Just One Last Dance
„Жуст Оне Ласт Данcе“ (таржимаси „Биттагина сўнгги рақс“) — немис хонандаси Сараҳ Cоннор ўша пайтдаги турмуш ўртоғи Марc Терензи тузган „Натурал“ гуруҳи билан ижро этган қўшиқ. Қўшиқ Cоннорнинг 2003-йил чиқарилган „Кей то Мй Соул“ номли студиявий албомига киритилган. „Жуст Оне Ласт Данcе“ 2004-йилнинг 1-мартида „Х-Cелл Реcордс“ лейблида албомнинг иккинчи ва якуний сингли ўлароқ эълон қилинган[1]. Қўшиқни Кай Денар ҳамда Боб Тйгер ёзган.
| „Жуст Оне Ласт Данcе“ | ||||
|---|---|---|---|---|
| Сараҳ Cоннор ва „Натурал“ гуруҳи сингли | ||||
| Кей то Мй Соул албомидан | ||||
| Чиқарилган санаси | 2004-йил 1-март | |||
| Давомийлиги | 4:29 | |||
| Лейбл | Х-Cелл, Эпиc | |||
| Қўшиқ муаллиф(лар)и | Роб Тйгер, Кай Денар | |||
| Продюсер(лар) | Роб Тйгер, Кай Денар | |||
| Сараҳ Cоннор хронологияси | ||||
| ||||
| Клипи | ||||
| „Жуст Оне Ласт Данcе“ ЁуТубеда | ||||
Мусиқий жиҳатдан „Жуст Оне Ласт Данcе“ қўшиғи Cоннорнинг „Фром Сараҳ wитҳ Лове“ қўшиғига ўхшаш: иккала таронанинг ҳам байтлари ва нақоратлари мос равишда си-минор ҳамда ре-минор тоналлигида бўлиб, иккала қўшиқ авжида ҳам тоналлик фа-диез минорга ўзгаради. Лирик жиҳатдан қўшиқда икки севишган ажралишидан олдин испан кафесида учрашиб, сўнгги марта рақсга тушиши ҳақида сўз боради.
Марказий Европада „Жуст Оне Ласт Данcе“ қўшиғининг бозори чаққон бўлган. Қўшиқ Германиянинг Медиа Cонтрол Чарц хит-парадида биринчи поғонагача кўтарилган ва Cоннорнинг энг юқори поғонага кўтарилган учинчи қўшиғига айланган[2]. Қўшиқ 2004-йилда Германияда энг кўп сотилган сингллар сафидан ўрин олган. Шунингдек, „Жуст Оне Ласт Данcе“ Австрия, Чехия ва Швейсария хит-парадларида энг юқори ўнталикка кирган.
Қўшиқ учун олинган клипга Оливер Соммер режиссорлик қилган. Клипга „Wест Сиде Сторй“ музикли асос бўлган бўлиб, унда Cоннор мактаб ўқувчиси ролини ўйнаган. Клипда Cоннор акасининг ғазабини келтириб, рақиб америка футболи жамоаси ўйинчисига (Терензи ўйнаган) ошиқ бўлиб қолади.
Манбалар
- ↑ „Сараҳ Cоннор – Жуст Оне Ласт Данcе“ (немисча). БВМИ. Қаралди: 11-июл 2022-йил.
- ↑ „Сараҳ Cоннор феат. Натурал – Жуст Оне Ласт Данcе“ (немисча). Оффизиэлле Деуцче Чарц. Қаралди: 11-июл 2022-йил.