Жонибек (7-1357) - Олтин Ўрда хони (1342—57), Ўзбекхоннинг иккинчи ўғли. Рус ва Литва князларининг ички ишларига аралашган. Москванинг улуғ князлари Семён Иванович Гордий ва Иван ИИ Иванович Красний Ж.га қарам бўлишган. Ж. ўз ҳукмронлиги даврида Жан. Озарбайжонни Олтин Ўрдага қўшиш учун курашиб Табризни эгаллаган (1356) ва у ерда ўғли Бердибекни ҳоким қилиб қолдирган. Ж. ўз ҳокимиятини мустаҳкамлаш учун Олтин Ўрдада ислом динини тарқата бошлаган (масжид ва мадрасалар қурдирган, уламоларни саройга жалб этган). Тож-тахт учун бўлган курашда бир гуруҳ фитначилар тарафидан ўлдирилган. Ж. ўлимидан сал аввал Табризда қўзғолон бўлиб, халқ Олтин Ўрда ноибини ҳайдаб чиқарган. Жалойирийлар бу воқеадан фойдаланганлар ва ҳокимият амир Увайс қўлига (1356—74) ўтган.

Жонибек
хон

Жонибек 1375-йил. Каталония Атласида, байроғи билан бирга тасвирланган ().
Олтин Ўрда хони
Салтанат 1342–1357
Ўтмишдоши Тинибек
Давомчиси Бердибек
Уй Боржигин

/лд.-Греков Б. Д.,Якубовский А. Ю., Олтин Ўрда ва унинг қулаши, Т., 1956[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил