Жоҳн Лоcке (талаффузи: Жон Локк; 1632-йил 29-август — 1704-йил 28-октябр) — инглиз файласуфи ҳамда либерализм асосчиси. Асосий фалсафий асари „Инсон ақли тўғрисида тажриба“ (1690) инсон билимларининг келиб чиқиши, турлари ва имкониятларини таҳлил қилишга бағишланган. Жоҳн Лоcке „туғма ғоялар“ ва ахлоқ тамойиллари ҳақидаги назарияларни танқид қилиб, барча ғоялар 2 асосий манба; ташқи тажриба (сезги) ва ички тажриба (рефлексия) дан келиб чиқади, дейди. Лоcке таълимотига кўра, ташқи тажрибанинг манбаи сезги аъзоларимизга таъсир этувчи обектив реаллик, ички тажрибанинг манбаи эса кишининг ички ҳисси ва кечинмаларидир. Жоҳн Лоcке ўзининг давлат ҳақидаги таълимотида давлат фаолияти энг зарурий нарсалар билан чекланиши ва халқ, суверенитети асосидаги конституциявий ҳукумат бўлиши лозим, деб ҳисоблади. Бу ҳукумат барча учун озодлик ва тенг ҳуқуқлиликни кафолатлаши керак. Шунингдек, ҳокимият бўлиниши лозим. Лоcке ахлоқий қарашларида сенсуалистик асосларга таянди. Педагогикага оид „Тарбия ҳақида баъзи фикрлар“ (1693) асарида ташқи муҳитнинг тарбияга ҳал этувчи таъсирини таъкидлади. Диний мутаассибликка қарши чиқиб, дин эркинлигига даъват этди. Диний бағрикенгликка тўрт мактубини бағишлаган бўлиб, ушбу мактублар 1689, 1690, 1692 ва 1706-йилларда нашр этилган). Жоҳн Лоcкенинг ижтимоий-сиёсий консепсияси табиий ҳуқуқ ва ижтимоий шартнома назариясига таянади. У ассоциатив психологиянинг асосчиси. Лоcкенинг ғоялари Европа фалсафий ва ижтимоий-сиёсий тафаккури тарихида катта рол ўйнади.

Жоҳн Лоcке

Локк портрети, 1697
Таваллуди
Вафоти Ҳигҳ Лавер, Эссех, Англия
Таълими Кристиан черкови, Оксфорд (БА, 1656; МА, 1658; МБ, 1675)
Касби Инглиз файласуфи ва шифокори

Адабиётлар



Манбалар

Ҳаволалар