Kabachka
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Бу мақолага бошқа бирорта саҳифадан
ишорат йўқ. (август 2024) |
Кабачка, қовоқча (Cуcурбита пепо вар. гираумонтиа) — қаттиқ пўстли қовоклар гуруҳига мансуб сабзавот экини. Бир йиллик, бир уйлик, палакпояси қисқа ўсимлик. Греция ва Италия К.лари турлари бор. Меваси шакли узунчоқ, силиндрсимон, оғирлиги 350—400 г ., сирти силлиқ, туей оч яшил, тоза пишганда новвотранг . Меваси 40—45 кунда етилади. Таркибида (%) қуруқ модда — 4,9, шу жумладан, қанд — 2,55, оқсил — 0,55, ёғ — 0,13, калсий, фосфор ва клечатка бор. 2—4 кунлик ёш меваси сиркалаш учун,етилган мевалари пазандачиликда ва консерва саноатида ишлатилади, йирик мевалари янгилигида чорва молларига берилади (1 кг =0,07 озуқа бирлиги) ва силос қилинади. Табобатда унинг гули кайнатилиб, суви яраларни муолажа қилишда қўлланади. Ўзбекистонда Грек 110 нави экилади. Уруғлари тупроқ ҳарорати 12—15° га етганда 5—7 см чуқурликда экилади. 1 га майдонга ўртача 2,5 кг уруғлик сарфланади. Эрта ҳосил етиштириш учун кўчатини тувакларда ўстириб, қорасовуклардан кейин 20—25 кунлигида очиқ майдонларга экиш мумкин. Унда жудаям кўп витаминлар мавжуд. Кобачка ич қотишини олдини олади. Таркибида Сув 90-95%.
Ботир Азимов.[1]
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |