Joseph Stiglitz

СТИГЛИТС (Стиглитз) Жозеф (1943.9.2, Гари ш., АҚСҲ) — америкалик иқтисодчи. 1967-йилда Массачусец технология институтида дрлик даражасини олган. Ел, Гарвард ва Стенфорд университетларида дарс берган. АҚСҲ президенти Б.Клинтоннинг иқтисодий маслаҳатчилари кенгаши аъзоси (1993—1997). 1997—2000-йил Жаҳон банки вицепрезиденти ва бош иқтисодчиси. 2001-йилдан НюЁрк шаҳридаги Колумбия университети профессор С. ассиметрик ахборотларга асосланган бозор назариясини асослаб берди. Мукаммал ахборотга эга бўлишнинг иқтисодий самарасини исботлади. Нобел мукофоти лауреати (2001; Ж. Акерлоф ва М. Спет билан бирга)[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Олим ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |