Абу Муҳаммад Аҳмад бин Муҳаммад Журайрий (ваф. 312 ҳ.қ./924–925 м.) – “Насойим ул-муҳаббат”да тилга олинган тасаввуф шайхи. Жунайд Бағдодий вафотидан кейин тариқат шайхи бўлган. Усул ул-фиқҳ ва ҳадис илмида пешқадам олим ҳисобланган. Олим бин Саъд, Абулаббос Динаварий, Саҳл бин Абдуллоҳ Тустарий билан суҳбатда бўлган. Тасаввуфнинг асосини гўзал ахлоқда, деб билган. Абу Наср Саррож Журайрий ҳатто ёлғиз қолганида ҳам Худодан уялиб, оёғини узатиб ўтирмаган, дейди. Жомийнинг маълумотга кўра, 100 ёшга кирганига қарамай, қарматийларга қарши урушда қатнашиб, ҳалок бўлган. “Насойим ул-муҳаббат”нинг нашрларида Журайрийнинг нисбаси “Журирий” шаклида берилган[1][2].

Манбалар

  1. ↑ Алишер Навоий: Қомусий луғат. 
  2. ↑ Насойим ул-муҳаббат.