Кабо-верде (Саво Верде), Кабо-Верде Республикаси (Репúблиcа де Cабо Верде) – Атлантика океанида, Ғарбий Африка соҳили яқинидаги Яшил Бурун оролларида жойлашган давлат. 10 та йирик ва 5 та майда оролни ўз ичига олади. Майдони - 4,033 минг км2. Аҳолиси - 527 минг киши (2025). (БМТнинг расмий демографик ма'лумотларига асосланган). Маъмурий жиҳатдан 14 туман (cонселҳо)ра бўлинади. Пойтахти – Прая шаҳри.

Кабо Верде Республикаси
Репúблиcа де Cабо Верде
Шиор: Унидаде, Трабалҳо, Прогрессо
Мадҳия: Câнтиcо да Либердаде
Location of Kabo-Verde
Пойтахт Прая
Расмий тил(лар) Португал тили
Ҳукумат Семи-Президентлик Давлат
Жорге Cарлос Фонсеcа
Улиссес Cорреиа э Силва
Мустақиллик (Португалиядан)
• Сана
5-июл, 1975
Майдон
• Бутун
4,033 км2 (174-ўрин)
• Сув (%)
аҳамияциз
Аҳоли
• 2002-йилги рўйхат
418,224 (173-ўрин)
• Зичлик 103/км2
ЙИМ (ХҚТ) 2005-йил рўйхати
• Бутун
АҚШ$2,990 мил. (169-ўрин)
• Жон бошига
АҚШ$7,149
Пул бирлиги Cапе Верде Эсcудо (CВЕ)
Вақт минтақаси УТC–1
• Ёз (ДСТ)
УТC–1
Қисқартма CВ
Телефон префикси 238
Интернет домени .cв

Давлат тузуми

Кабо Верде – республика. Амалдаги конституцияси 1992-йилда қабул қилинган. Давлат бошлиғи – президент (2001-йилдан П. В. Пиреш). У умумий, тўғри ва яширин овоз бериш йўли билан 5 йил муддатга сайланади. Қонун чиқарувчи олий органи – умумий сайлов йўли билан 5 йил муддатга сайланадиган Миллий ассамблея (бир палатали парламент). Ижроия ҳокимиятни президент ва бош вазир бошчилигидаги ҳукумат амалга оширади.

Табиати

Ороллар, асосан, вулканлардан ҳосил бўлган. Қирғоқлари тик ва қояли; қулай табиий гаванлари кам. Релефи – асосан, тоғли. Энг баланд чўққиси 2829 м (Фогу оролда). Иқлими – тропик, пассат. Ўртача ойлик температура 22°— 27°. Йиллик ёғин 100 – 250 мм. Бот-бот қурғоқчилик бўлиб туради. Дарёлари кам. Ўсимлиги чўл ва чала чўлга хос. Ҳайвонот турлари оз. Денгиз қушлари кўп. Қирғоқ атрофи сувлари балиққа бой. Фосфорит, бинокорлик материаллари, жумладан, гипс конлари бор.

Аҳолиси

Аҳолисининг 62% мулатлар, 35% африкаликлар (фулбе, баланте, манжаклар); шаҳар аҳолиси 30%. Расмий тили – португал тили. Аҳолининг 98% – католиклар.

Тарихи

Кабо Верде жойлашган Яшил Бурун оролларини Португалия экспедициялари 1456 ва 1460-йиллар орасида кашф этган. Ўша пайтгача бу ерда одам яшамаган. Африкадан қуллар, Португалиядан деҳқонлар кўчириб келтирилди. 1495-йил Португалия мустамлакаси деб эълон қилинди. ХВ—ХВИ асрларда бу ҳудуд Африканинг Гвинея соқили ёнидаги қул савдоси марказларидан бирига айланди. Қул савдоси таназзулга учраши билан (1876-йил тамоман ман этилди) бу ердан АҚСҲ ва б. мамлакатларга кўчиб кетиш оммавий тус олди.

Иккинчи жаҳон уруши (1939—1945)дан кейин Португалия ва унинг иттифоқдошлари Кабо Верденинг порт ва аэродромларидан Гвинея-Бисау, Ангола ва Мозамбикдаги миллий озодлик кучларига қарши курашда оралиқ база сифатида фойдаланди. 1951-йилда Португалиянинг „денгиз ортидаги вилояти“ мақомини олди.

50-йиллардан Кабо Вердеда миллий озодлик ҳаракати кучайди. Бу ҳаракат Португалия мустамлакаси Гвинея-Бисау халқларининг озодлик кураши билан чамбарчас боғлиқ бўлди. Бу курашга Гвинея ва Кабо Верде мустақиллиги африкаликлар партияси (ПАИГК, 1956-йил ташкил топган) раҳбарлик қилди. 1972-йилда Португалия Кабо Вердега „маҳаллий мухторият“ ҳуқуқини берди. 1974-йил 24-апрелда Португалиядаги фашизм режими ағдариб ташлангач, ПАИГК билан Португалия муваққат ҳукумати ўртасида Кабо Верде га 1975-йил 5-июлдан мустақиллик берилиши ҳақида битим имзоланди. 1974-йил декабр охирида ўтиш даври ҳукумати тузилди. 1975-йил 30 июнда Халқ миллий мажлисига биринчи сайлов ўтказилди. Кабо Верде ўша йили июлда Африка Бирлиги Ташкилотига, сентабрда БМТ га қабул қилинди. 1975-йил охирига келиб, Кабо Верде 60 давлат билан дипломатия муносабатлари ўрнатди. 1986-йил 6 февралгача мамлакатнинг номи португалчадан таржима қилиниб, Яшил Бурун о.лари деб атаб келинди. Кабо Верде 1992-йил 16 январда Ўзбекистон Республикаси суверенитетини тан олган. Миллий байрами – 5-июл – Мустақиллик куни (1975).

Сиёсий партиялари, касаба уюшмалари

Кабо Верде мустақиллиги африкаликлар партияси (ПАИКВ), 1956-йилда тузилган; 1981-йилдан ҳозирги номда; Демократия учун ҳаракат, 1990-йилда асос солинган. Кабо Верде меҳнаткашлари миллий бирлашмаси – касаба маркази, 1978 -йилда ташкил топтан.

Хўжалиги

Иқтисодий жиҳатдан заиф аграр мамлакат. Хўжалигининг асосини қишлоқ хўжалиги ташкил этади. Ялпи ички маҳсулотда қишлоқ хўжалигининг улуши 11%, саноатнинг улуши 10%. Иқтисодий фаол аҳолининг 80% қишлоқ хўжалигида банд. Тез-тез бўлиб турадиган қурғоқчилик қишлоқ хўжалигига катта зарар етказади. Аҳолининг озиқ-овқатга бўлган эҳтиёжларини қопламайди. Мустақиллик эълон қилингач, мустамлакачилик оқибатларини тугатиш чоралари кўрилди; миллий тараққиёт жамғараси тузилди, қишлоқ хўжалигини ривожлантириш фавқулодда дастури ишлаб чиқилди, кооперациянинг турли шаклларини ривожлантиришга, саноат корхоналари барпо этишга киришилди.

Қишлоқ хўжалиги

Аҳолининг анъанавий машғулотлари – деҳқончилик ва балиқчилик. Ички эҳтиёж учун маккажўхори, картошка, дуккакли дон экинлари, маниок, нўхат, қизил қалампир, помидор экилади. Экспорт учун какао, банан, шакарқамиш, ер ёнғоқ, тамаки, канакунжут, индиго етиштирилади. Чорвачилигида қорамол, эчки, қўй боқилади. Балиқ ва денгиз жониворлари овланади.

Саноати

Саноати денгиз маҳсулотларини қайта ишлаш, туз қазиб олиш ва бошқа корхоналардан иборат. Спирт (шакарқамишдан), совун, ўсимлик мойи ва семент ишлаб чикарадиган корхоналари бор. Экспорт учун туз ва пуцсолан қазиб олинади. Ҳунармандчилик ривожланган.

Транспорти

Темир йўл йўқ. Автомобил йўлларининг узунлиги 5,6 минг км. Йилига ўртача 36 млн. кВт-соат электр энергия ҳосил қилинади. Асосий порти – Минделу (Сан-Висенти оролида). Сал о.да йирик аэродром бор. Асосан, Португалия, Нидерландия, Испания, Франсия билан савдо қилади. Четга балиқ, банан, қандшакар, туз сотади. Четдан озиқ-овқат, машина-ускуналар, нефт маҳсулотлари келтиради. Пул бирлиги – Кабо Верде эскудоси.

Халқ таълими

1960-йилларнинг охирида аҳолининг 90% дан кўпроғи саводсиз бўлган. Мактаб тизими Португалия таъсирида шаклланди. Мактабларда таълим португал тилида олиб борилади. Мустақилликка эришилгандан кейин (1975), 6 ёшдан 12 ёшгача бўлган болалар учун бепул мажбурий таълим жорий этилди. Бошланғич мактабда ўқиш муддати 4 йил, ўрта мактабда 5 йил қилиб белгиланди. Ўрта мактаб икки босқич: 2 йиллик тайёрлов синфлари ва 3 йиллик катта ўрта мактаб (лицей) дан иборат бўлди. 1980-йилларнинг бошидан мактаб тизими янгидан тузилди. Мактабда ўқиш муддати 11 йил, 6 йил асосий мактабда, 3 йил тўлиқсиз ўрта мактабда ва 2 йил тўлиқ ўрта мактабда ўқилади. Тўлиқ ўрта мактабда гуманитар, табиий-илмий, техника бўлимлари бор. Мамлакатда 3 педагогика билим юрти ва индустриал мактаб ишлайди. Олий ўқув юрти йўқ.

Матбуоти, радиоэшиттириши ва телекўрсатуви

Кабо-Вердеда бир қанча газета ва журналлар нашр этилади. Асосийлари: „Болетин информативу“ („Информацион бюллетен“, ҳафтанома, 1976-йилдан), „Болетин офисиал да Република ди Кабо-Верде“ („Кабо-Верде Республикаси расмий бюллетени“, ҳукумат ҳафтаномаси), „Вож ди пову“ („Халқ овози“, ҳукуматнинг португал тилида чиқадиган ҳафталик газ., 1975-йилдан), „Раизеш“ („Илдизлар“, португал тилида ҳар чоракда чиқадиган адабий журнал, 1977-йилдан), „Трибуна“ („Минбар“, ҳафтада 2 марта чиқадиган газ., 1984-йилдан), „Унидади и лута“ („Бирлик ва кураш“, ойлик журнал, 1976-йилдан). Кабопресс агентлиги хукумат ахборот агентлигидир. Кабо Верде радиотелевидениеси ҳукумат ихтиёрида. „Сан-Висенти овози“ хукумат радиостансияси 1975-йил ташкил этилган.

Адабиёти

Адабиёти португал ва креол тилларида. Маҳаллий креол тилида бой оғзаки адабиёт шаклланган. Халқ шеърий ва қўшиқ ижодиётининг шаклларидан бири – морнлар (муҳаббат ва айрилиқ ҳақидаги мунгли қўшиқлар) айниқса кенг тарқалган. Бу мавзулар Кабо Верде адабиётида анъанага айланди. Э. Тавариш, П. Кардозу ва б. шу жанрда ижод килдилар. Жоржи Барбоза маданий-маърифий ва адабий журналлар ташкилотчиларидан бири бўлди. О. Алкантар „Шикино“ ва М. Лопиш „Шарқий шамол фош этади“ романларида ижтимоий мотивлар, биринчи марта ижтимоий тенгсизлик мавзуи каламга олинди. А. Фонсека шеърларида португал „мустамлака жаннати“ни фош этди. Шоир Кабвердиано Дамбара креол тилида ижод қилиб, халқларнинг мустақиллик учун курашини куйлади. А. А. Гонсалвишнинг қиссалари, М. Феррейранинг романлари 60—70-йилларда Кабо Верде адабиётида салмоқли асарлар бўлди. 80—90-йиллар адабиётида эскиликни инкор этиш ва бузиш билан чекланмай, янгилик яратишга интилиш тамойиллари бўртиб кўринди. Роману ди Мелунинг португал ва креол тилларида нашр этилган „Қопқора“ романи бунга мисол бўла олади.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил


Ҳаволалар