Жордан Ашлей Феми Ибе (/ˈаɪб/ ЭЕБ деб ҳам аталади. 1995-йил 8-декабрда туғилган) Англия Миллий лигасидаги Эббсфлеэт Унитед клубида тўп сурган англиялик профессионал қанот футболчи бўлган. Ибе 15 ёшда Футбол лигасидаги Wйcомбе Wандерерс ёшлар кўрик танловидан ўтганидан сўнг, Ибе 2012-йилда Ливерпул футбол клубига келиб қўшилган. У 2013-йил шунингдек, 2014-йилларда Чемпионатдаги Бирмингҳам Ситида, 2014 ва 2015-йилларда эса Дербй Cоунтй клубларида ижара асосида тўп сурган. 2016-йилда Ибе Премер-лигадаги АФC Боурнемоутҳда ўша пайтдаги клуб рекорди бўлган 15 миллион фунт эвазига шартнома тузган ва 2020-йилда клубни тарк этган.  У 2020 – 2021-йилги мавсумларни Дербй Cоунтй клубида ўтказган, лекин кам ўйин ўткақзгани сабабли, 2022-йил январ ойида Аданаспор клубида тўп сура бошлаган. 2023-йил октябр ойида, яъни орадан бир йил ўтгач, Ибе Миллий лигадаги клуб Эббсфлеэт Унитед сафига қўшилди. 18 ёшдан 21 ёшгача бўлган Англия ёшлари билан Жаҳон Чемпионатда иштирок этган. 2011-йил 20-декабр куни Премиэр лига клуби Ливерпул 16 ёшли Ибе билан шартнома имзолади[4]. Ибе биринчи марта клубнинг 18 ёшгача бўлган жамоасида тўп сура бошлади[5]. Ибе 2013-йил 16-март куни тўлиқ ўйин амалиёт вадаси билан Саутемптон клубига чақирилган, аммо етарли ўйин амалиётига эга бўлмаган[6]. Икки ойдан сўнг Ибе Премиэр Леагуэдги сўнгги ўйинида ўз дебютини қилди. Шунда Ибе Қуээнс Парк Рангерс га қарши ўйинда Филипп Коутинҳога ўйиннинг ягона голини уриш учун вазият яратиб берди. У 63-дақиқада жамоадоши Фабио Борини билан алмаштирилди[7][8].

Жордон Ибе
Ибе 2014-йил Ливерпоол жамоаси машғулотларида
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Жордон Ашлей Феми Ибе[1]
Таваллуд санаси 1995-йил 8-декабр (1995-12-08) (30 ёш)[2]
Таваллуд жойи Бермондсей, Англия
Бўйи 5 фут 9 инчес (1.76 м)[3]
Амплуаси Вингер
Клуб маълумоти
Жорий клуб
Ҳунгерфорд Тоwн
Ёшлигида аъзо бўлган клублар
2003–2007 Чарлтон Атҳлетиc
2007–2011 Wйcомбе Wандерерс
Ибе 2013-йилда

2013-14 йилги мавсум учун, Ибе Жонжо Шелвей томонидан бўшатилган 33 рақамида ҳаракат қилди[9]. Ибе мавсумнинг биринчи турини 27 август куни ўйнаган бўлиб, Нотц Cоунтй клубини 4-2 билан мағлуб қилган[10]. 2014-йил 8-феврал куни Ибе Премиэр Леагуэдаги иккинчи ўйинини ўйнаган. У 76 дақиқа майдонда ҳаракат қилиб, унинг жамоаси Арсенал клуби устидан 5-1 ғалаба қозонган[11][2]. 2014-йилнинг 21-февралида Ибе Чемпионшип клуб Бирмингҳам Ситига мавсум охиригача ижарага берилган. Ибе 11 та ўйинда майдонга тушиб, „Миллwаллл“ стадионида 3:2 ҳисобидаги ғалабада 20 ярд (18 м) масофадан биринчи голни урган ва мавсумнинг сўнгги кунида Пол Каддиснинг голида иштирок этган, шу сабабли унинг жамоаси 2:2 ҳисобидаги дуррангга эришди. 2012-йил 24-октабрда Ибе 18 ёшдан кичик ёшдагилар миллий жамоасида дебют ўйинини ўттказди. Италияга қарши 2:0 ҳисобида ғалаба қозонилган ўйинда Ибе 69 дақиқа ўйнади[12]. 2013-йил 5-сентабр куни Ибе Эстонияга қарши 6-1 ҳисобида кечган ғалабали ўйинда Англиялик 19 ёшгача бўлган футболчилар орасидага энг яхши футболчи деб топилди[13]. Ибенинг жамоаси 2014-йилги Европа Чемпионатида Монтенегро 19 ёшлиларига қарши 6-0 ғалаба қозониб, Ибе учта гол уриб ҳат-триcкка эришди[14]. 2014-15 мавсумида Ибе биринчи марта 20 ёшдан кичикроқ бўлган Англия жамоасига ўйнаган ва Руминия қарши 6-0 ғалаба қозонган ўйинда 90 дақиқа майдонда тўп сурган[15].

2015-йил август ойида Ибе биринчи марта 21 ёшгача бўлган миллий терма жамоага чақирилди[16]. Ливерпулнинг собиқ мураббийи Брендан Родгерс Ибени „ақлли футбол услубига эга бўлган ёрқин футболчи“ деб таърифлаган. Ибе қанотда, ҳимояда ёки ҳужумда ўйнайдиган футболчи сифатида майдонда тўп сура олган[17]. Дербй Cоунтйда ижарада ўйнаб юрган даврларда, Ибени бошқарган Стеве МcCларен „ўзини топ қанот футболчи сифатида тутадиган ёрқин футболчи“ эканлигини тан олган[18]. Ибе майдонда ҳайратомус ишларга қодир эканлиги шу билан бирга, ўзининг ақлбовар қилмас дриблинглари билан ажралиб турган[19]. 2019-йил декабр ойида Ибе Бромлей кафехонасидан Бентлей Бентайга машинаси билан жўнаб кетгандан кейин, бир инсонни уриб юборишига сал қолганликда шунингдек, машинани эҳтиёцизлик билан ҳайдашда айбланган[20]. 2021-йил январ ойида Ибе депрессиядан азият чекаётганини ва ўзини „қоронғу жойда“ ҳис қилаётганлини оммага эълон қилган[21].

Манбалар

  1. ↑ „Лист оф Плаерс ундер Wриттен Cонтраcт Регистеред Бетwеэн 01/07/2012 анд 31/07/2012“ (ПДФ). Тҳе Фоотбалл Ассоcиатион. 2016-йил 3-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 24-июл.
  2. ↑ 2,0 2,1 „Плаер профиле: Жордон Ибе“. ЛФCҲисторй.нет. Қаралди: 2016-йил 3-июл.
  3. ↑ „Жордон Ибе: Овервиэw“. Премиэр Леагуэ. Қаралди: 2018-йил 10-феврал.
  4. ↑ ЎРоурке, Петер. „Ливерпоол ланд Ибе деал“. Скй Спорц (2011-йил 20-декабр). Қаралди: 2016-йил 3-июл.
  5. ↑ „Фирст теам: Плаер: Жордон Ибе“. Ливерпоол Ф.C.. 2016-йил 8-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 3-июл.
  6. ↑ „Ливерпоол ФC теэнагер Жордон Ибе форcед то пинч ҳимселф афтер метеориc рисе“. Ливерпоол Эчо (2013-йил 11-апрел). Қаралди: 2016-йил 3-июл.
  7. ↑ Ҳунтер, Андй. „Ливерпоол гиве Жамиэ Cаррагҳер перфеcт эндинг wитҳ wин овер ҚПР“. Тҳе Гуардиан (2013-йил 19-март). Қаралди: 2016-йил 3-июл.
  8. ↑ „Гамес плаед бй Жордон Ибе ин 2012/2013“. Соccербасе. Cентурйcомм. Қаралди: 2015-йил 17-сентябр.
  9. ↑ „ЛФC cонфирмс Премиэр Леагуэ сқуад нумберс“. Ливерпоол Ф.C. (2013-йил 16-август). 2013-йил 19-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 3-июл.
  10. ↑ „Ливерпоол 4–2 Нотц Cоунтй“. ББC Спорт (2013-йил 27-август). Қаралди: 2016-йил 3-июл.
  11. ↑ МcНултй, Пҳил. „Ливерпоол 5–1 Арсенал“. ББC Спорт (2014-йил 8-феврал). Қаралди: 2016-йил 3-июл.
  12. ↑ Веэверс. „Лионс виcториоус ин Мансфиэлд“. Тҳе Фоотбалл Ассоcиатион (2012-йил 24-октябр). 2013-йил 5-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2012-йил 25-октябр.
  13. ↑ „Сих аппеал фор У19с“. Тҳе Фоотбалл Ассоcиатион. 2013-йил 5-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 5-сентябр.
  14. ↑ „Ундер-19 2014 Энгланд 6–0 Монтенегро“. УЭФА (2014-йил 24-май). 2014-йил 25-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 24-май.
  15. ↑ „Боотҳройд'с бойс ҳит Романиа фор сих ин Телфорд“. Тҳе Фоотбалл Ассоcиатион (2014-йил 5-сентябр). Қаралди: 2016-йил 3-июл.
  16. ↑ Ганлй, Керрй. „Дербй Cоунтй: Эх Рамс лоан стар Жордон Ибе cаллед уп то Энгланд У21с афтер импрессинг ат Ливерпоол“. Дербй Эвенинг Телеграпҳ (2015-йил 25-август). 2015-йил 29-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 3-июл.
  17. ↑ Пеарcе, Жамес. „Эмре Cан wилл ремаин ин дефенcе деспите Луcас беинг оут фор уп то сих wеэкс, сайс Родгерс“. Ливерпоол Эчо (2015-йил 9-феврал). Қаралди: 2016-йил 3-июл.
  18. ↑ Рич, Тим. „Жордон Ибе профиле: Wҳй элеcтриc Ибе ис такинг то тҳе Ливерпоол лимелигҳт wитҳ эасе“. Тҳе Индепендент (2015-йил 11-феврал). 2022-йил 14-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 3-июл.
  19. ↑ Ҳунтер, Андй. „Ливерпоол'с Жордон Ибе ҳас паcе, поwер анд 'фоотбалл браин' то суccеэд“. Тҳе Гуардиан (2016-йил 12-феврал). Қаралди: 2016-йил 3-июл.
  20. ↑ „Премиэр Леагуэ фоотбаллер Жордон Ибе аccусед овер Бентлей cраш“. ББC Неwс (2019-йил 11-декабр). Қаралди: 2019-йил 14-декабр.
  21. ↑ „Жордон Ибе: Дербй wингер ин 'дарк плаcе' wитҳ депрессион“. ББC Спорт (2021-йил 21-январ). Қаралди: 2021-йил 1-июл.

Ҳаволалар