Жошуа Луке Шеэҳан (талаффузи: Жошуа Люк Шихан) (1995-йил 30-мартда туғилган) — уэлслик профессионал футболчи. Жош Шеэҳан Биринчи Лига вакили „Болтон Wандерерс“ футбол клуби ва Уэлс миллий футбол терма жамоасида ярим ҳимоячи сифатида ўйнайди.

Жош Шеэҳан
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Жошуа Луке Шеэҳан[1]
Таваллуд санаси 1995-йил 30-март (1995-03-30) (31 ёш)
Таваллуд жойи Пембрей, Уэлс
Бўйи 1.84 м[2]
Амплуаси ярим ҳимоячи
Клуб маълумоти
Жорий клуб
Болтон Wандерерс
Рақами 8
Ёшлигида аъзо бўлган клублар
2005—2014 Сwансеа Cитй
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
2014—2018 Сwансеа Cитй 0 (0)
2015 → Еовил Тоwн (ижара) 13 (0)
2015—2016 → Еовил Тоwн (ижара) 13 (2)
2016—2017 → Неwпорт Cоунтй (ижара) 20 (5)
2018—2021 Неwпорт Cоунтй 122 (8)
2021 Болтон Wандерерс 16 (4)
Миллий терма жамоа‡
2012—2014

Уэлснинг 19 ёшгача бўлган

ўсмирлар миллий футбол терма жамоаси
9 (0)
2014—2016

Уэлснинг 21 ёшгача бўлган

ўсмирлар миллий футбол терма жамоаси
12 (0)
2020 Уэлс миллий футбол терма жамоаси 3 (0)
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)
(2022-йил 26-октябр учун)
‡ Миллий терма жамоадаги голлари (2021-йил 1-сентябр учун)

Клубдаги фаолияти

Сwансеса Cитй

Жош Шеэҳан 10 ёшида "Сwансеа Cитй" футбол клубининг академиясига қўшилган. 2012-йилнинг 2-ноябрида Жош Шеэҳан клуб билан 2015-йилнинг ёзигача амал қиладиган профессионал шартнома имзолаган[3]. 2014-йилнинг апрел ойида Жош Шеэҳан „Сwансеа“ клуби билан 2016-йилнинг ёзигача амал қиладиган янги шартнома имзолаган[4]. Жош Шеэҳан „Сwансеа“ клубининг 2014—2015-йилги мавсумдаги деярли барча сафар ўйинларида қатнашган.

2015-йилнинг 17-февралда Жош Шеэҳан „Еовил Тоwн“ футбол клуби билан бир ойлик фавқулодда ижара шартномаси имзолади, кейинчалик бу шартнома муддати мавсум охиригача узайтирилди[5]. Жош Шеэҳан клуб учун 13 та ўйинда майдонга тушди.

„Сwансеа“ клубига қайтиб келгач, Жош Шеэҳан „Сwансеа“ клуби билан янги шартнома имзолади.

Жош Шеэҳан 2015-йил сентябрида ижара асосида яна „Еовил“ клубига қўшилди. 2016-йилнинг январида „Сwансеа“ клубига қайтди.

2016-йил 8-августда Жош Шеэҳан 2017-йил 21-январгача ижара асосида „Неwпорт Cоунтй“ футбол клуби сафига қўшилди[6]. Жош Шеэҳан „Неwпорт“ клуби учун дебют ўйинини 2016-йил 24-сентябрда Иккинчи Лигада „Cамбридге Унитед“ футбол клубига қарши ўйинда ўтказди[7]. Жош Шеэҳан „Неwпорт Cоунтй“ футбол клуби учун биринчи голини 2016-йил 29-октябрда „Аccрингтон Станлей“ футбол клубига қарши ўйинда (3:1) киритди[8]. 2017-йилнинг 24-январида Жош Шеэҳаннинг ижара муддати 2016—2017-йилги мавсум охиригача узайтирилди, бироқ Жош Шеэҳан жароҳат туфайли мавсумнинг қолган қисмида сафдан чиққани учун 2017-йилнинг 9-мартида „Сwансеа“ клуби сафига қайтди[9].

Неwпорт Cоунтй

2018-йил 5-январда Жош Шеэҳан 18 ойлик доимий шартнома асосида „Неwпорт Cоунтй“ футбол клуби сафига қайтди[10]. Жош Шеэҳан 2019-йилнинг май ойида „Неwпорт“ клуби билан икки йиллик янги шартнома имзолади[11]. 2020-йил июл ойида Жош Шеэҳан 2019—2020-йилги мавсумда „Неwпорт Cоунтй“ футбол клубида йилнинг энг яхши футболчиси сифатида танланди[12]. Жош Шеэҳан 2020—2021-йилги мавсумда ПФА Иккинчи лигасида йилнинг энг яхши ўйинчиси деб топилди[13]. Жош Шеэҳан 2020—2021-йилги мавсум охирида „Неwпорт“ клуби билан шартномани узайтиришдан бош тортди[14].

Болтон Wандерерс

"Неwпорт" клубидаги шартномасини тугатгандан сўнг, Жош Шеэҳан 2021-йил 7-июн куни Биринчи лига вакили „Болтон Wандерерс“ футбол клуби билан икки йиллик шартнома имзолаб жамоа сафига қўшилди[15]. 2021-йил 20-ноябрда „Болтон“ клубининг матбуот хизмати Жош Шеэҳан тиззасидан олган жароҳати туфайли 2021—2022-йилги мавсумнинг қолган қисмида сафдан чиққанини тасдиқлади[16].

Фаолият статистикаси

Клуб, мавсум ва мусобақалар бўйича ўйинлар ва голлар
Клуб Мавсум Лига Миллий кубок Лига кубоги Бошқа Жами
Дивизия Ўйинлар Голлар Ўйинлар Голлар Ўйинлар Голлар Ўйинлар Голлар Ўйинлар Голлар
Сwансеа Cитй 2014—2015 Премер лига 0 0 0 0 1 0 — 1 0
2015—2016 Премер лига 0 0 0 0 0 0 — 0 0
2016—2017 Премер лига 0 0 0 0 0 0 — 0 0
2017—2018 Премер лига 0 0 0 0 0 0 — 0 0
Жами 0 0 0 0 1 0 — 1 0
Еовил Тоwн (ижара) 2014—2015 Биринчи лига 13 0 0 0 — 0 0 13 0
2015—2016 Иккинчи лига 13 2 2 0 0 0 1 0 16 2
Жами 26 2 2 0 0 0 1 0 29 2
Неwпорт Cоунтй (ижара) 2016—2017 Иккинчи лига 20 5 4 2 0 0 1 0 25 7
Неwпорт Cоунтй 2017—2018 Иккинчи лига 13 2 0 0 0 0 0 0 13 2
2018—2019 Иккинчи лига 33 1 4 0 2 0 7 0 46 1
2019—2020 Иккинчи лига 33 2 4 0 2 0 3 0 42 2
2020—2021 Иккинчи лига 43 3 3 0 4 0 3 0 53 3
Жами 122 8 11 0 8 0 13 0 154 8
Болтон Wандерерс 2021—2022 Биринчи лига 15 4 1 0 2 0 2 0 20 4
2022—2023 1 0 0 0 0 0 3 0 4 0
Жами 16 4 1 0 2 0 5 0 24 4
Жами 184 19 18 2 10 0 20 0 232 21

Манбалар

  1. ↑ „Cлуб лист оф регистеред плаерс: Ас ат 19тҳ Май 2018“. Энглиш Фоотбалл Леагуэ. Қаралди: 16-июн 2018-йил.
  2. ↑ „Жош Шеэҳан“. Болтон Wандерерс Ф.C.. 2022-йил 9-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 5-октабр 2022-йил.
  3. ↑ „Шеэҳан сигнс про Сwанс cонтраcт“. Сwансеа Cитй А.Ф.C.. Қаралди: 27-август 2014-йил.
  4. ↑ „Жош Шеэҳан сигнс неw cонтраcт wитҳ Сwансеа Cитй“. Сwансеа Cитй А.Ф.C.. Қаралди: 7-май 2015-йил.
  5. ↑ „Жош Шеэҳан анд Cраиг Эастмонд сигн фор Еовил Тоwн“. ББC Спорт (17-феврал 2015-йил). Қаралди: 17-феврал 2015-йил.
  6. ↑ „Сwансеа Cитй ёунгстер wилл гет ҳис чанcе то шине wитҳ Неwпорт Cоунтй“ (22-август 2016-йил).
  7. ↑ „Неwпорт Cоунтй 1-2 Cамбридге Унитед“. Қаралди: 30-март 2021-йил.
  8. ↑ Шеэҳан фирст Неwпорт гоал.
  9. ↑ Давид Wиллиамс. „Неwпорт Cоунтй АФC лоанеэ Жош Шеэҳан ретурнс то Сwансеа Cитй АФC“. Соутҳ Wалес Аргус (9-март 2017-йил). Қаралди: 10-март 2017-йил.
  10. ↑ „Неwпорт Cоунтй cонфирм Жош Шеэҳан сигнинг“. Соутҳ Wалес Аргус.
  11. ↑ „Неwпорт Cоунтй дуо сигн неw тwо-еар cонтраcц“. ББC Спорт (30-май 2019-йил).
  12. ↑ „Алл тҳе wиннерс фром Неwпорт Cоунтй'с аwардс нигҳт“. Соутҳ Wалес Аргус. Қаралди: 30-март 2021-йил.
  13. ↑ Шеэҳан ин Леагуэ 2 Теам оф тҳе Еар
  14. ↑ Неwпорт плаерс
  15. ↑ „Wандерерс Ланд Wалес Интернатионал Мидфиэлдер“. Болтон Wандерерс.
  16. ↑ Шеэҳан инжурй