Жугжур — Охота денгизининг шимолий-ғарбий соҳилидаги тоғлар. Россия Федерациясининг Хабаровск ўлкасида. Узунлиги қарийб 700 км. Бал. 800—1200 м, энг баланд жойи Топко тоғи (1906 м). Жанубий-ғарбий қисми гнейс ва гранит, шимолий-шарқий қисми сланец ва оҳактошлардан (устини лава ва туфлар қоплаган) тузилган. Иқлими қаттиқ қишли муссон иқлими. Соҳил бўйида кедр буталари, 1300 м баландликкача аян қарағайи, даур тилоғочи усади.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил