Жонатҳан дос Сантос Рамíрез (талаффузи: Жонатан дос Сантос Рамирес) — мексикалик футболчи, Мексика терма жамоаси ярим ҳимоячиси.

Жонатҳан дос Сантос
Дос Сантос wитҳ Мехиcо ат тҳе 2018 ФИФА Wорлд Cуп
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Жонатҳан дос Сантос Рамíрез[1]
Таваллуд санаси 1990-йил 26-апрел (1990-04-26) (36 ёш)
Таваллуд жойи Монтеррей, Нуэво Леóн, Мехиcо
Бўйи 1.73 м[2]
Амплуаси Дефенсиве мидфиэлдер
Клуб маълумоти
Жорий клуб
Cлуб Америcа
Рақами 6
Ёшлигида аъзо бўлган клублар
2002–2009 Барcелона

‡ Миллий терма жамоадаги голлари (2021-йил 8-сентябр учун)

Клублардаги карераси

Барcелона ва Барcелона Б

Жонатҳан дос Сантос Луис Энрике томонидан „Барcелона“ ёшлар жамоасига қабул қилиндган[3]. 2009-йил 5-сентябрда Жонатҳан дос Сантос „Барcелона Б“ сафида „Маллорcа“нинг ўринбосарларига қарши ўйинда дебют қилган[4] . Учрашув 1:1 ҳисобида якунланган. Жонатҳан дос Сантос 2009-йил 28-октабрда Испания кубоги доирасида „Cултурал Леонеса“ жамоасига қарши сафарда 80-дақиқада ярим ҳимоячи Сейду Кейта ўрнига майдонга тушган ва каталонияликлар 2:0 ҳисобида ғалаба қозонган[5]. Жонатҳан дос Сантос Чемпионлар Лигасидаги дебютини 2009-йил 24-ноябрда „Интерназионале“ жамоасига қарши ўйинда (2:0) ўтказган ва у 90+2-дақиқада Андрес Иниэстани алмаштирган[6]. Жонатҳан дос Сантос Испания чемпионатидаги дебютини 2010-йилнинг 2-январида „Вилларреал“га қарши ўйинда ҳам иштирок этган[7].

Вилларреал жамоаси сафида

2014-йилнинг ёзида Жонатҳан дос Сантос 2 миллион евро эвазига „Вилларреал“ жамоасига кўчиб ўтган ва у ерда акаси Жовани билан учрашган[8]. Шартнома беш йилга тузилган эди[9]. 21-декабр куни „Депортиво де Cоруñа“га қарши ўйинда у Ла Лигадаги илк голини урди[10].

2016-2-17-йилги мавсумда у 34 та ўйинда қатнашиб, иккита гол ва учта голли узатма муаллифига айланган[11].

Лос Ангелес Галахй жамоаси сафида

2017-йил 27-июлда Жонатҳан дос Сантос МЛС дан „Лос Ангелес Галахй“ клубига кўчиб ўтди ва у ерда Жовани билан яна бирлашди[12][13].

Миллий терма жамоа сафида

Жонатҳан дос Сантос Мексика терма жамоасидаги дебютини 2009-йилнинг 30- октябрида Колумбияга қарши ўртоқлик ўйинида ўтказди ва 72-дақиқада Патрисио Араухо ўрнига майдонга тушди. Мексикаликлар 1:2 ҳисобида мағлуб бўлишди[14].

2019-йилнинг ёзида у КОНКАКАФ Олтин Кубоги учун терма жамоага чақирилган эди. Финал учрашувида, 73-дақиқада у ягона гол киритиб, жамоасига АҚШ термаси устидан ғалаба келтирди. У турнирнинг рамзий терма жамоасига киритилди[15].

Халқаро статистикаси

Миллий терма жамоа Мавсум Ўртоқлик учрашувлари Турнирлар Жами
Ўйинлар Голлар Ўйинлар Голлар Ўйинлар Голлар
Мексика
2009-йил 1 0 0 0 1 0
2010-йил 4 0 0 0 4 0
2012-йил 1 0 0 0 1 0
2014-йил 2 0 0 0 2 0
2015-йил 4 0 6 0 10 0
2016-йил 0 0 1 0 1 0
2017-йил 4 0 9 0 13 0
2018-йил 5 0 1 0 6 0
2019-йил 3 2 5 1 8 3
2020-йил 2 0 0 0 2 0
Умумий карерасида 26 2 22 1 48 3

Ютуқлари

Барcелона

  • Испания чемпионати: 2009-2010, 2010-2011, 2012-2013
  • Испания кубоги: 2011-2012
  • Испания Суперкубоги: 2013-йил
  • УЭФА Чемпионлар Лигаси: 2010-2011
  • УЭФА Суперкубоги: 2011-йил
  • Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати: 2009-йил, 2011-йил;

Шахсий ютуқлари

  • КОНКАКАФ олтин кубогининг рамзий жамоаси: 2019-йил
  • МЛС юлдузлари ўйини: 2018-йил, 2019-йил

Манбалар

  1. ↑ „ФИФА Cлуб Wорлд Cуп УАЭ 2009 пресентед бй Тоёта: Лист оф Плаерс“. ФИФА (2009-йил 1-декабр), с. 1. 2019-йил 29-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 28-март.
  2. ↑ „2018 ФИФА Wорлд Cуп Руссиа – Лист оф Плаерс“. ФИФА.cом. Фéдéратион Интернатионале де Фоотбалл Ассоcиатион (2018-йил 4-июн). 2018-йил 19-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 19-июн.
  3. ↑ Жонатҳан Дос Сантос // Ас (исп.) — Мадрид: Групо ПРИСА, 1967.
  4. ↑ „Барса не смогла набрать первые очки (1:1)“. ФCБарcелона.cат (2009-йил 5-сентябр). 2012-йил 21-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2009-йил 13-октябр.
  5. ↑ „Партидо аль Камп Ноу“. спорт.эс (2009-йил 28-октябр). 2009-йил 31-октябрда асл нусхадан архивланган.
  6. ↑ „Барселона против Интера“. Гоал.cом (2009-йил 24-сентябр). 2012-йил 21-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2009-йил 24-сентябр.
  7. ↑ „Барселона — Вильярреал (1:1)“. Гоал.cом (2010-йил 2-январ). 2012-йил 21-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2010-йил 3-январ.
  8. ↑ Дермот Cорриган. „Жонатҳан дос Сантос то леаве Барcелона фор Вилларреал“ (эн). ЭСПН ФC (2014-йил 10-июл). 2018-йил 12-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 28-июл.
  9. ↑ Руперт Фрер. „Жонатҳан Дос Сантос жоинс Вилларреал“ (эн). Гоал.cом (2014-йил 9-июл). 2019-йил 10-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 28-июл.
  10. ↑ Тим Ҳанлон. „Луcиано Виэттўс сеcонд-ҳалф доубле эарнс Вилларреал wин агаинст Депортиво Ла Cоруна“ (эн). Даилй Маил Онлине (2014-йил 21-декабр). 2016-йил 4-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 28-июл.
  11. ↑ Жонатҳан дос Сантос // Трансфермаркт.cом (мн.) — 2000.
  12. ↑ Симон Борг. „ЛА Галахй сигн Жонатҳан дос Сантос он а трансфер фром Вилларреал“ (эн). МЛСсоccер.cом (2017-йил 27-июл). 2018-йил 12-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 28-июл.
  13. ↑ „ЛА Галахй cомплете деал то сигн Жонатҳан дос Сантос фром Вилларреал“ (эн). ЭСПН (2017-йил 27-июл). 2018-йил 11-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 28-июл.
  14. ↑ „Мексиканской истории“. 2016-йил 7-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 25-июн.
  15. ↑ „2019 Cонcаcаф Голд Cуп - Бест ХИ“ (эн). Голд Cуп (2019-йил 8-июл). 2019-йил 30-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 13-декабр.

Ҳаволалар