К2со3 — рангеиз кристалл модда. зичлиги 2,44 г/см3, суюқланиш температураси 89,4°.

Кучли намиқади. Сувда яхши (20° температурада 100 г сувда 113,5 г) эрийди, эритмаси ишқорий муҳитга эга. К.к. қадимдан дарахт ва ўтлар кулидан олиб келинган. Саноатда, асосан, калийнинг табиий тузларидан олинади (қаранг Калийли тузлар), шунингдек, нифелинни қайта ишлаб гилтупроққа айлантиришда ҳосил бўлади. Оптик шиша и.ч.да компонент, газларни Н,8дан тозалашда ютувчи, сувсизлантирувчи агент, совун и.ч., фотографияда, калийли ўғит сифатида ишлатилади. Ўғит тарзида кам қўлланади. Тупроқ заррачаларига маҳкам ёпишиб, ишқорий муҳитни вужудга келтиради. Калийли ўғитлар сифатида, асосан ерга кузги ишлов беришда муҳити нордон ҳамда хлор билан шўрланган тупроқларга солинади.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил