Jonathan Cape
Жонатҳан Cапе — бош қароргоҳи Лондон шаҳрида жойлашган Буюк Британия нашриёт компанияси. 1921-йилда Ҳерберт Жонатҳан Cапе ва Wрен Ҳоwард томонидан асос солинган. Ҳозирда Пенгуин Рандом Ҳоусе нашриёт компанияси таркибига киради.
Cапе ва унинг бизнес шериги Wрен Ҳоwард (1893–1968) нашриётга 1921-йилда асос солишган. Улар нашриёт муҳаррири ҳамда тақризчиси Эдwард Гарнетт кўмагида юқори сифатли дизайн, сифатли маҳсулот ва инглиз тилидаги сара муаллифлар рўйхати билан тезда шуҳрат қозондилар. Cапе нашр этган ёзувчилар сафи Роберт Фрост ва C. Дай Леwис каби шоирлардан тортиб, Роалд Даҳл, Ҳугҳ Лофтинг ва Артҳур Рансоме каби болалар ёзувчиларигача, Иан Флеминг қаламига мансуб “Жамес Бонд” романларидан тортиб, Жамес Жойcе ҳамда Т. Э. Лаwренcе яратган салмоқли бадиий асарларгача қамраб олганди.
Cапе вафотидан сўнг, фирма Лондоннинг бошқа учта нашриёти билан кетма-кет бирлашди. 1987-йилда у Рандом Ҳоусе таркибига ўтди. Унинг номи Рандом Ҳоусе нашриётининг Буюк Британиядаги таркибий қисмларидан бири сифатида сақланиб қолмоқда.