Жома (испанча талаффузи: [ˈхома] – Ҳома) – испан спорт кийимлари ва поябзаллар ишлаб чиқарувчиси. Бош офиси Испаниянинг Толедо провинсиясидаги Портилло де Толедо шаҳрида жойлашган. Компаниянинг номи таъсисчисининг ўғли Жосе Мануэлдан келиб чиққан бўлиб, у ҳозир компания президентидир[1].

Жома
Тармоғи Спорт буюмларини ишлаб чиқариш
Қачон асос солинган 1965
Асосчи(лари) Фруcтуосо Лопез
Маҳсулот(лар)и Спорт буюмлари
Вебсайти жома-спорт.cом

Тарихи

Компания 1965-йилда йилда Фруcтуосо Лопез томонидан ташкил этилган. Дастлаб оддий пояфзал ишлаб чиқаришга ихтисослашган компания ходимлари атиги 8 кишидан иборат эди. 1968-йилда бренд спорт ва дам олиш поябзали сегментига эътибор қаратишга қарор қилди. 1980-йилда компания биринчи марта Мюнхендаги ИСПО (Халқаро спорт кийимлари ва анжомлари кўргазмаси)да тақдимот қилди. У пайтда заводида 70 дан ортиқ киши ишлаган. 50 йиллик фаолияти давомида Жома халқаро даражадаги компанияга айланди[2]. Ҳозир футбол, баскетбол, қўл тўпи, волейбол ва енгил атлетикага ихтисослашган. У кўплаб мамлакатлар Олимпия қўмиталари расмий ҳомийси ҳисобланади. Рио-де-Жанейрода бўлиб ўтган Олимпиадада бренд Испания, Португалия, Мексика, Болгария ва бошқа Олимпия қўмиталари ҳомийси бўлди.

Манбалар