John Dee
Жон Деэ Реже - Жон Ди таҳаллуси билан танилган 1527-йил 13 июлда Англияда туғилган. Британиялик файласуф, математик, географ, астроном, алкимёгари ва астролог-мунажжим. Жон Дининг фаолиятига қизиқишни Одам Ато тилининг мавжудлиги муаммосига бўлган қизиқиши учун олган. Ушбу тилни ўрганиш учун у кўплаб фолбинларни жалб қилган.
| Жоҳн Деэ Реже | |
|---|---|
|
Нома'лум рассом томонидан ХВИ асрда чизилган портрет. | |
| Таваллуди |
13-июл 1527-йил Тауэр Уард, Лондон, Англия |
| Вафоти |
26-март 1609-йил (81 ёшда) Мортлейк, Лондон, Англия |
| Фуқаролиги | Англия |
| Касби | файласуф, математик, астроном, мунажжим, географ, картограф, котиб |
| Дини | насроний |
| Турмуш ўртоғи | Джейн Ди |
| Болалари | Артур Ди |
| Отаси | Роланд ап Бедо ап Дафйдд Ддû ап Жоҳн Деэ |
| Онаси | Жане ферч Wиллиам Wилде |
Биография
Ёшлик йиллари
1527-йил 13-июлда Лондоннинг Товер Wард шаҳрида туғилган. Жоанна Wилде саройида катта лавозимда фаолият олиб борган ва матолар билан савдо қилган Роланд Дининг ягона ўғли. Деэ фамилияси валлий тилидан келиб чиқиб, „қора“ деган маънони беради.
1535-йилдан Эссех штатининг Челмсфорд шаҳридаги мактабда ўқийди. 1542-йил ноябр ойида Кембрижнинг Авлиё Иоанн коллежига ўқишга киради ва у ерда лотин, қадимги юнон тиллари, фалсафа, геометрия, арифметика ҳамда астрономияни ўрганади[1]. Тарихшуносларнинг фикрига кўра, Ди кунига 18 соатини ўқишга, тўрт соатини уйқуга ва икки соатини овқатланишга бағишлаган. Унинг асосий иштиёқи математикада бўлган. Шу билан бир қаторда механика, картография ва навигацияга ҳам қизиқган.
1546-йилда Ди астрономик кузатишлар ва астрологик прогнозлар қилишни бошлади. Ўша йиллари Ди бакалавр даражасини олади ва коллеж кенгаши аъзосига айланади. Декабр ойида Ди янги ташкил қилинган Тринитй коллежининг бошқарув кенгаши аъзосига айланади, кейинчалик бу коллеж Кембриждаги энг катта коллежларга айланади.

Англиядаги илмий муҳитдан норози бўлган Ди 1548-1551 йилларда Европа бўйлаб саёҳат қилишни бошлайди. 1548-йил 24-июнда у Европадаги энг йирик католик университетларидан бири жойлашган Левен шаҳрига келади. У ерда Ди, Гемма Фрисиус ва Герардус Мерcатор билан ҳамкорликда ишлаган. Тез орада у Меркатор билан яқин дўст бўлади. Кейинчалик Меркатор ва Ди биргаликда коинотнинг янги моделларини яратганлар. Ди астрономия бўйича икки рисоласини айнан Леувен шаҳрида ёзган.
1550-йилда Ди Брюсселга математиклар билан учрашиб, тажриба алмашиш учун йўл олади ва у ерда Педро Нунес билан дўстлашади. Кейинчалик, шу йилнинг ўзида Ди Парижга боради ва у ерда Евклиднинг элементлари ҳақида маъруза ўқийди. Ёш бўлишига қарамай, Ди ўзини тажрибали ўқитувчи сифатида намоён қилади. Унинг чиқишлари жуда машҳур бўлган. 1551-йилда, Ди Парижда математика профессори лавозимини эгаллаш таклифини олади, аммо у рад этади.
Англияга қайтиб, 1552-йил феврал ойида у Пемброкнинг 1-графи ва ўша йилнинг охирида Нортумберленд герцоги хизматига кирди. Герцоглик хизмати вақтида у сув тошқини ҳақида рисола ёзган. Ўша йили Ди Лондонда Героламо Кардано билан учрашади, Ди ва Кардано абадий ҳаракат муаммоси, шунингдек, гўёки сеҳрли хусусиятларга эга бўлган қимматбаҳо тошни ўрганиш устида бирга ишлайдилар[2].
1553-йилда католик Мери Тюдор ҳокимият тепасига келгач, Англияда протестантларга қарши репрессиялар бошланди. Август ойида Жон Дининг отаси Роланд Ди ҳибсга олинган. Тез орада уни озод қилишди, бироқ молиявий жамғармалари мусодара қилинган. Дига озиқ-овқат ҳақида қайғурмасдан, умрининг охиригача ўзини илмий изланишларга бағишлаш имконини берадиган муҳим молиявий хавфсизлик йўқолади.
Бироқ жиддий молиявий қийинчиликларга қарамай, 1554-йилда Ди Оксфорд университетида математика профессори лавозимини эгаллаш таклифини рад этади. Рад этишнинг асл сабаби эса, Дининг Англиядаги таълим тизимидан норозилиги эди. Унинг фикрига кўра, риторика ва грамматика ўқитишга жуда кўп эътибор қаратилган. Бироқ, квадривиум санъати яъни арифметика, геометрия, мусиқа ва астрономия эътибордан четда қолдирилган.
1555-йил 28-майда Ди „ҳисоб-китоблари“ учун ҳибсга олинган – ўша давр учун математика жамият томонидан жодугарликка тенг қилинган. Эҳтимол, улар Ди томонидан Мери Тудор ва малика Елизабетта учун тузилган мунажжимлар башоратини назарда тутилган. Шу билан бир қаторда Дига яна давлатга хиёнат айблови ҳам қўйилди. Бироқ, Ди Юлдузли палата суди олдида ўзини оқлашга муваффақ бўлган. Бироқ, уни озод қилиш ўрнига, диний сўроқ қилиш учун радикал католик епископи Боннерга топширганлар. Протестант бўлган Ди бу сафар ҳам ўзини оқлашга муваффақ бўлди ва август ойида уч ойлик қамоқдан сўнг озодликка чиқди. Ҳибсга олинганидан кейин Ди қолган даромад манбаларини барчасини йўқотди. Тахминан шу вақтда Дининг отаси ҳам вафот этди ва ўғлига деярли ҳеч қандай мерос қолдирмади.
1556-йил 15-январда Ди Мери Тудорга барча соҳаларидаги муҳим китоблар тўплами бўлган Қироллик кутубхонасини ташкил этиш режасини тақдим этади. Бироқ ушбу режа рад этилди ва унинг ўрнига олим ўзи учун Мортлейкдаги уйида шахсий кутубхона тузишга киришади. Молиявий қийинчиликларга қарамай, Ди бутун Европа бўйлаб илмий ишларни иштиёқ билан тўплашни давом этди. Унинг ҳаёти давомида китоблари тўплами Англиядаги энг катта кутубхонага айланган ва ўша даврнинг кўплаб олимларини ўзига жалб қилган, шу билан бир қаторда университет деворлари ташқарисидаги энг йирик илмий марказга айланган[3].
1558-йилда Марий И Тюдор вафотидан сўнг англиялик Елизавета тахтга ўтирди ва Англияда протестантизмни тиклади. Ди тезда янги қироличага жуда ёқди, Елизабета Дини ўзининг шахсий мунажжими ва фан масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинлади. Ди ўзи тузган мунажжимлар башорати асосида Елизабетнинг тож кийиш учун энг қулай санани белгилаган.
Тахминларга кўра, Ди Елизабета учун жосуслик билан ҳам шуғулланган. Олимлар ва мунажжимлар даврасидаги мавқеи туфайли у бутун Европа бўйлаб олимлар, зиёлилар ва сарой аъёнлари ўртасида кенг алоқалар тармоғига эга бўлган ва бундан маълумот тўплаш учун фойдаланган. Ди қироличага ёзган мактубларига имзо сифатида „007“ рақамидан фойдаланган. Иккита нол Элизабетнинг кўзлари англатади, 7 эса алкимёгарлар учун бахтли рақамни англатган.
Етуклик йиллари
1561-йилда у Роберт Рекорднинг математика бўйича машҳур китоби „Санъат асослари“ни тўлдирди ва кенгайтирди. 1564-йилда у ўзининг „Буюк сеҳргар“ мақомини Каббала ва геометрик сеҳр ҳақидаги энг машҳур китоби „Монас иэроглифи“ни нашр этиш орқали тасдиқлади. Унинг уйи Елизабета давридаги герметизм мухлислари учун норасмий Академияга айланди. Ушбу уйда илмий асбобларни сақлаш учун хоналар, талабалар учун турар жой ва 5 га яқин кутубхона мавжуд эди. Жон Ди кутубхонаси бутун Уйғониш даврини қамраб олган ва Англиядаги энг йирик илмий кутубхоналардан бири бўлган. 1570-йилда Евклиднинг инглизча таржимасига сўзбоши ёзган. 1576-йилда Мартин Фробишер билан биргаликда у Шарққа афсонавий шимолий йўлни излаш учун Атлантика океанини кесиб ўтди. 1577-йилда унинг „Навигация санъати“ китоби нашр этилди, унда у доимий Британия флотини яратишни ёқлади.
1588-йилда Ди гўёки енгилмас Армадани лаънатлаган, бу эса бўронга сабаб бўлган ва инглизларнинг ғалаба қозонишига имкон берган. Эҳтимол, метеорология бўйича билимларидан фойдаланган ҳолда, Ди бўрон бошланишини башорат қилган ва бўрон ўтмагунга қадар, Испания флотилиясининг қолдиқлари билан шуғулланиш имконияти пайдо бўлмагунча инглиз кемаларини денгизга олиб чиқмасликни таклиф қилган[4].
Ҳаётининг сўнгги йиллари
Ди 1589-йилда Англияга қайтиб келади. Унинг йўқлиги даврида, олти йил давомида Ди яратиш учун кўп меҳнат қилган Мортлейкдаги кутубхонаси талон-тарож қилингани, кўплаб қимматбаҳо китоблар ва илмий асбоблар йўқолганини кўради[5].
Қайтганига кўп ўтмай, Ди Томас Ҳерриот билан учрашади. Уларнинг иккаласи Харриот ва Ралига қарши атеизм айбловларини, шунингдек, математика ва табиий фанлардаги турли масалаларни муҳокама қилишади. 1590-йилда Харриот Дига ўз асарларидан бирининг нусхасини „Менинг азиз дўстимга“ ёзуви билан юборади.

Бир неча йиллар давомида Ди маълум бир лавозимга тайинланишга ва Келли билан саёҳати давомида етказилган моддий йўқотишларни қоплашга ҳаракат қилди. Аввалига у Авлиё Иоанннинг хочи устаси лавозимига тайинланишга интилди. Кентербери архиепископи ҳам розилик бериш шарти билан Елизабет бу қарорни маъқуллаган. Бироқ, ўша даврдаги архиепископ Жон Уитгифт қаттиқ қаршилик кўрсатган.
1592-йилда Ди ваниҳоят Манчестердаги Христос коллежи ректори этиб тайинланди. Бироқ, у ўз вазифаларини бажаришда қийналди, сабаб унинг бошқарувидаги ҳамкасблар „ёвуз сеҳргар“га бўйсунишни хоҳламадилар[6].
1603-йилда Елизабетнинг ўлимидан сўнг, Ди ўз ҳомийларини йўқотди ва эътибордан четда қолди. 1605-йилда Манчестерда вабо тарқалиб, Дининг рафиқаси ва унинг бир неча фарзанди ҳалок бўлди. Шундан сўнг Ди Лондонга кўчиб ўтди ва у ерда камбағалликда 1608-йил охири ёки 1609-йил бошида вафот этди.
Шахсий ҳаёти
Ди уч марта оила қурган ва саккиз фарзанднинг отаси бўлган. Унинг катта ўғли Артур Ди каби алкимё ва герметик фалсафани ўрганган. Жон Обри Дининг ташқи кўринишини қуйидагича таърифлайди: „У баланд ва озғин эди. У егни тирсагидан очилган, узун тирқишли, санъаткорлар киядиган либосга ўхшаш халат кийишни хуш кўради. Юзи жуда тиниқ, қип-қизил… узун сутдек оппоқ соқолли, жуда чиройли одам.“
Ютуқлари
Дунёқараши
Ди диндор насроний эди, лекин унинг дунёқарашида Уйғониш даврида кенг тарқалган герметизм, платонизм ва пифагоризм фалсафий таълимотлари муҳим рол ўйнаган.
Ди сон коинотдаги барча нарсаларнинг асоси ва ўлчови, ҳатто Худонинг дунёни яратиши сабаби ҳам деб ҳисоблаган. Герметик фалсафадан Ди инсон илоҳий кучга эга бўлиш имкониятига мавжудлигига ишонган, шу билан бирга, у математикани мукаммал ўрганиш орқали илоҳийликка эришиш мумкинлигига ишонган. Ди учун Каббалада машқ қилиш ва фаришталарни чақириш нумерологияга асосланган навигация ҳамда математиканинг бошқа илғор тадқиқотларини икки жиҳатини ифодалаган.
Ди ўзининг мақсадини христианликнинг биринчи асрларидаги мураккаб бўлмаган илоҳиётга мурожаат қилиш орқали протестант ва католик черковлари ўртасидаги келишмовчиликни бартараф этиш ва шу тариқа умумжаҳон динини яратишда деб билган[7].
Манбалар
- ↑ Розмари Эллен Гуили.. Энциклопедия магии и алхимии = Тҳе Энcйcлопедиа оф Магиc анд Алчемй.. Санкт-Петербург: Азбука , Азбука-Аттикус, 2013 — 178-бет. ИСБН ИСБН 978-5-389-05695-4..
- ↑ Героламо Cардано. Де Вита Проприа (Тҳе Боок оф Мй Лифе). Неw Ёрк: Неw Ёрк Ревиэw оф Боокс, 2002.
- ↑ „А магиcал глимпсе инто тҳе Тудор имагинатион: Лост либрарй оф Жоҳн Деэ то бе ревеалед.“ (2016-йил 18-январ). 2021-йил 16-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 25-июн.
- ↑ Ҳисторй Ревеалед. 1527 Биртҳ оф Жоҳн Деэ, Тҳе Оригинал 007, 2017 — 16--17-бет.
- ↑ Фелл Смитҳ, Чарлотте.. Тҳе Лифе оф Др. Жоҳн Деэ (1527–1608). Лондон: Cонстабле & Cо, 1909. ИСБН ИСБН 9781291940411..
- ↑ Ҳаркнесс, Дебораҳ Э.. Жоҳн Деэ'с Cонверсатионс wитҳ Ангелс: Cабала, Алчемй, анд тҳе Энд оф Натуре.. Cамбридге Университй Пресс., 1999. ИСБН ИСБН 978-1-107-26859-3..
- ↑ Жоҳнстон, Степҳен.. "Лике Фатҳер, Лике Сон?". Жоҳн Деэ: Интердисcиплинарй Студиэс ин Энглиш Ренаиссанcе Тҳоугҳт. Интернатионал Арчивес оф тҳе Ҳисторй оф Идеас/Арчивес интернатионалес д'ҳистоире дес идéэс. Вол. 193., 2006 — 65-84-бет. ДОИ:10.1007/1-4020-4246-9_4. ИСБН ИСБН 1-4020-4245-0..