"ЖОМЕ ул-УЛУМ" ("Илмлар мажмуаси") — Фахруддин ар-Розий (1149— 1210) томонидан хоразмшох, Эларслон (1172—93) га атаб ёзилган асар. 60 илм (боб) дан иборат, унда шариат қонунқоидалари билан бирга дунёвий илмлар ҳақида маълумот берилган. Унинг тарих, грамматика, аруз, қофия, шеър тузилиши, мантиқ, табобат, овчилик, минералогия, деҳқончилик, математика, топография, ҳарбий фан, астрономия, ахлоқ, сиёсат, шатранжга оид илм (боб)лари муҳим аҳамиятга эга. Асар 1913 й. Тошкентда тошбосмада чоп этилган. Нусхаси Ўзбекистон ФА Шарқшунослик институтида сақланади (инв. № 2923)[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил