John Hicks

ХИКС (Ҳиcкс) сер Жон Ричард (1904.8.4, Уорик 1989) - инглиз иқгисодчиси. Оксфорд университетида ўқиган (1922—26), Лондондаги иқтисодиёт мактабида дарс берди (1926—1935). Манчестер (1938—46) ва Оксфорд (1952—65) университетлари профессор Ўз асарларида иқтисодий назариядаги математика мактабининг умумий иқтисодий мувозанат назарияси ва энг юқори нафлилик назарияси ғояларини ривожлантирди. Шунингдек, иқтисодий ўсиш ва иш ҳақи муаммоларини ўрганди. Асосий асарлари: "Иш ҳақи назарияси", 1932; "Иқтисодий сикл назариясига доир", 1950; "Капитал ва иқтисодий ўсиш", 1965; "Кейнсчилик иқтисодий назариясининг инқирози", 1974 ва бошқа У иқтисодий тарих назарисига ҳам муҳим ҳисса қўшди, айниқса, иқтисодий ривожланишнинг тарихий мантиғини кенг ёритди. Нобел мукофоти лауреати (1972; К.Эрроу билан бирга).
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Олим ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |