Jorge Masvidal
Жорж Масвидал (инглизча: Жорге Масвидал) 1984-йил 12-ноябрда Маямида дунёга келган. Жорж Масвидал америкалик аралаш услубдаги жангчи, енгил ва ярим ўрта вазн тоифалари вакили. У 2003-йилдан буён профессионал даражадаги мусобақаларда иштирок этиб, УФC, Беллатор, Стрикефорcе, Wорлд Виcторй Роад ва бошқалар каби жанговар ташкилотларнинг турнирларида иштирок этиши билан танилган. 2022-йил 23-август ҳолатига кўра УФCнинг ярим ўрта вазндаги расмий рейтингида 9-ўринни эгаллаб турибди[1].
Биографияси
Жорж Масвидал 1984-йил 12-ноябрда Флорида штатининг Маями шаҳрида отаси кубалик ва онаси перулик оилада туғилган. Болалигидан у кўча жангларини яхши кўрарди ва ўн тўрт ёшидан бошлаб у кўча жангларида қатнаша бошлаган. ЁуТубе платформасида унинг жанглари ҳақида кўплаб ҳаваскорлар ёзувлари мавжуд. Ўрта мактабда ўқиётганда, Жорж Масвидал кураш билан жиддий шуғулланган, аммо турмуш тарзи туфайли у ўқишини тугатолмаган ва профессионал жангчи бўлишга қарор қилган[2].
Профессионал карерасининг бошланиши
У 2003-йилнинг май ойида профессионал аралаш яккакурашлар бўйича дебют қилган ва биринчи раунддаёқ рақибини нокаутга учратган. У Форт-Лодердейлдаги жанговар карерасини маҳаллий кичик Абсолуте Фигҳтинг Чампионшип промоушинида бошлаган. Жорж Масвидал у ерда жами эттита ғалаба қозонди ва бўш ўрта вазн тоифасида чемпионлик унвонини қўлга киритган. У фаолиятидаги илк мағлубиятини 2005-йилнинг апрел ойида қабул қилган[3].
2006—2007-йилларда БодогФИГҲТ ташкилотидаги учта жангда ғалаба қозонган. 2008-йилда у Японияда „Wорлд Виcторй Роад“ катта промоушинида муваффақиятли жанг қилди аммо, у ерда бразилиялик Родриге Даммга ютқазди. Кейин енгил вазн тоифасидаги гран-приси захира жангларида Раян Шулц ва Пан Таэ Хюнни мағлуб этган.
Беллатор
2009-йилда Масвидал Американинг янги ташкил этилган „Беллатор“ ташкилотига қўшилди ва ўзининг биринчи турнирида муваффақиятли иштирок этди. Биринчи Беллатор енгил вазн Гран-присининг қур’а ташлаш маросимида қатнашди, лекин бу ерда фақат ярим финалга чиқа олган. Жорж Масвидал Тоби Имада билан дуэлда ҳушини йўқотиб, техник таслим бўлган. Кейинчалик, бу оғриқли ушлаб туриш Шердог ва ММА Жункиэ порталлари томонидан йилнинг энг яхши сиқиши деб тан олинган[4].
Стрикефорcе
2007-йилдан бери Масвидал вақти-вақти билан „Стрикефорcе“ турнирларида ўйнади, 2011-йилда у ушбу ташкилот билан фаол ҳамкорлик қила бошлади ва тез орада ўша пайтда Гилберт Мелендезга тегишли бўлган енгил вазн тоифасида чемпионлик унвонига қарши чиқиш ҳуқуқини қўлга киритди. Улар ўртасидаги чемпионлик тўқнашуви барча ажратилган беш раунд давом этди, натижада ҳакамлар бир овоздан Мелендезга чемпионлик камарини сақлаб қолиш ҳақида қарор қабул қилишган[5][6].
Ултимате Фигҳтинг Чампионшип
Жорж Масвидал кейинги бир неча йил давомида УФC билан эксклюзив шартнома тузди ва бу ерда енгил ва ярим ўрта вазн тоифаларида дунёнинг энг кучли жангчилари билан учрашди. Шундай қилиб, 2013-йилда у россиялик Рустам Ҳабиловга қарши октагонга чиқди ва бир овоздан қарор билан унга ютқазиб қўйган бўлса-да, оқшомнинг энг яхши жанги учун бонусни қўлга киритган[7].
Манбалар
- ↑ „УФC Ранкингс | УФC.cом“. ру.уфc.cом. 2021-йил 7-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 28-май.
- ↑ „Жорге Масвидал - Оффиcиал УФC® Фигҳтер Профиле“ (эн). www.уфc.cом. 2018-йил 12-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 30-октябр.
- ↑ „Жорге Масвидал вс Жоэ Лаузон Фигҳт Ресулт АФC 12 - Абсолуте Фигҳтин...“. www.мма-cоре.cом. 2020-йил 24-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 30-октябр.
- ↑ „Жорге Масвидал сигнс wитҳ тҳе Беллатор Фигҳтинг Чампионшипс“. Фиве Оунcес оф Паин. 2016-йил 1-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 6-январ.
- ↑ „Стрикефорcе оффиcиал cонфирмс Жорге Масвидал ҳас сигнед неw сих-фигҳт деал“ (эн). ММАжункиэ (2010-йил 13-сентябр). 2017-йил 7-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 6-январ.
- ↑ „'Стрикефорcе: Мелендез вс. Масвидал' ресулц: Чамп Мелендез шуц оут Масвидал“ (эн). ММАжункиэ (2011-йил 18-декабр). 2017-йил 24-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 6-январ.
- ↑ Стафф. „УФC Фигҳт Нигҳт 31 бонусес: Кеннедй, Чиэса, Кҳабилов, Масвидал wин $50,000“. ММАжункиэ.cом. 2013-йил 10-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 6-ноябр.