ЖОН МИЛТОН— (1608-1674)

Ҳаёти ва ижоди

Милтон нотариус оиласида туғилиб, диний шароитда яшади. Милтон инглиз ва лотин тилларида шеърлар ёза бошлайди. Шулар ичида „Христоснинг эрталабки туғлиши“, „Шекспирга“, „Қария жаноб“ асарлари диний характерда эди. Ёшлиги диндорлар ўртасида ўтган Милтон университетда ўқишни давом эттиради. Сўнг Лондонга яқин Гортони шаҳрида отаси қурган уйда яшай бошлайди. Дастлабки „Қувноқ ва ғамгин“, „Қомус“ асарларини яратади. Уйғониш даври таъсири Милтон ижодида яққол сезилиб туради. Дин ва ишонч мавзуси „Динга қаттиқ ишонч, Папанинг иродаси ва юксаклиги“ асарида, озодлик мавзуси „Озод овоз ҳақида нутқ“ асарида, тарбия масалалари мавзуси „Тарбия ҳақида“ тадқиқотида, инсон ҳуқуқлари мавзуси „Ажралиш ҳақида“ ва „Химия“ асарларида ўз ифодасини топган. Милтоннинг назарида инсон учун уч озодлик барқарор бўлиши керак: диний, оилавий ва гражданлик ҳуқуқлари. Милтон ижодида лотин тилида ёзилган „Англия халқининг ҳимояси“ асари алоҳида ўрин тутади. 1660-йилда Англияда реаксия даври бошланади. Лондондан унча узоқ бўлмаган шаҳарда Милтон очликдан анча қийналиб ҳаёт кечиради. У бу даврда „Йўқолган жаннат“, „Жаннатнинг қайтиши“ поэмаларини ва „Курашчи Самсон“ трагедиясини яратади. 1655-йилда Жон Милтоннинг лотин тилида „ 0 ‘зимни ҳимоя қиламан“ китоби чоп этилади. Бундай ном ҳаммани ҳайратга солади. Кимдан у ўзини ҳимоя қилади, давлат тепасидагиларданми ёки душманларданми? Адиб ғаразгўй ижодкорлардан кўпроқ хавф-хатар кутади. Бундай оқим мухлислари А. Мор, Филмер, Роуленд бўлиб, улар Жон Милтонга ўлим жазосини тайинлашни талаб қилар, ўз мақсадига эришиш учун ҳар қандай ёвузликлами қилишга тайёр эдилар. Жон Милтоннинг „Йўқолган жаннат“ асари дунёга машҳур бўлди. Бу асарда Одам Ато — ҳақиқий эркак, Момо Ҳаво ажойиб аёл қиёфасида намоён бўлади. Бу асар панд-насиҳат руҳи билан суғорилган бўлиб, унга таълим-тарбия жараёнида муҳим аҳамиятга эга асар сифатида қараб келинмоқда.

Манба

[1].

  1. ↑ "Жаҳон Адабиёти" Файзулла Бойназаров