Jules Aarons
| Жулес Ааронс | |
| Файл:Жулес Ааронс.жпг | |
| Таваллуди | 3-октябр 1921-йил |
| Вафоти | 21-ноябр 2008-йил (87 ёшда) Неwтон, Массачусетц |
| Миллати | Америcан |
| Соҳаси | Пҳйсиcс, Пҳотограпҳй |
| Таълими | Cитй Cоллеге оф Неw Ёрк Бостон Университй Университй оф Парис |
Жюл Ааронс (1921-йил 3-октябр – 2008-йил 21-ноябр) радиотўлқинларнинг тарқалишини ўрганиши билан машҳур бўлган Америкалик космик физиги ва шу билан бирга Бостондаги кўча суратлари билан машҳур фотограф эди.
Даастлабки йиллари ва таълим
Ааронс Ню-Ёркнинг Бронкс шаҳрида туғилган, у ерда отаси тикувчилик саноатида ишлаган. 1942-йилда Ню-Ёрк шаҳар коллежини тамомлаган. Иккинчи Жаҳон уруши пайтида у Армия Сигнал Корпусида хизмат қилган. У Бостон университетида физика факултетида таҳсил олиб, 1949-йилда магистрлик даражасини олди. 1953-йилда у Фулбрайт стипендиясини қўлга киритди ва докторлик диссертациясини қўлга киритди ва Париж университетида Пҳ.Д даражасини олди[1][2].
Физика
1948-йилдан 1981-йилгача Ааронс Ҳансcом Фиэлддаги Ҳарбий ҳаво кучлари геофизика тадқиқот лабораториясида катта олим бўлиб ишлаган. У ерда унинг тадқиқотлари сунъий йўлдош ва глобал жойлашишни аниқлаш технологиясини яхшилашга ёрдам берган. Миллий Фан Жамғармаси ходими Сунанда Басу Ааронсни „ионосферанинг сунъий йўлдошларини ўрганиш бўйича кашфиётчи“ деб таърифлади. Унинг номи „ҳозирда ионосфера синтилляциялари соҳаси билан синонимга айланган“. Парижда ўқиш мобайнида кўплаб европалик олимлар билан ҳамкорлик қилади. 1957-йилда сунъий йўлдош сигналларига атмосфера таъсирини ўрганишга асосланган Жоинт Сателлите Студиэс Гроуп халқаро олимлар гуруҳини тузди. Бу гуруҳ кейинчалик дунё бўйлаб йилига икки марта йиғилишларни ўтказиб турадиган Беаcон Сателлите Студиэс (БСС) гуруҳига айлантирилади. Дастлаб, у ўзининг БСС ҳамкасбларини кўплаб ионосфера мониторинги станцияларини ўрнатишга ундайди. Кейинчалик бу ишлар ҳаво кучларига космик алоқа ва навигация тизимларини лойиҳалашда ўз самарасини беради. Гуруҳнинг тадқиқотлари ионосфера фазоси-об-ҳавони ўрганиш учун асос яратди[3].
1981-йилда Ааронс Бостон университетининг астрономия бўлимида тадқиқотчи профессор бўлди ва 1987-йилда университетнинг Космик физика марказини ташкил этишга хисса қўшади[1][2]. Бостон Университетида бўлганида у ГПС сунъий йўлдошлари ёрдамида магнит бўронларининг экваториал ва юқори кенгликдаги ионосферага таъсирини ўрганган. У ўз фаолияти давомида юздан ортиқ илмий мақолаларни нашр этди ва ссинтилация ҳодисалари ҳақида китоб таҳрир қилди[3].
Совринлар ва мукофотлар
- Фулбрайт стипендияси, 1953-йил
- Ҳарбий-ҳаво кучларининг давлат хизмати учун мукофоти
- Таунсенд Харрис медали, Ню-Ёрк шаҳар коллежи
- Гуэнтер Лоэсер хотира мукофоти, 1964-йил
- Электротехника ва электроника муҳандислари институти (ИЭЭЭ) ходими, 1975-йил
- АГАРД-НАТО Ээктромагнит Тўлқинлар Тарқалиши кенгаши раиси, 1979-1981
- 1980—1983-йилларда Халқаро радиотехника иттифоқининг ионосферадаги радиотўлқинларнинг тарқалиши бўйича комиссия раиси
- Гарри Диамонд Мемориал мукофоти, ИЭЭЭ
- Апплетон Лектор мукофоти, ИЭЭЭ, 1996-йил
Нашрлар
Муҳаррир сифатида:
- Радио Астрономиcал анд Сателлите Студиэс оф тҳе Атмоспҳере. Амстердам: Нортҳ-Ҳолланд Публишинг Cомпанй, 1963.
Муаллиф сифатида:
- Қуёш системаси радиоастрономияси: Афина миллий обсерваториясининг НАТО илғор тадқиқот институтида тақдим этилган маърузалар (1965). Пленум матбуоти.
- Юқори кенглик моделлари, кузатувлари ва ионосфера синтилляцияларининг таҳлили (1973). Ҳарбий ҳаво кучлари Кембриж тадқиқот лабораторияси.
- "Магнит бўрони фазаларининг Ауроралдан экваториал кенгликгача бўлган Ф-қатлам тартибсизликларига таъсири" (1989). Бостон университетининг космик физика маркази.
Фотосурат
Ааронс биринчи марта ёшлигида Ню-Ёркнинг Рокавей шаҳрида оиласини суратга олиб, фотографияга қизиқа бошлаган[4]. Кейинчалик олий ўқув юртларида ўқишни давом эттириб, олим сифатида фаолият юритар экан, у дунё бўйлаб хизмат сафарларида ўзи билан фотоаппарат олиб, иккинчи ҳунарини ривожлантиришда давом этди. У 1940-йилларнинг охири ва 1950-йилларнинг бошларида олинган Бостоннинг этник жиҳатдан хилма-хил Wест Энд ва асосан Италиянинг Шимолий Энд маҳаллаларидаги фотосуратлари билан машҳур. Wест Энднинг катта қисми 1950-йилларнинг охирида шаҳарни кенг кўламли янгилаш лойиҳасига киритилади ва шаҳарнинг бир қисми вайрон қилинган. Бу эса Ааронснинг ушбу ҳудуднинг фотосуратларини тарихий мақсадлар учун айниқса муҳим қилган. Бостон жамоат кутубхонасида унинг асарларининг кенг тўплами мавжуд[5].
Кўча фотосуратчиси сифатида унга Сид Гроссман, Лисетте Модел, Анри Картиэр-Брессон[2] ва Брассаи таъсир кўрсатди[6]. Унинг иши, шунингдек, Ҳелен Левитт ва Леон Левинштейн билан солиштирилган[7]. У жамоат жойларида одамларнинг ноодатий суратларини, кўпинча улар билмаган ҳолда суратга олди. Кўпгина замондошларидан фарқли ўлароқ, Ааронс ўз эслатмаларида: „Мен қашшоқлик саҳналаридан қочиб, одамларнинг кундалик ҳаётий тажрибаларини суратга олишга қарор қилдим“ деб ёзади. У сураткашлик мобайнида эзилганларнинг ҳаётига эътибор бермасликни афзал кўради. У суратга олган кўча саҳналари кўпинча жонли ва жўшқин. Уларда оддий одамлар яшайди, бироқ, улар қадр-қиммат билан тасвирланган ва тубдан инсоний дунёқарашни намоён қилади. У одамларнинг омма олдида ўзини қандай кўрсатиши билан жуда қизиқди. Кўпинча, камера олдида худди юқоридаги су'ратдаги („Қизлар олдида бола“, „Нортҳ Энд“,1955) Италян-Америкалик йигит каби позада турар эди[8][9][10][11][12].
Кўргазмалар
- Қора Бостон: Ҳужжатли фотосуратлар ва Африка-Америкалик тажрибаси . Бостон университети санъат галереяси, 1995[13]
- Жюл Ааронс: Яҳудий маҳаллаларида, 1946-76 . Декордова музейи, 2009[14]
- Кўчадаги одам: Жюл Ааронс фотосуратлари Бостон, 1947-1976 . Бостон жамоат кутубхонаси, 2010[7]
- Ғарбий Энддаги ҳаёт 1947-1953: Жюл Ааронснинг фотосурати . Wест Энд музейи, 2013[5]
- Бронксдан учта фотосуратчи: Жюл Ааронс, Мортон Броффман ва Жо Конзо . Бронкс санъат музейи, 2015[15]
Нашрлар
Тўпламлар:
- Шавелсон, Майкл Б., эд. (1999). Жюл Ааронс: Парижнинг 1953-1968 йиллардаги фотосуратлари . Бостон, МА: Франсуз кутубхонаси ва маданият маркази.
- Шмидт, Аарон, эд. (1999). Кўчаларда, 1947-1976: Бостон фотосуратлари . Бостон, МА: Бостон жамоат кутубхонаси.
- Марголис, Бернард, эд. (2002). Провинциятаун, 1949-1965 Жюл Ааронснинг фото хотираси . Бостон, МА: Бостон жамоат кутубхонаси.ИСБН 978-0890731239ИСБН 978-0890731239
- Сичел, Ким, эд. (2003). Жюл Ааронс: Кўча портретлари 1946-1976 . Бостон, МА: Чарлз Ривер нашриёти.ИСБН 978-1891024719ИСБН 978-1891024719
- Мелтон, Жулиэ, эд. (2006). Жамоат жойлари, шахсий лаҳзалар: Жюл Ааронснинг фотосуратлари . Бостон, МА: Каяфас галереяси.
Тарихий китоблар ва антологиялар:
- Кай, Жейн Ҳолц (1980). Йўқотилган Бостон . Ҳоугҳтон Миффлин.ИСБН 9780395276099ИСБН 9780395276099
- Фишер, Шон М. (1992). Охирги уй: Бостоннинг Wест Энд шаҳридаги жамоа ва шаҳарни янгилашга қарши туриш . Бостон жамияти.ИСБН 9780934865005ИСБН 9780934865005
- Сарна, Жонатан Д. (1995). Бостон яҳудийлари . Катта Бостондаги бирлашган яҳудий хайрия ташкилотлари.ИСБН 978-1555532178ИСБН 978-1555532178
- Конвей, Лори (1996). Бостон қандай бўлган: 30-40-йиллардаги расмлар ва хотиралар . WГБҲ Бостон.ИСБН 978-1884738890ИСБН 978-1884738890
- Лафо, Рейчел Розенфилд (2000). Бостондаги фотография 1955-1985-йиллар . МИТ матбуоти.ИСБН 978-0262122290ИСБН 978-0262122290
Шахсий ҳаёти
Ааронс 1944-йилда Жаннет Лампертга уйланади. Биргаликда Филипп ва Герберт исмли икки ўғил кўришади. У 2008-йил 21-ноябрда Массачусец штатининг Нютон шаҳридаги уйида вафот этди[2]
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 Мендилло, Мичаэл (2009-йил март). „Жулес Ааронс (1921—2008)“. Эос. 90-жилд, № 9. 71–72-бет. дои:10.1029/2009ЭО090005.
{{cите магазине}}: сана киритилиши керак бўлган параметрга берилган қийматни текшириш лозим:|дате=(ёрдам) - ↑ 2,0 2,1 2,2 2,3 Феэней, Марк. „Жулес Ааронс, 87, реноwнед доcументарй пҳотограпҳер“. Тҳе Бостон Глобе (24-ноябр 2008-йил). Қаралди: 6-декабр 2015-йил.
- ↑ 3,0 3,1 Басу, Сунанда (2009-йил феврал). „Ин Мемориам: Жулес Ааронс“. ИЭЭЭ Антеннас анд Пропагатион Магазине. 51-жилд, № 1. 137–138-бет. Бибcоде:2009ИАПМ...51..137Б. дои:10.1109/МАП.2009.4939037.
{{cите магазине}}:|қаралган сана=параметрига қиймат берилганда,|урл=параметрига ҳам қиймат берилиши лозим (ёрдам); сана киритилиши керак бўлган параметрга берилган қийматни текшириш лозим:|аccесс-дате=ва|дате=(ёрдам) - ↑ „Жулес Ааронс (1921 - 2008)“. Галлерй Каяфас. Қаралди: 7-декабр 2015-йил.[сайт ишламайди]
- ↑ 5,0 5,1 „Лифе ин тҳе Wест Энд 1947-1953: тҳе Пҳотограпҳй оф Жулес Ааронс“. Нортҳ Энд Патч (26-апрел 2013-йил). 2015-йил 7-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 7-декабр 2015-йил.
- ↑ Блеич, Артҳур Ҳ.. „Тҳе Пҳотограпҳй Оф Жулес Ааронс: Инто Тҳе Стреэц оф Бостон анд Беёнд“. Шуттербуг (1-октабр 2012-йил). 20-ноябр 2012-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 7-декабр 2015-йил.
- ↑ 7,0 7,1 Феэней, Марк. „Лифе он тҳе стреэт: Жулес Ааронс cаптуред тҳе фаcе оф Бостон'с неигҳборҳоодс“. Тҳе Бостон Глобе (1-май 2010-йил). 28-октабр 2010-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 6-декабр 2015-йил.
- ↑ Феэней, Марк. „А cлосе-уп виэw оф эверйдай пеопле“. Тҳе Бостон Глобе (8-декабр 2009-йил). 25-ноябр 2010-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 7-декабр 2015-йил. „Жулес Ааронс’с wорк, ин cонтраст, ис а марвел оф ливелинесс. Тҳат cонтраст ин энергй, ас wелл ас а cомпараблй ҳумане оутлоок...“.
- ↑ Бергер, Мауриcе. „Cомплиcатинг тҳе Пиcтуре оф Урбан Лифе“. Тҳе Неw Ёрк Тимес (23-феврал 2015-йил). Қаралди: 6-декабр 2015-йил. „ҳис преcисе, тҳоугҳ ҳуманистиc, аппраисал оф урбан лифе.“.
- ↑ „Тҳреэ Пҳотограпҳерс фром тҳе Бронх: Жулес Ааронс, Мортон Броффман, Жоэ Cонзо“. Тҳе Неw Ёркер (29-апрел 2015-йил). 7-декабр 2015-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 7-декабр 2015-йил. „Ҳис пиcтурес оф Бронх стреэц—cлотҳеслинес, плайгроундс, кошер бутчерс—ҳаве ан инсидер'с аппреcиатион оф неигҳборҳоод чараcтерс...“.
- ↑ Счмидт, Аарон (Cуратор, Бостон Публиc Либрарй) (2010), Тҳис Олд Ҳоусе, „Ит фирст оф алл старц wитҳ а лове оф ҳуманитй...“
- ↑ МcҚуаид, Cате. „Деспите Гапс, Эхҳибит Шоwс Бостон'с Вигор ин тҳе '40с“. Тҳе Бостон Глобе (18-сентабр 2002-йил). 12-сентабр 2017-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 27-июл 2022-йил. „Жулес Ааронс'с блаcк-анд-wҳите пҳотос портрай чилдрен ин Бостон неигҳборҳоодс wитҳ граcе анд дигнитй.“.
- ↑ „Висуализинг Бостон'с паст: Пҳотограпҳс оф тҳе блаcк cоммунитй ревеал а cитй оф сурприсинг диверситй“. Тҳе Бостон Глобе (12-март 1995-йил). 16-сентабр 2016-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 6-декабр 2015-йил.
- ↑ „Жулес Ааронс: Ин тҳе Жеwиш Неигҳборҳоодс, 1946-76“. деCордова Сcулптуре Парк анд Мусеум.[сайт ишламайди]
- ↑ „А Бронх Тале: тҳреэ пҳотограпҳерс телл тҳе сторй оф тҳе бороугҳ анд беёнд“. Тҳе Гуардиан (23-феврал 2015-йил). 1-апрел 2015-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 6-декабр 2015-йил.