Julxirs
Жулхирс, жул варақ — узун патли (7—15 мм дан 20 мм гача) гилам. Одатда, алоҳида тўқилган бўлаклардан иборат; ўртадаги икки бўлакнинг эни 0,5 м, икки чеккадаги бўлакники 0,2 м; уз. 2,0—2,5 м, эни 1,0—1,4 м. Сандал устига, қора уй ичидаги ўчоқ олдига, баъзан меқмонхонага тўшалган (Ж.нинг бўйи 3,26 м, эни 1,07 м бўлган нақшли нусхаси Ўзбекистон давлат санъат музейида сақланади). Ж. чорвачилик билан шуғулланган ўзбек кўчманчи қабилаларида туя, қўй, эчки жунидан махсус усулда тўқилган. Замини тўқ рангда, нақшлари рангба-ранг (қизил, сариқ, кўк ва уларнинг туслари ҳамда жуннинг табиий ранги — оқ, кулранг , жигарранг , қорадан иборат), мужассамотида марказий майдон чегараланган: нақшлар бўйига тенг қаторларда ингичка йўллар билан ажратилган ҳолда жойлашган ёки ичи нақшлар билан безатилган турли ромб, олти, саккиз бурчакли мураббаларнинг бир-бири билан туташган қандасий шаклларидан иборат бўлган. Ж. бўйига йўл-йўл нақшли гилам — ҳошия тикилган. Жиззах (Ғаллаорол, Бахмал ва б.), Самарқанд (Ургут тумани) вилоятларида халқ усталари томонидан хрзир ҳам Ж. тайёрланади.
Адабиёт
- Мошкова В. Г., Коври народов Средней Азии конса 19-начало 20 вв., Т., 1970.[1]
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |