Жуфтабод — атлас, беқасам, шойи каби матолар тандасидаги икки такабоднинг бирикиб жуфтланган ҳолати. Тўқиш дастгоҳига солинган тандадаги Ж.ни тарқатмай (жуфтлаб) тутиб турадиган шода Ж. шода дейилади. Танданинг Ж. шодадан ўтадиган ҳар иккала ипини қўл билан ажратиб, териб чиқиш Ж. териш деб аталади. Ж. териш натижасида гула ва тиғдан ип осон ўтади.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил