КПМГ – халқаро аудиторлик компанияси. Бош офиси — Амстердамда жойлашган. Компания 1987 йилда (унинг таркибига кирган компаниялар эса 1870 йилда) ташкил топган КПМГ сўзи ушбу компания таркибига кирган компаниялар асосчилари фамилияларининг бош ҳарфлари ҳисобланади : Пиэт Клйнвелд (Клйнвелд Крааенҳоф & Cо., 1917 йилда ташкил топган), Wиллиам Барcлай Пэат (Wиллиам Барcлай Пеат & Cо., 1870 йилда ташкил топган), Жамес Марwиcк (Марwиcк, Митчелл & Cо., 1897 йилда ташкил топган), Др. Реинҳард Гоэрделер (директорлар кенгаши раиси- Треуҳанд-Геселлсчафт, келажакда —КПМГ да)

Бошқарув :

Компания 6600 ишчи ва ҳамкорларига эга. Компания президенти –Майк Рейк(1 октябр 2007 йилгача) 30-май 2007 йилда эса янги президентлик лавозимига сайловлар эълон қилинган эди. Ушбу лавозимга Тимоти Флинн тайинланди ва у 1 — октябр 2007 йилдан ишларни олиб боради.

Фаолияти:

Компания аудит, солиқ ва бухгалтерия ҳисобини юритиш бўйича консалтинг ҳизматлари кўрсатади. КПМГ компанияси ПриcеwатерҳоусеCооперс, Эрнст & Ёунг ва Делоитте Тоуче Тоҳмацу компаниялар қаторида „Катта то`ртлик“ таркибига киради. Компания дунёнинг 144 давлатида ўз фаолитини олиб боради.

Компания умумий ишчилар сони — 113 минг киши.2006 йилги даромади 16.9 милярд ақш долларини ташкил этган.

МДҲда

КПМГ МДҲга аъзо давлатлар Арманистон, Озарбайжон, Грузия, Қозоғистон, Россия, Украина, Қирғизистон, Тожикистон, Молдова ва Туркманистонда ўз офисларига эга.

Ҳаволалар