Joseph-Louis Lagrange
Лагранж (Лагранге) Жозеф Луи (1736.25.1, Турин – 1813.10.4, Париж) – франсуз математиги ва механиги, Берлин Фанлар академияси аъзоси (1759) ва президента (1766—87), Париж Фанлар академиясининг аъзоси (1772). Петербург Фанлар академиясининг фахрий аъзоси (1776). Математиканини мустақил ўрганган. Турин артиллерия мактабини тугатган ва 19 ёшида шу мактабда профессор бўлган. 1787-йилдан Парижда яшаган. Париж олий ўқув юртларида профессор (1795). Лагранж Эйлерншлари асосида Лагранж вариацион ҳисобнинг асосий тушунчаларини ишлаб чиқди ва вариациялар усулини яратди. Унинг „Аналитик механика“ асари (1788) аналитик ва назарий механика тараққиётида муҳим ўрин тутди. Бунда мумкин бўлган силжиш принсипининг аналитик ифодасини берди ва шунга асосан статиканинг асосий масалаларини ечди. Динамикада ўзининг асосий принсиплари (қаранг Д’Аламбер Лагранж принсипи)дан фойдаланиб, истаган системанинг ҳаракат тенгламасини ечди; умумлашган координаталарни киритди[1].
| Жозеф-Луис Лагранге | |
|---|---|
|
| |
| Таваллуди | |
| Вафоти | Париж, Биринчи Франсия империяси |
| Фуқаролиги | |
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |