Жонатҳан Виэра Рамос (1989-йил 21-октябрда туғилган) – испаниялик профессионал футболчи. У БАА Про-лигаси вакили Хор Факканда чап қанот вингери ёки ҳужумкор ярим ҳимоячи сифатида ўйнайди.

Жонатҳан Виэра
Виэра 2012-йилда Валенcиа жамоаси билан машқларда
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Жонатҳан Виэра Рамос
Таваллуд санаси 1989-йил 21-октябр (1989-10-21) (37 ёш)
Таваллуд жойи Лас Палмас, Испания
Бўйи 1.72 м[1]
Амплуаси Вингер, ҳужумкор ярим ҳимоячи
Клуб маълумоти
Жорий клуб
Лас Палмас
Рақами 21
Ёшлигида аъзо бўлган клублар
Атлéтиcо Фериа
2005—2008 Лас Палмас
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
2008—2010 Лас Палмас Б 42 (19)
2010—2012 Лас Палмас 60 (16)
2012—2014 Валенcиа 18 (2)
2013—2014 →  Раё Валлеcано 26 (5)
2014—2015 Стандард Лиèге 3 (0)
2015 →  Лас Палмас 21 (7)
2015—2018 Лас Палмас 90 (21)
2018—2021 Беижинг Гуоан 65 (23)
2019 →  Лас Палмас 13 (10)
2021—2023 Лас Палмас 73 (23)
Миллий терма жамоа
2011 Испания У21 1 (0)
2017 Испания 1 (0)
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)
(20-сентабр 2022-йил (утc) учун)

Клубдаги фаолияти

Лас Палмас

Виэра 2011-йилда Лас Палмас сафида ўйнамоқда

Лас Палмасда туғилган Виэра ёшликдаги футбол фаолиятини туғилиб ўсган шаҳри жамоаси УД Лас Палмасда якунлаган ва у ерда Ромарио лақабини олган[2]. У 2008—2009-йилги мавсумда Сегунда Дивисиóн Бнинг ўнта ўйинида майдонга тушиб, ўринбосарлар жамоасидаги дебютини ўтказди. 2010-йилнинг 18-февралида шартномасини 2013-йилнинг июнигача узайтирди[3].

Виэра 2010—2011-йилги мавсумда асосий таркибга кўтарилди, ушбу мавсумда жамоа Сегунда Дивисиóнда қатнашган[4]. У мавсумни 31 та ўйин (26 таси асосий таркибда) ва 6 та гол билан якунлади. Голларининг учтасини 2011-йил 15-май куни Барcелона Б жамоасига қарши сафарда, 5:3 ҳисобида кечган ғалабали ўйинда киритган бўлиб, ушбу ғалаба Канар ороллари жамоасининг лигада қолишини деярли кафолатлаган[5].

2012-йилнинг январида Лас Палмас Гранада CФ билан футболчининг трансфери ҳақида келишаётгани ҳақидаги миш-мишлар тарқалди, аммо охир-оқибат келишув амалга ошмай қолди, Виэра мавсум охиригача ўз клубида қоладиган бўлди[6]. У 9 та гол билан жамоанинг мавсумдаги иккинчи энг яхши тўпурари бўлди; ундан фақат битта гол кўпроқ урган яна бир ёшлар академияси битирувчиси Витоло биринчи ўринни эгаллаган эди[7].

Валенcиа

2012-йил 6-майда, Лас Палмасдаги мавсуми тугашига бир ой қолганда Виэра Ла Лиганинг Валенcиа клуби билан 2,5 миллион евро эвазига беш йиллик шартнома имзолади[8][9]. У клубдаги расмий дебютини Барcелонага қарши сафар ўйинида ўтказди ва жамоаси 1:0 ҳисобида мағлуб бўлган ушбу учрашувнинг 13 дақиқасида майдонда бўлди[10].

Виэра олий лигадаги биринчи голини 2012-йилнинг 29-сентябрида, Реал Зарагоза устидан 2:0 ҳисобида ғалаба қозонган мезбонлик ўйинида киритди[11]. Кейинги йилнинг 30-августида у Мадриднинг Раё Валлеcано клубига (кейинчалик шартномада уни доимий ўйинчига айлантириш имкониятисиз) бир мавсум давомида ўйнаш учун ижарага берилди[12].

Стандард Лиèге

2014-йил 1-сентябрда Виэра Валенcиа билан алоқаларини узди[13] ва дарҳол Стандард Лиèгега ўтди[14]. У Белгиядаги фаолияти давомида бор-йўғи еттита ўйинда майдонга тушган ва УЭФА Европа лигасида Фееноордга қарши 2:1 ҳисобида мағлубият билан кечган гуруҳ босқичидаги ўйинда гол урган[15].

Лас Палмас сафига қайтиш

2015-йилнинг 14-январида Виэра Лас Палмасга июнгача ижарага берилди[16]. У 21 та ўйинда 7 та гол урди ва жамоаси 13 йиллик танаффусдан сўнг олий дивизионга қайтди[17].

Виэра 2015-йилнинг 14-июлида ушбу жамоа билан 900,000 евро эвазига уч йиллик шартнома имзолади[18].

Беижинг Гуоан

2018-йилнинг 19-февралида Виэра 11 миллион евро эвазига тўрт йиллик шартнома асосида Хитой Суперлигаси клуби Беижинг Синобо Гуоанга қўшилди. Футболчи бу трансфер унинг келажагини „таъминлаганини“ эътироф этган[19][20] ва Лас Палмас ҳам келгусида уни қайта сотиб олиш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолган эди[17]. 2019-йил 7-апрелда Виэра мусобақанинг аввалги ойдаги энг яхши футболчиси деб топилди[21].

Виэра 2019-йилнинг 28-апрелида ички чемпионат доирасида Далиан Йифангга қарши 4:1 ҳисобидаги мағлубият билан кечган мезбонлик ўйинида учта гол уриб, фаолиятидаги иккинчи хет-трикини қайд этди[22]. Август ойида у йил охиригача Лас Палмасга ижарага берилди[23].

Лас Палмасга учинчи марта қайтиш

2021-йилнинг 23-августида Виэра 5 йиллик шартнома асосида Лас Палмасга қайтди[24].

Хор Факкан

2024-йилнинг 17-июлида Виэра БАА Про-лигаси клуби Хор Факкан билан бир йиллик шартнома имзолади[25].

Халқаро фаолияти

Виэра Испаниянинг 21 ёшгача бўлган футболчилар терма жамоаси сафида бир марта ўйнаб, Алcалá де Ҳенаресда Беларус билан кечган ўртоқлик учрашувининг сўнгги дақиқаларида майдонга тушган ва ўйин 1:1 ҳисобида якунланган[26]. 2017-йил 9-октябрда Испания терма жамоаси 2018-йилги ФИФА Жаҳон чемпионатида гуруҳ чемпиони бўлгани сабабли мураббий Жулен Лопетегуи Виэрани таркибга чақирди ва у дебют қилган Исроилга қарши ўйинда Испания терма жамоаси 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди[27].

Фаолият статистикаси

Файл:Жонатҳан Виэра, деcлараcионс деспрéс дел сеу фитхатге пел Валèнcиа.огв

2021-йил 1-июл ҳолатига кўра[28]:
Клуб, мавсум ва мусобақалар бўйича иштирок ва голлар
Клуб Мавсум Лига Кубок Континентал Бошқа Жами
Дивизион Иштирок Голлар Иштирок Голлар Иштирок Голлар Иштирок Голлар Иштирок Голлар
Лас Палмас 2010—2011 Сегунда Дивисиóн 31 7 0 0 — — 31 7
2011—2012 Сегунда Дивисиóн 29 9 0 0 — — 29 9
Жами 60 16 0 0 — — 60 16
Валенcиа 2012—2013 Ла Лига 17 2 4 0 2 0 — 23 2
2013—2014 Ла Лига 1 0 0 0 0 0 — 1 0
Жами 18 2 4 0 2 0 — 24 2
Раё Валлеcано 2013—2014 Ла Лига 26 5 2 0 — — 28 5
Стандард Лиèге 2014—2015 Белгия Про лигаси 3 0 1 0 3 1 — 7 1
Лас Палмас 2014—2015 Сегунда Дивисиóн 21 7 0 0 — — 21 7
2015—2016 Ла Лига 36 10 1 0 — — 37 10
2016—2017 Ла Лига 31 7 2 0 — — 33 7
2017—2018 Ла Лига 23 4 2 0 — — 25 4
Жами 111 28 5 0 — — 116 28
Беижинг Гуоан 2018 Хитой Суперлигаси 27 11 7 5 — — 34 16
2019 Хитой Суперлигаси 17 8 1 0 5 0 1 0 24 8
2020 Хитой Суперлигаси 18 3 1 0 8 2 0 0 27 5
2021 Хитой Суперлигаси 3 1 0 0 0 0 0 0 3 1
Жами 65 23 9 5 13 2 1 0 88 30
Лас Палмас (ижара) 2019—2020 Сегунда Дивисиóн 13 10 0 0 — — 13 10
Лас Палмас 2020—2021 Сегунда Дивисиóн 0 0 0 0 — — 0 0
Фаолияти жами 296 84 20 5 18 3 1 0 336 92

Ютуқлари

Беижинг Гуоан

  • Хитой ФА кубоги: 2018[29]

Индивидуал

  • Сегунда Дивисиóнда ойнинг энг яхши ўйинчиси: 2015-йил май, 2019-йил декабр[30], 2022-йил май[31], 2022-йил октябр[32]
  • Хитой ФА кубогининг энг яхши тўпурари: 2018[29]

Манбалар

  1. ↑ „Жонатҳан Виэра“ (испанча). УД Лас Палмас. Қаралди: 13-октабр 2022-йил.
  2. ↑ „Ла перла дел лíдер“ (испанча). Ла Провинcиа (11-сентабр 2009-йил). Қаралди: 4-август 2012-йил.
  3. ↑ „Жонатҳан Виэра ренуэва пор трес темпорадас“ (испанча). Ла Провинcиа (18-феврал 2010-йил). Қаралди: 4-август 2012-йил.
  4. ↑ „Жуанпе, Витоло, Виcенте Гóмез й Жонатҳан Виэра се инcорпоран ал пример эқуипо“ (испанча). Марcа (22-июн 2010-йил). Қаралди: 4-август 2012-йил.
  5. ↑ „Жонатҳан Виэра ресуcита а Лас Палмас эн эл Мини Эстади“ (испанча). Марcа (15-май 2011-йил). Қаралди: 4-август 2012-йил.
  6. ↑ „Жонатҳан Виэра: "Ё қуиэро қуэдарме ҳаста жунио"“ (испанча). УД Лас Палмас (28-январ 2012-йил). 2012-йил 3-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 4-август 2012-йил.
  7. ↑ „Витоло аcаба Ла Лига cомо мáхимо голеадор де ла УД Лас Палмас“ (испанча). Идеал (4-июн 2012-йил). 2022-йил 7-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 24-январ 2021-йил.
  8. ↑ „Эл Валенcиа фича а Жонатҳан Виэра, медиапунта де Лас Палмас“ (испанча). Эл Мундо (6-май 2012-йил). Қаралди: 4-август 2012-йил.
  9. ↑ „Спаниш ёунгстер Жонатҳан Виэра сигнс wитҳ Валенcиа“. Фоотбаллcраcй (7-май 2012-йил). 2012-йил 25-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 4-август 2012-йил.
  10. ↑ „Барcа инспиред бй Адриано“. ЭСПН Соccернет (2-сентабр 2012-йил). Қаралди: 11-сентабр 2012-йил.
  11. ↑ „Тен-ман Валенcиа эасе то виcторй“. ЭСПН Соccернет (29-сентабр 2012-йил). Қаралди: 1-октабр 2012-йил.
  12. ↑ Иранзо Валенcиа, Педро. „Жонатҳан Виэра се марча cедидо ал Раё Валлеcано“ (испанча). Диарио АС (30-август 2013-йил). Қаралди: 30-август 2013-йил.
  13. ↑ „Оффиcиал статемент – Жонатҳан Виэра“. Валенcиа CФ (1-сентабр 2014-йил). 2018-йил 20-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2-сентабр 2014-йил.
  14. ↑ „Жонатҳан Виэра, ал Стандард де Лиэжа й Жонас ресcинде“ (испанча). Диарио АС (1-сентабр 2014-йил). Қаралди: 2-сентабр 2014-йил.
  15. ↑ Wигманс. „Фееноорд эдге лате wин агаинст Стандард“. УЭФА (2-октабр 2014-йил). Қаралди: 24-январ 2021-йил.
  16. ↑ „Жонатҳан Виэра ллега cедидо дел Стандард де Лиэжа“ (испанча). УД Лас Палмас (19-декабр 2014-йил). 2014-йил 19-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 10-январ 2015-йил.
  17. ↑ 17,0 17,1 „Виэра фирма ун cонтрато де регресо.“ (испанча). Гран Cанариа ТВ (19-феврал 2018-йил). Қаралди: 24-феврал 2018-йил.
  18. ↑ Артилес Cастеллано, Алберто. „Ла УД фича а Виэра пор трес аñос“ (испанча). Cанариас7 (14-июл 2015-йил). Қаралди: 24-январ 2021-йил.
  19. ↑ „Жонатҳан Виэра дежа Лас Палмас й се ва а ла Суперлига чина“ (испанча). 20 минутос (19-феврал 2018-йил). Қаралди: 24-феврал 2018-йил.
  20. ↑ Саинз де Виcуñа, Микел. „Эл Беижинг Гуоан cифра эл траспасо де Виэра эн 11 миллонес де эурос“ (испанча). Марcа (19-феврал 2018-йил). Қаралди: 24-феврал 2018-йил.
  21. ↑ „中超3月各项最佳出炉:国安夺3魁 张宇峰最佳У21“ (хитойча). Сина Спорц (7-апрел 2019-йил). Қаралди: 20-апрел 2019-йил.
  22. ↑ „生涯第2帽!比埃拉家庭博物馆收藏进球 直言太兴奋“ (хитойча). Сина Спорц (29-апрел 2019-йил). Қаралди: 29-апрел 2019-йил.
  23. ↑ „Жонатҳан Виэра регреса пара жугар эн Лас Палмас ҳаста энеро“ (испанча). РТВC (29-август 2019-йил). Қаралди: 2-сентабр 2019-йил.[сайт ишламайди]
  24. ↑ „Жонатҳан Виэра вуэлве а cаса“ (испанча). УД Лас Палмас (23-август 2021-йил). Қаралди: 23-август 2021-йил.
  25. ↑ „خورفكان يتعاقد مع صفقة إسبانية“ [Кҳор Факкан агреэ то сигн Спаниард] (ар). Кооора (2024-йил 17-июл). Қаралди: 2024-йил 14-август.
  26. ↑ Эгеа, Пабло. „Эспаñа й Биэлоррусиа фирман ун эмпате амистосо“ (испанча). Марcа (28-март 2011-йил). Қаралди: 9-октабр 2017-йил.
  27. ↑ Ортего, Энриқуэ. „Ун голазо де Илларра премиа а Эспаñа“ (испанча). Марcа (9-октабр 2017-йил). Қаралди: 9-октабр 2017-йил.
  28. ↑ „Жонатҳан Виэра“. Соccерwай. Қаралди: 9-октабр 2011-йил.
  29. ↑ 29,0 29,1 Фуэнтес, П.. „Жонатҳан Виэра cонқуиста ла Cопа де Чина cон эл Беижинг“ (испанча). Ла Провинcиа (1-декабр 2018-йил). Қаралди: 9-январ 2019-йил.
  30. ↑ „Жонатҳан Виэра ис тҳе Деcембер Плаер оф тҳе Монтҳ ин ЛаЛига СмартБанк“. Ла Лига (2020-йил 6-январ). 2024-йил 2-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 26-январ.
  31. ↑ „Жонатҳан Виэра намед ЛаЛига СмартБанк Плаер оф тҳе Монтҳ фор Май“. Ла Лига (2022-йил 10-июн). 2024-йил 4-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 26-январ.
  32. ↑ „Жонатҳан Виэра намед ЛаЛига СмартБанк Плаер фор тҳе Монтҳ фор Оcтобер“. Ла Лига (2022-йил 4-ноябр). Қаралди: 2023-йил 26-январ.[сайт ишламайди]