John Cockcroft

Жоҳн Cоcкcрофт (талаффузи: Жон Кокрофт) (1897.27.5, Тодморден - 1967.18.9, Кембриж) — инглиз физиги. Лондон Қироллик жамияти аъзоси (1936). Э.Уолтон билан ҳамкорликда 1932-йилда биринчи протонлар тезлаткичи (каскадли генератор)ни яратган ва протон билан литийли нишонни нурлантириб, 700 МеВ гача сунъий тезлаштирилган ядро реаксиясини амалга оширган. 1939—44 йилларда инглиз радар қурилмасини ишлаб чиқишга раҳбарлик қилган, 1946—58 йилларда Хауэл (Англия)даги Атом энергияси бўйича илмий тадқиқот маркази доктори. Кейинги йилларда турли элементларнинг ядросига зарядланган зарралар таъсир этганда содир бўладиган реаксияларни текширган. Нобел мукофоти лауреати (1951, Э.Уолтон билан бирга)[1].
Манбалар
| Шахсият ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |