Жумадуқхон (? - 1428) - Дашти Қипчоқнинг шарқий қисмини идора этган қозоқ хони. Шайбонийлардан. Абулхайрхон ёшлигида Ж. хузурида тарбияланган, лекин кейинчалик унга қарши қуролли кураш олиб борган исёнкор амирларга қўшилган. Ж. қўшини жангда тор-мор қилиниб, ўзи ҳалок бўлган. Унинг ўрнига тахтни Абулхайрхон эгаллаган. Масъуд ибн Усмон Кўҳистонийнмж ёзишича, Ж. Шайбон уруғидан чиққан шавкатли подшоҳлардан бўлиб, қўшин тузилиши ва давлатни бошқариш ишларида шижоат кўрсатган.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил