил 5-апрелдан бошлаб)[11];
Холмуродов Комил Адҳамович (2021-йил 19 январдан бошлаб)[12].
Галерея
-
ЖДПУ
-
Жиззах шаҳри Шароф Рашидов кўчаси
-
Жиззах шаҳрида 2023-йил янги қурилган ер ости йўли
-
Жиззах шаҳри кўчалари
Адабиётлар
- Ҳайдаров Ҳ., Жиззах вилояти тарихи, Т., 1996[13].
Манбалар
- ↑ „Джизак: город-крепость на Шелковом пути“. 2021-йил 14-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 12-феврал.
- ↑ „Жиззах вилоятида 1-апрел ҳолатига доимий аҳоли сони“ (2023-йил 14-апрел). Қаралди: 2023-йил 19-август.
- ↑ Бекчурин. Туркестанская область. Заметки Бекчурина, Казан, 1872 — 21-бет.
- ↑ „Ўзбекистон Миллий университети Жиззах филиали“.
- ↑ „В Джизаке открылся филиал КФУ“ (ру). медиа.кпфу.ру. 2023-йил 13-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 13-январ.
- ↑ „Жиззах шаҳрида Ҳиндистоннинг Самбҳрам университети ташкил этилди“ (2021-йил 30-июн). Қаралди: 2023-йил 25-август.
- ↑ „ЗиёНЕТ › Та'лим муассасалари › Лицейлар“ (ру). институтионс.зиёнет.уз. Қаралди: 2021-йил 1-феврал.[сайт ишламайди]
- ↑ „ЗиёНЕТ › Та'лим муассасалари › Коллежлар“ (ру). институтионс.зиёнет.уз. Қаралди: 2021-йил 1-феврал.[сайт ишламайди]
- ↑ „Экс-хоким Ташкента стал хокимом Джизака“. Газета.уз (2016-йил 16-сентябр). Қаралди: 2017-йил 28-июл.
- ↑ ҳттпс://www.газета.уз/ру/2016/09/16/жиззахcитй/
- ↑ ҳттпс://www.газета.уз/ру/2018/04/05/жиззакҳ/
- ↑ „архив нусхаси“. 2022-йил 2-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 10-март.
- ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил