Жўзжон (дарийча: جوزجان Жоwзжāн) — Афғонистоннинг шимолидаги вилоят. Шимолий томонидан Ўзбекистон, шарқий томонидан Балх вилояти ва ғарбий қисмида Форёб вилояти билан чегарадош. Аҳолиси 512,100 киши (2012), аҳолисининг ярмидан зиёд қисмини ўзбеклар ва Тожиклар ташкил қилади. Маъмурий маркази Шибирғон шаҳри.

Жўзжон вилояти
جوزجان
вилоят
Таркибида 11 туман
Маъмурий маркази Шибирғон
Ҳоким Муҳаммад Алим Сайи
Расмий тиллар ўзбек Тили, Форс Тили
Аҳоли (2012) 512,100[1] (21-ўрин)
Зичлиги 43 киши./км²
Миллатлар таркиби ўзбеклар 65 %
тожиклар 25 %
бошқалари 10 %
Динлар таркиби Мусулмонлар
Майдони 11 798 км² (19-ўрин)
Вақт минтақаси УТC+4:30
Код ИСО 3166-2 АФ-ЖОW
Харитада
Joʻzjon viloyati xaritada

Тарихи

"Шоҳнома"па Турон шоҳи Афросиёб билан боғлиқ воқеалар муносабати билан қайд этиб ўтилган. Хитой манбаларида ("Таншу") Ху-чже-кен деб номланиб унинг подшоси 50 минг кишилик қўшинга эга эканлиги ва у Тоҳаристоннинг туркий қавмлардан бўлган олий ябғусига тобе эканлиги айтилган. Араблар истилосидан аввалги даврда Жўзжон ҳокимлари "гузгон-худот" ёки "Гузганон шох." унвонига эга бўлишган. Х асрда Жўзжонда ҳукмронлик қилган Фариғунийлар сулоласи вакиллари ана шу унвон билан айтилган. Араб халифалиги даврида Жўзжон вилоятидан атиги 152 минг дирҳам хирож олинган. Х асрда Жўзжон кенг ҳудудни қамраган бадавлат, гуллаб-яшнаган вилоят бўлган. Ғарбда у Гарчистон ва Марв, шарқда Балх, Тоҳаристон ва Бомиён, жанубда Ғур ва Буст, шимолда Амударё билан чегараланган. Жўзжон ҳокими шу қадар кучли бўлганки, ҳатто Сомонийлар хирож тўламай фақатгина совға-салом жўнатиб турган[2]. "Ҳудуд ул-олам"га кўра Жўзжон шоҳи ўз замонасидаги ҳукмдорлар ичида энг обрўли, қудратли, ақлли, доно ва ўқимишлиси бўлган. Унинг мулкида адолат, тинчлик ва осойишталик ҳукм сурган. ИХ асрда Жўзжоннинг пойтахти Анбар шаҳри (ҳоз. Сарипул) бўлиб, унда халифалик волийсининг қароргоҳи жойлашган. Х асрда унда Фариғунийларнинг қишки қароргоҳи бўлиб, ёзги қароргоҳ Гурзувон шаҳрида бўлган. "Ҳудуд ул-олам"га кўра Анбар бой шаҳар бўлиб, савдо аҳли гавжум бўлган марказ саналган. Бу ерда машҳур "гузгон териси" тайёрланиб, у турли мамлакатларга чиқарилган. Шаҳарда ўзининг зарбхонаси, улкан жоме масжиди бўлган. 1019-йил фариғунийлар сулоласи тахтдан ағдарилгач, Маҳмуд Ғазнавий Жўзжонни Ғазнавийлар салтанати таркибига қўшиб олган. Жўзжон бу даврда йирик иқтисодий ва ҳарбий-сиёсий аҳамиятга эга бўлган. 1198-йил апрелда Жўзжон қорахитойлар босқинига учраган. ХИИИ аср бошида уни мўғуллар, ХИВ—ХВ асрларда темурийлар эгаллаган. ХВИ асрда шайбонийлар, ХВИИ асрда ауимапхоҲуwиапра тобе бўлиб Балх мулкига тегишли бўлган. ХВИИИ аср ўрталаридан афғонларнинг Дурронийлар давлати, 1919-йилда мустақил Афғонистон давлати тузилгач, унинг вилоятларидан бири.

Маъмурий бўлиниши

Жўзжон вилоятининг туманлари.

Жўзжон вилояти 11 туманга бўлинади.

Шаҳар ва аҳоли пунктлари

Вилоятнинг катта шаҳарлари ҳисобланади (2006):

Адабиётлар

  • Ахмедов Б., История Балха, Т., 1982; Камал иддинов Ш. С, Историческая география Южного Согда и Тоҳаристана по арабоязичним источникам ИХ — начала ХИИИ вв. Т., 1996.[3]

Манбалар

  1. ↑ „Жоwзжан Провинcе“. Говернмент оф Афгҳанистан анд Унитед Натионс Девелопмент Программе (УНДП). Министрй оф Рурал Реҳабилитатион анд Девелопмент. 2013-йил 14-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2012-йил 22-октябр.
  2. ↑ КОММЕНТАРИИ К ТЕКСТУ
  3. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил