Жосепҳ Гардинер Абсолом Бамбриcк (талаффузи: Жозеф Гардинер Абсолом Бамбрик) (1905-йил 3-ноябр – 1983-йил 13-октабр) – шимолий ирландиялик футболчи. Жосепҳ Бамбриcк „Челсеа“, „Wалсалл“, „ Гленторан“ ва „Линфиэлд“ каби футбол жамоаларида ўйнаган[1].

Жосепҳ Бамбриcк
Бамбриcкнинг уйи, Роден кўчаси, Белфаст
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Жосепҳ Гардинер Абсолом Бамбриcк
Таваллуд санаси 3-ноябр 1905-йил
Таваллуд жойи Белфаст, Ирландия
Вафот санаси 13-октябр 1983-йил(1983-10-13)
(77 ёшда)
Вафот жойи Белфаст, Шимолий Ирландия
Бўйи 1.80 м
Амплуаси Ҳужумчи
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
1926—1927 Гленторан 22 (28)
1927—1935 Линфиэлд 183 (286)
1935—1938 Челсеа 59 (34)
1938—1939 Wалсалл 35 (15)
Миллий терма жамоа
1928—1938 Ирландия (ИФА) 11 (12)
1927—1932 Ирландия Лига ХИ 12 (9)
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)

Клублардаги ўйин фаолияти

Ирландия лигаси

Жосепҳ Бамбриcк ўзининг профессионал фаолиятини „Гленторан“ футбол клуби билан бошлади. Кейинчалик, Жосепҳ Бамбриcк „Линфиэлд“ футбол клуби сафига қўшилди. Жосепҳ Бамбриcкнинг „Линфиэлд“ футбол клубидаги фаолияти анча яхши бўлди. Жосепҳ Бамбриcк клуб сафида 183 та ўйинда жами 286 та гол уришга муваффақ бўлди. Бу голлардан 50 таси 1930—1931-йилги мавсумга тўғри келади,. Бу кўрсаткич ўша йили дунёдаги энг юқори ва Британия футболидаги ўша пайтдаги рекорд натижалар эди[2]. Ўша мавсумда Жосепҳ Бамбриcк барча мусобақаларда 96 та гол уришга муваффақ бўлди. Бу билан Жосепҳ Бамбриcкнинг „Линфиэлд“ футбол клубидаги умумий голлари сони атиги 8 йил ичида 509 та голни ташкил этди. Шунинг учун Жосепҳ Бамбриcк тўрт марта Ирландия лигаси тўпурари сифатида мавсумни якунланган эди[3].

Челсеа

1935-йил 24-декабрда Жосепҳ Бамбриcк Англиянинг „Челсеа“ футбол клуби билан 3000 фунт стерлинг эвазига шартнома имзолади . Шундан сўнг, Жосепҳ Бамбриcк 25-декабр куни (Рождество куни) „Астон Вилла“ футбол клубига қарши клуб сафидаги илк учрашувини ўтказди. Жосепҳ Бамбриcк ўзининг биринчи голини эртаси куни (Бохинг Дай) „Астон Вилла“ футбол клуби дарвозасига киритди. 1935-йил 12-октабрда маҳаллий рақиб „Арсенал“ футбол клуби билан бўлиб ўтган учрашувни (1:1 ҳисобидаги дуранг) 82 905 киши томоша қилди[4]. Умуман олганда, Жосепҳ Бамбриcк „Челсеа“ футбол клуби сафида 66 ўйинда 38 та гол уришга муваффақ бўлди[5].

Wалсалл

1938-йил июл ойида Жосепҳ Бамбриcк „Wалсалл“ футбол клуби сафига қўшилди. Жосепҳ Бамбриcк клуб сафида иккинчи жаҳон уруши бошланишидан олдин бир мавсум ўтказиб, нафақага чиқди. Кейинчалик, Жосепҳ Бамбриcк „Линфиэлд“ футбол клуби сафига мураббий сифатида қайтди[6].

Халқаро ўйинлардаги фаолияти

Жосепҳ Бамбриcк Ирландия миллий футбол терма жамоаси сафида 11 ўйинда майдонга тушиб, 12 та гол уришга муваффақ бў[лди. Жосепҳ Бамбриcк Ирландия миллий футбол терма жамоаси сафида Уэлс миллиой футбол терма жамоасига қарши учрашувда (битта ўйинда) 6 та гол уришга муваффақ бўлди[7]. Жосепҳ Бамбриcкнинг терма жамоа сафида киритган голлари сони ҳали ҳам Шимолий Ирландия терма жамоаси тарихидаги энг кўп гол урган футболчилар рўйхатида тўртинчи ўринни эгаллаб туришини таъминлайди.

Халқаро ўйинлар

№ Сана Жой Рақиб Натижа Мусобақа
1 1928-йил 22-октябр Ливерпоол, Англия  Англия 1-2 1929-йилги Британия уй чемпионати
2 1929-йил 23-феврал Белфаст, Шимолий Ирландия  Шотландия 3-7
3
4 1930-йил 1-феврал Белфаст, Шимолий Ирландия  Уэлс 7-0 1930-йилги Британия уй чемпионати
5
6
7
8
9
10 1931-йил 5-декабр Белфаст, Шимолий Ирландия  Уэлс 4-0 1932-йилги Британия уй чемпионати
11 1935-йил 27-март Wрехҳам, Уэлс  Уэлс 1-3 1935-йилги Британия уй чемпионати
12 1938-йил 16-март Белфаст, Шимолий Ирландия  Уэлс 1-0 1938-йилги Британия уй чемпионати

Манбалар

  1. ↑ „Жоэ Бамбриcк“. Нортҳерн Иреланд Фоотбалл Греац. Қаралди: 2011-йил 28-октябр.
  2. ↑ „Wорлд Леагуэ Топсcорерс“. Реc.Спорт.Соccер Статистиcс Фоундатион (2006-йил 19-феврал). Қаралди: 2015-йил 23-декабр.
  3. ↑ „НИФГ: Жоэ Бамбриcк“. Нифоотбалл.блогспот.cо.ук (2006-йил 31-июл). Қаралди: 2015-йил 23-декабр.
  4. ↑ „Фирст ХИ: Cапитал пунишмент ... гамес бетwеэн Арсенал анд Челсеа | Фоотбалл Фирст ХИс“. ЭСПН (2011-йил 27-октябр). Қаралди: 2015-йил 23-декабр.[сайт ишламайди]
  5. ↑ „Плаерс Аппеаранcес Ба-Бд“. Боундер.фриардале.cо.ук. Қаралди: 2015-йил 23-декабр.
  6. ↑ „НИФГ: Жоэ Бамбриcк“. Нифоотбалл.блогспот.cо.ук (2006-йил 31-июл). Қаралди: 2015-йил 23-декабр.
  7. ↑ Рйдер. „Жоэ Бамбриcк: Фоотбаллер 1905 -1983“. Улстер Ҳисторй Cирcле. 2011-йил 2-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2011-йил 28-октябр.