Жозеф Пулицер (/ˈпʊлɪтсəр/ ПУУЛ-ит-сəр;[1] Пулицер Жозсеф, Ҳунгариан: [ˈпулит͡сɛр ˈжоːʒɛф]) — венгер-америкалик сиёсатчи ва Сент-Луис Пост-Диспатч ва Неw Ёрк Wорлд газеталарининг ношири. У 1847-йил 10-апрелда Венгриянинг Мако шаҳрида жойлашган Магяр-Яҳудийларнинг бой оиласида туғилган.

У Демократик партиянинг етакчи миллий арбобига айланган ва Ню-Ёркдан конгрессмен этиб сайланди. У йирик бизнес ва коррупцияга қарши юриш қилди. Ню-Ёркдаги Озодлик ҳайкалининг олиб келинишига ёрдам берди.

1890-йилларда унинг "Wорлд" журнали билан Уилям Рендолф Ҳарестнинг "Неw-Ёрк журнал" ўртасида шиддатли рақобат кузатилди. Албатта, бу ўз навбатида сариқ матбуот ва журналистиканинг ривожлантиришга сабаб бўлди, бу эса сенсация, жинсий алоқа, жиноятчилик ва қўрқинчли тасвирларлар билан ўқувчиларни забт этди. Нашрлар сони эса кунига бир миллион нусхага етди ва реклама даромадига боғлиқ бўлган (қоплама нархи ёки сиёсий партиялар субсидиялари ўрнига) оммавий тиражли газеталарга йўл очди. Бу орқали ўқувчиларни янгиликлар, енгил-елпи, кўнгилочар ва рекламанинг кўплаб шакллари билан қизиқтирди.

Бугунги кунда унинг номи 1917-йилда Колумбия университетига топширилиши натижасида таъсис этилган Пулицер мукофотлари билан машҳур. Мукофотлар ҳар йили Америка журналистикаси, фотографияси, адабиёти, тарихи, шеърияти, мусиқаси ва драматургиясидаги мукаммалликни тан олиш ва тақдирлаш учун берилади. Пулицернинг васиятига кўра хайрия фонди томонидан 1912-йилда Колумбия журналистика мактабига асос солган. Жозеф Пулицер 1911-йилнинг 29-октабрида вафот этган.

Манбалар