John Lasseter
Жоҳн Алан Лассетер (инглизча: Жоҳн Алан Лассетер; 1957-йил 12-январда Калифорния АҚШда туғилган[1]) — америкалик аниматор ва Пихар ва Wалт Дисней Аниматион Студиос режиссёри (CCО), Пихар асосчиларидан бири[2]. У Wалт Дисней Имагинеэринг компаниясининг бош ижодий маслаҳатчиси[3]. Оскар совриндори.
Биографияси
Жоҳн Лассетер Голливудда, Калифорнияда туғилган. Жоҳннинг онаси „Белл Гарденс“ номли ўрта мактабида санъат ўқитувчиси эди. Отаси — Пол Лассетер — маҳаллий Чевролет дилерида омборга мас’ул эди. Жоҳн Калифорниянинг Виттер шаҳрида улғайган[4]. Лассетернинг онасининг касби унинг анимация ва анимацияга бўлган иштиёқига, отасининг иши эса унинг машиналарга бўлган муҳаббати ва қизиқишига таъсир кўрсатди. Болалигида Жоҳн ҳатто черков хизматлари пайтида ҳам кўп чизган[5].
Лассетер ёшлигида, асосан, „Анимация санъати“ китоби туфайли аниматор бўлишга қарор қилди (инглизча: Тҳе Арт оф Аниматион — Боб Томас томонидан ёзилган Дисней Студиос ҳикоясидир[6].
Жоҳн Лассетер ота-онаси ва ака-укалари ўқиган Пеппердин университетида ўқишни бошлади. Бироқ, у кейинчалик Wалт Дисней томонидан асос солинган Калифорния санъат институтига кўчиб ўтди[7]; машҳур А113 синфидаги ўқувчилардалн бири бўлди.
Лассетерга Диснейнинг учта ходими дарс берган: Эрик Ларсон, Френк Томас ва Олли Жонстон, унинг синфдошлари орасида Бред Бирд, Жон Маскер, Генри Селик ва Тим Буртон ҳам бор эди. У ерда бўлган вақтида у иккита „Хоним ва чироқ“ (1979) ва Нитемаре (1980) қисқа филмларини суратга тушган. „Хоним ва чироқ“ талабалар танловида ғолиб бўлди ва филмнинг бош қаҳрамони оқ чироқ кейинчалик Пихарнинг логотипига айланди[8][9].
Мартаба
2011-йил 1-ноябрда Жоҳн Лассетернинг исмли юлдуз Ҳиллйwоод шон-шуҳрат хиёбонига қўйилди ва у 2453-чи бўлди[10].
2017-йилнинг ноябр ойида у одобсизлик айбловлари туфайли олти ойга ишдан четлаштирилди. 2018-йил июн ойида[11] Жоҳн Лассетер шартнома муддати тугаганидан кейин йил охирида Дисней компанияни тарк этишини ва шу вақтгача у маслаҳатчи ролини бажаришини эълон қилди. Шундай қилиб, Ўйинчоқлар тарихи 4 унинг Пихардаги сўнгги мултфилми бўлди[12].
2019-йил январ ойида у Скйданcе Медиа компаниясининг 2017-йилда ташкил этилган анимация бўлими раҳбари лавозимига ишга қабул қилинди[13].
Манбалар
- ↑ ҳттпс://www.киноафиша.инфо/персон/8329854/
- ↑ ҳттпс://www.киноафиша.инфо/персон/8329854/
- ↑ „Бусинесс Wеэк артиcле фром Марч 2006 энтитлед «Тҳе Ҳаппиэст Плаcе он Эартҳ — Агаин»“. 2012-йил 25-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2008-йил 16-август.
- ↑ ҳттпс://www.киноафиша.инфо/персон/8329854/
- ↑ ҳттпс://www.киноафиша.инфо/персон/8329854/
- ↑ ҳттпс://www.кинопоиск.ру/наме/23948/
- ↑ Кэтмелл, Уоллес 2014.
- ↑ ҳттпс://www.кинопоиск.ру/наме/23948/
- ↑ ҳттпс://www.кинопоиск.ру/наме/23948/
- ↑ ҳттпс://www.кинопоиск.ру/наме/23948/
- ↑ „Архивированная копия“. 2018-йил 10-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 10-июн.
- ↑ ҳттпс://www.кинопоиск.ру/наме/23948/
- ↑ „Жоҳн Лассетер то Ҳеад Аниматион фор Скйданcе | Ҳоллйwоод Репортер“. 2019-йил 10-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 10-июн.