Jund Dimashq
Qiyofa

Жунд Димашқ (арабча: جند دمشق) Умавийлар ва Аббосийлар халифалиги даврида Сурия ҳудуди бўлиниб, унинг ўрнида ташкил этилган суб-вилоятлар (ажнад, бирликда: жунд) орасида энг каттаси бўлган. Ўз номини пойтахт ва энг йирик шаҳар ҳисобланмиш Дамашқ (Димашқ) шаҳридан олган. Дамашқ шаҳри, шунингдек, Умавийлар даврида ҳам халифаликнинг пойтахти бўлган.
Ноиблар
Умавийлар даври
- Даҳҳок ибн Қайс ал-Фиҳрий (661–680; халифа Муовия И даврида ноиблик қилган)[1].
- Абдураҳмон ибн Умму ал-Ҳакам ас-Сақафий (685–705-йиллардаги халифа Абдулмалик ҳукмронлиги даврида ноиблик қилган, бироқ аниқ йиллари номаълум)[2].
- Абдулазиз ибн ал-Волид (ноиблик даври номаълум, 705–715-йилларда отаси халифа ал-Волид И даврида ноиблик қилган)[2].
- Муҳаммад ибн Сувайд ибн Кулсум ал-Фиҳрий (715–720-йиллар, Даҳҳок ибн Қайснинг қариндоши бўлиб, халифа Сулаймон ибн Абдулмалик даврида ноиблик қилган ва номаълум муддат давомида халифа Умар ИИ даврида ҳам вазифасини давом эттирган)[2].
- Даҳҳок ибн Абдураҳмон ал-Ашъарий (717–720-йилларда халифа Умар ИИ ҳукмронлиги даврида ноиблик қилган, бироқ аниқ йиллари номаълум)[2].
- Абдуллоҳ ибн Абдураҳмон ибн Утба ал-Фиҳрий (720–724-йиллар давомида халифа Язид ИИ даврида ноиблик қилган, бироқ аниқ йиллари номаълум)[2].
- Волид ибн Талид ал-Муррий (720–732 йилларда халифа Язид ИИ даврида ноиблик қилган, бироқ аниқ йиллари номаълум. Халифа Ҳишом ибн Абдулмалик томонидан 732-йилда яна қайта Мосул ноиби этиб тайинлангунга қадар ушбу вазифани давом эттирган)[2].
- Ҳакам ибн Волид ибн Язид ибн Абдулмалик (743–744-йиллар, отаси халифа Ал-Волид ибн Язид даврида ноиблик қилган)[2].
- Абдусамад ибн Муҳаммад ибн ал-Ҳажжож (743–744-йиллар, Ҳажжож ибн Юсуфнинг набираси, Ҳакам ибн Волиднинг ўринбосари сифатида хизмат қилган)[2].