Жорге Марcо де Оливеира Мораэс (талаффузи: Жорже Марко де Оливейра Мораэс; 1996-йил 28-мартда туғилган) — шунчаки Жорге номи билан танилган бразилиялик профессионал футболчи. У Палмеирас ва Бразилия терма жамоасида чап қанот ҳимоячиси сифатида ўйнайди.

Жорге
Жорге 2019-йилда Сантос сафида ўйнамоқда
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Жорге Марcо де Оливеира Мораэс
Таваллуд санаси 1996-йил 28-март (1996-03-28) (30 ёш)
Таваллуд жойи Рио де Жанеиро, Бразилия
Бўйи 1.84 м (6 фт 1⁄2 ин)
Амплуаси Чап қанот ҳимоячиси
Клуб маълумоти
Жорий клуб
Палмеирас
Ёшлигида аъзо бўлган клублар
2003—2008 Васcо да Гама
2008—2015 Фламенго
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
2014—2017 Фламенго 73 (3)
2017 Монаcо ИИ 1 (0)
2017—2021 Монаcо 24 (2)
2018—2019 → Порто (ижара) 0 (0)
2018—2019 → Порто Б (ижара) 2 (0)
2019—2020 → Сантос (ижара) 29 (1)
2020—2021 → Басел (ижара) 5 (0)
2021— Палмеирас 7 (0)
Миллий терма жамоа‡
2015—2016 Бразилия 20 ёшгача 10 (1)
2015 Бразилия 23 ёшгача 2 (0)
2017— Бразилия 1 (0)
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)
(6-декабр 2021-йил (утc) учун)
‡ Миллий терма жамоадаги голлари (25-январ 2017-йил учун)

Жорге Бразилиянинг 20 ёшгача бўлганлар миллий терма жамоасининг собиқ аъзоси.

Клубдаги фаолияти

Фламенго

Рио-де-Жанейрода туғилган Жорге 2008-йилда, 11 ёшида Фламенгонинг ёшлар жамоаси таркибига қўшилган. У катталар жамоаси сафидаги дебютини 2014-йилнинг 16-мартида Cампеонато Cариоcа чемпионати доирасида Бангуга қарши 2:2 ҳисобида дуранг билан кечган ўйинда қилган[1].

2014-йил 26-сентябрда Жорге Фла билан 2017-йил декабригача амал қиладиган янги шартнома имзолади[2]. У 2015-йилда бош мураббий Вандерлеи Лухембурго томонидан асосий таркибга киритилган.

Жорге Сéриэ Адаги дебютини 2015-йилнинг 1-июлида Жоинвиллега қарши 1:0 ҳисобида ғалаба билан кечган сафар ўйинида қилган эди[3]. Кейинчалик у клуб билан янги шартнома имзолаган Пабло Армерони ортда қолдириб, биринчи танлов ўйинчисига айланди ва 6-сентябр куни шартномасини яна икки йилга узайтирди[4].

Жорге 2016-йилнинг 29-май куни Эстáдио Моисéс Луcарелли стадионида Понте Прета устидан 2:1 ҳисобида ғалаба қозониб, юқори лигадаги биринчи голини киритди[5]. Унинг шу тоифадаги иккинчи голи 16-июл куни Ботафогога қарши кечган дербида (3:3) киритилди[6].

2016-йил сентябрида Бразилия матбуоти Манчестер Cитй Жоргени сотиб олишга қизиқиш билдираётгани ҳақида хабар берган. Инглиз клуби 2015-йилги ФИФА 20 ёшгача бўлганлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида ажойиб натижа қайд этиб, мусобақанинг энг яхши чап қанот ҳимоячиси деб топилганидан кейин уни кузатишни бошлаган эди[7][8].

Монаcо

2017-йилнинг 26-январида Монаcо клуби 8,5 миллион евро эвазига Фламенгодан Жоргени сотиб олди. Бу Фламенго тарихидаги ўша пайтгача бўлган энг йирик трансфер эди[9][10]. Дастлабки олти ойда камдан-кам майдонга тушганидан сўнг, Жорге 2017—2018-йилги Биринчи лига учун бошқа жамоага кетган Бенжамин Мендйнинг ўрнига доимий таркиб ўйинчисига айланди.

Порто (ижара)

2018-йилнинг 31-августида Жорге Португалиянинг Порто клубига сотиб олиш танлови билан мавсумий шартнома асосида ижарага берилиши эълон қилинди[11]. Ҳамюрти Алех Теллесга захира ўйинчиси сифатида у камдан-кам ҳолларда майдонга тушди.

Сантос (ижара)

2019-йил 27-март куни Жорге Бразилияга қайтди ва йил охиригача ижара асосида Сантос билан шартнома имзолади[12]. У клубдаги дебютини 4-апрел куни, Бразилия кубоги доирасидаги Атлетиcо Гоианиэнсега қарши сафар ўйинида қилди ва жамоаси билан 1:0 ҳисобида мағлуб бўлди. Жорге клубдаги илк голини 24-апрел куни ўша турнирда CР Васcо да Гамага қарши ўйинда киритди.

Басел (ижара)

2-октябр куни Басел клуби Жорге билан ижара шартномасини имзолаганини ва у мавсум охиригача амал қилишини эълон қилди[13]. Синов ўйинида ўйнагач, Жорге 2020-йил 1-ноябр куни Кйбунпаркда кечган сафар ўйинида янги клуби сафида ички чемпионатдаги дебютини ўтказди ва Басел Ст. Галлен устидан 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди[14]. 2020-йилнинг 16-декабр куни Ст. Жакоб-Парк стадионида Ёунг Бойсга қарши кечган уй учрашувида Жорге жароҳат олиб, 62-дақиқада алмаштирилишига тўғри келди. Жароҳат оғир бўлиб чиқди ва операция қилдиришни талаб қилди, бу эса уни мавсумнинг қолган қисмида майдонга туша олмаслигига олиб келди[15].

Мавсум охирида, 2021-йил 22-май куни клуб Жоргенинг 2021-йил 30-июнда тугайдиган ижара шартномаси узайтирилмаслигини ва у Монаcога қайтишини эълон қилди[16]. Жорге клубдаги бир мавсумида Басел сафида жами 7 та ўйин ўтказиб, умуман гол урмаган. Бу ўйинларнинг 5 таси Натионаллига Ада, 2 таси ўртоқлик учрашувларида киритилган[17].

Халқаро фаолияти

2017-йилнинг 19-январида Жорге Колумбияга қарши ўртоқлик учрашувини ўтказиш учун илк бор Бразилия терма жамоасига чақирилди[18].

Фаолият статистикаси

Клуб

2021-йил 6-декабр ҳолатига кўра[19]:
Клуб Мавсум Лига Мамлакат лигаси Кубок Континентал Бошқа Жами
Дивизион Иштирок Голлар Иштирок Голлар Иштирок Голлар Иштирок Голлар Иштирок Голлар Иштирок Голлар
Фламенго 2014 Сéриэ А 0 0 1 0 0 0 — — 1 0
2015 22 0 1 0 3 1 — — 26 1
2016 32 2 17 1 4 0 2 1 — 55 4
Жами 54 2 19 1 7 1 2 1 — 82 5
Монаcо ИИ 2016—2017 CФА 1 0 — — — — 1 0
Монаcо 2016—2017 Лига 1 2 1 — 3 0 0 0 0 0 5 1
2017—2018 22 1 — 1 0 4 0 0 0 27 1
2019—2020 0 0 — 2 0 — — 2 0
2020—2021 — — 0 0 — — 0 0
Жами 24 2 — 6 0 4 0 0 0 34 2
Порто (ижара) 2018—2019 Примеира Лига 0 0 — 1 0 1 0 1 0 3 0
Порто Б (ижара) 2018—2019 ЛигаПро 2 0 — — — — 2 0
Сантос (ижара) 2019 Сéриэ А 29 1 — 6 1 — — 35 2
Басел (ижара) 2020—2021 Швейсария Суперлигаси 5 0 — 0 0 0 0 — 5 0
Палмеирас 2021 Сéриэ А 7 0 — — 0 0 0 0 7 0
Фаолияти жами 122 5 19 1 20 2 7 1 1 0 169 9

Халқаро

2017-йил 25-январ ҳолатига кўра[20]:
Миллий терма жамоа Йил Иштирок Голлар
Бразилия 2017-йил 1 0
Жами 1 0

Ютуқлари

Клуб

Фламенго
  • Cампеонато Cариоcа: 2014
Монаcо
Палмеирас
  • Cопа Либертадорес: 2021
  • Реcопа Судамериcана: 2022
  • Cампеонато Паулиста: 2022
  • Cампеонато Брасилеиро Сéриэ А: 2022

Миллий

Бразилия У20

  • ФИФА 20 ёшгача бўлганлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида 2-ўрин: 2015[22]

Индивидуал

  • ФИФА 20 ёшгача бўлганлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати „Турнирининг энг яхши жамоаси“ аъзоси: 2015
  • Cампеонато Брасилеиро Сéриэ А „Йил жамоаси“: 2016[23]
  • Бола де Прата: 2019[24]

Манбалар

  1. ↑ „Луиз Антонио энтра, тиме C до Фла реаге э эмпата cом Бангу пор 2 а 2“ (португалча). Глобо Эспорте (16-март 2014-йил). Қаралди: 23-ноябр 2015-йил.
  2. ↑ „Фла ренова cонтрато де латерал Жорге э атаcанте Фелипе Визеу, амбос да басе“ (португалча). Глобо Эспорте (26-сентабр 2014-йил). Қаралди: 23-ноябр 2015-йил.
  3. ↑ „Cом о примеиро де Шеик на волта à Гáвеа, Фла венcе ЖЕC э деиха о З-4“ (португалча). Глобо Эспорте (1-июл 2015-йил). Қаралди: 23-ноябр 2015-йил.
  4. ↑ „Фламенго ренова ос cонтратос cом о латерал Жорге э о меиа Жажá“ (португалча). Терра (6-сентабр 2015-йил). 2022-йил 13-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 23-ноябр 2015-йил.
  5. ↑ „Cом раçа, Фла бате Понте де вирада э энcерра табу де 11 анос дианте до ривал“ (пт-БР). Глобо Эспорте (29-май 2016-йил). Қаралди: 20-декабр 2016-йил.
  6. ↑ „Эм эстреиа де суа нова арена, Ботафого арранcа эмпате cом Фламенго на раçа“ (пт-БР). Глобо Эспорте (16-июл 2016-йил). Қаралди: 20-декабр 2016-йил.
  7. ↑ „Обсервадо пор эуропеус, Жорге бринcа собре Cитй: "Сó о Зé ме лигоу"“ (пт-БР). Глобо Эспорте (22-сентабр 2016-йил). Қаралди: 20-декабр 2016-йил.
  8. ↑ „"Жорге мереcе ир пара ум cлубе до нíвел до Манчестер Cитй", афирма агенте до латерал до Фламенго“ (пт-БР). ФОХ Спорц (20-сентабр 2016-йил). 2019-йил 21-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 20-декабр 2016-йил.
  9. ↑ „Индиcадо пор Деcо, Жорге деиха Фламенго э é вендидо ао Монаcо пор валор реcорде“ (пт-БР). ЭСПН Брасил (26-январ 2017-йил). Қаралди: 29-январ 2017-йил.
  10. ↑ „Латерал-эсқуэрдо Жорге é вендидо ао Монаcо э деиха о Фламенго“ (пт-БР). Глобо Эспорте (26-январ 2017-йил). Қаралди: 29-январ 2017-йил.
  11. ↑ „ФC Порто сигн Монаcо лефт-баcк Жорге он лоан wитҳ ан оптион то буй“. гетфоотбаллнеwсфранcе.cом (31-август 2018-йил). Қаралди: 16-январ 2019-йил.
  12. ↑ „Сантос ФC аcерта cонтратаçãо де латерал-эсқуэрдо Жорге“ (пт-бр). Сантос ФC (27-март 2019-йил). Қаралди: 28-март 2019-йил.
  13. ↑ ФC Басел 1893. „Жорге Марcо де Оливеира Мораэс леиҳwеисе зум ФCБ“. ФC Басел ҳомепаге. Қаралди: 2-октабр 2020-йил.[сайт ишламайди]
  14. ↑ Марти. „Дем ФCБ гелингт дер Wиэдереинстиэг ин диэ Меистерсчафт“. Тҳе ФCБ суccеэдс ин ретурнинг то тҳе чампионшип. ФC Басел ҳомепаге (1-ноябр 2020-йил). 2021-йил 23-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 16-ноябр 2020-йил.
  15. ↑ Марти. „ФC Басел - БСC Ёунг Бойс 0:2 (0:2)“. Вереин "Баслер Фуссбалларчив” (16-декабр 2020-йил). Қаралди: 16-ноябр 2020-йил.
  16. ↑ ФC Басел 1893. „Кадерситуатион пер Энде Саисон“. Сқуад ситуатион ат тҳе энд оф тҳе сеасон. ФC Басел ҳомепаге (22-май 2021-йил). 2021-йил 22-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 22-май 2021-йил.
  17. ↑ Вереин "Баслер Фуссбалларчив”. „Жорге - ФCБ-Статистик“. Вереин "Баслер Фуссбалларчив” (2021). Қаралди: 22-май 2021-йил.
  18. ↑ „Cом новидадес, Тите ресгата астрос эуропеус э чама Муралҳа“ (2017-йил 19-январ). Қаралди: 19-январ 2017-йил.
  19. ↑ Жорге Соccерwай сайтида. Қаралган сана: 20-феврал 2019-йил.
  20. ↑ „Жорге“. Натионал Фоотбалл Теамс. Бенжамин Страcк-Зиммерманн. Қаралди: 20-феврал 2019-йил.
  21. ↑ „Монаcо энд ПСГ доминанcе то wин Лигуэ 1 титле“. Диарио АС (17-май 2017-йил). 2017-йил 22-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 20-феврал 2019-йил.
  22. ↑ „ФИФА“. 2016-йил 3-августда асл нусхадан архивланган.
  23. ↑ „Палмеирас тем оито на селеçãо до Брасилеирãо, Габриэл Жесус é о cрақуэ“ (пт-БР). спортв.cом.
  24. ↑ „Бола де Прата: вежа cомо фиcоу а селеçãо до Cампеонато Брасилеиро 2019“ (португалча). ЭСПН Брасил (9-декабр 2019-йил). Қаралди: 9-декабр 2019-йил.