Kabob
Кабоб - биринчи навбатда, гўшт, жигар, буйрак, думба, чарви ва бошқа масалликлардан чўғда пишириб тайёрланадиган таом, кейин эса гўштдан қовуриб тайёрланадиган айрим ўзбек миллий таомлари ма’носини англатади.
Этимологияси
Кабаб со'зи форсча бо'либ, панжара қилиш ва ёқиш ма'ноларини билдиради
Турлари
- сих кабоб;
- титрама кабоб;
- қозон кабоб;
- парранда кабоб;
- қийма кабоб;
- тандир кабоб;
- помидор кабоб;
- думбул кабоб;
- чарви кабоб;
- лўла кабоб ва бошқа турлари бор.
Тайёрланиши
Кабоб — қўй гўштининг лаҳм ҳамда думба қисмларидан олиб, ҳар бири 10-12 г келадиган лўнда-лўнда бўлакларга бўлинади, унга майда тўғралган пиёз, туз, қалампир (мурч), кашнич уруғи, зира, узум сиркаси (анор ёки лимон суви) аралаштирилади. Масаллиқ сирланган ёки чинни идишга солиниб, бир неча соат (4 соатдан 24 соатгача) салқин жойда сақланади. Сўнгра гўшт сихга 5-6 бўлакдан қилиб ўтказилади (сихнинг учида ёғ бўлиши керак). Сихлар кўрада тошкўмир ёки писта кўмир чўғида пиширилади. Кабобнинг бир томони қизариб пишгандан сўнг иккинчи томонини ағдариш керак. 1 кг гўштга 2-3 бош пиёз, 1 чой қошиқда туз, 4 ош қошиқда узум сиркаси (ёки бир дона лимон); зиравор та’бга кўра керак бўлади.
Сих кабоб халқ орасида шашлик деб ҳам аталади. ,,Шашлик” дегани қадимги туркий тилларда ,,сихлик” ма’носини англатган, чунки ,,шиш” бу сих демакдир. ,,Кабоб” эса қовурилиш ма’носида келади. Я’ни сихга илиб қовурилган бу овқат инсониятнинг, айниқса, ибтидоий чорвадорларнинг энг қадимий таомларидан ҳисобланади. Ўша даврларда сих тайёрлайдиган металл бўлмаган, албатта. Одамлар гўшт бўлакларини чўпга илиб пиширганлар. Чўпга тизилган гўшт бўлакларини чўғ устига горизонтал териб пишириш сира мумкин эмас, чунки чўп куйиб узилиб тушади. Шунинг учун гўшт илинган ёғоч сих (шиш) ларни ерга вертикал қилиб санчиб, шамол эсган ёнбош томондан чўғ билан та’сир эттириб пиширишган. Кабобнинг учига бир бўлак ёғ илиш одати ҳам ўшандан қолган. Бу ёғ эриб остидаги қатор гўшт бўлакларига сингиб борган. Эндиликда кабобнинг учига ёғ илиш одатдангина иборат бўлиб, амалий аҳамияти йўқ, чунки горизонтал қилиб қўрага терилган кабобларнинг учидаги ёғ гўштга шимилмасдан чўғ устига оқиб, аланга олади. ,,Шиш” – сих эканлиги ва уни ёғочдан тайёрланганлиги ,,Қирғиз таомлари” китобида батафсил баён қилинган. Кабоб учун сон ва биқин гўштлари, думба ёғи олинади ва ҳамма вақт бош бармоқнинг биринчи бўғини катталигида тўғралади. Я’ни бунинг ҳажми тахминан 15-16 граммлик бўлаклар бўлади. Ёғ ҳам худди шу катталикда тўғралади. Буни бир тоғорага солиб туз, зира, кашнич уруғи, мурч сепилади. Пиёзни майин тўғраб, яхшилаб аралаштирилади. Я’ни гўштни ҳовучлаб олиб тоғорага қайтариб, зарб билан ташлайверилади. Бунга яна минерал сувдан севалаб мижийверилади, токи сув, пиёзнинг сели, туз ва зираворлар гўштнинг бағрига хўб сингиб кецин. Шундагина кабоб яхши пишади. Агар янги сўйилган қўй ёки мол гўшти бўлса, уни ҳеч сиркалаб ўтирмай тўғраб, туз сепиб сихга илиб пиширавериш мумкин. Агар гўштнинг ўзи янги бўлса ҳам, бироқ шабадаланиб, сели қуриброқ қолган бўлса, у сиркаланади. Сиркалашда зираворлар, пиёз сели минерал сув ва анор, олча, помидор каби нордон шарбатлар қўшиб эзғиланади. Кабоб гўшти бағридаги селнинг қайнаши асосидагина пишади. Сиркалашдан мақсад ҳам шу, агар гўшт селлик бўлмаса, сирти чўғда тезда куйиб, қобиқ олиб ичига иссиқ ўтмайди, натижада усти куйган, ичи хом бўлиб яхшигина масаллиқ исроф бўлади. Яхши эзғиланган гўштни дарҳол сихларга ўтказиб пиширавериш мумкин, мижилмаган гўштни севаланган шарбат ва зираворларнисингдириш учун салқин жойга бир неча соат олиб қўйилади. Сиркалаш деганда, бунга сирка ҳам қўшилар эканда, деган хулоса чиқмаслиги керак, ба’зилар хом гўштга сирка қўшиб олиб қўйишади. Бундай қилиш хато, чунки сирка (айниқса оқ сирка) гўшт бағридаги бор селни ҳам чиқариб юборади, қийин пиша- диган, пишса ҳам бемаза бўлиб қолади. Аслида сиркани тайёр кабобнинг юзига сепиб исте’мол этилади. Шу мақсадда фақат узум, олма ва анжир сиркаларидан- гина фойдаланишни маслаҳат берамиз. Тўғраб тайёрланган гўшт бўлакларини сихнинг узунлигига қараб тўрт, олти, саккиз бўлакдан ўтказилади ва ан’анага кўра охирги бўлаги думбаёғдан иборат бўлади.
Пишириш қоидалари
а) кабобни тошкўмир чўғида пишириш хато. Бунда тутун билан олтингугурт ва карбонат ангидрид гази ажраб чиқади, кабоб гўштининг ораларига, жигар бўлса, тешикчаларига кириб қолади. Бундай кабобни кўп еган киши оғир дардга дучор бўлиши мумкин;
б) тошкўмир чўғи жуда кучли бўлади ва кабобнинг сиртини тез куйдириб қўйиши, ёғини эритиб, аланга олиб ёниб гўштни қорайтириши мумкин. Шунинг учун сихларни теришдан олдин чўғ юзига бир қават қум сепган ма’қул, шунда кабобдан томган ёғ ёнмайди;
д) аслида кабобни ёғоч кўмирда (буни ,,писта кўмир” деб ҳам аташади) пишириш лозим. Ёғоч кўмир ҳам мевали дарахтларнинг кўмири бўлиши керак. Бунинг учун: ўрик, тут, ёнғоқ ўтинлари ва узум занги айни муддаодир. Сабаби бу ўтинлардан ажралган тутуннинг заҳри кабобга урмайди. Ҳеч бўлмаса, саксовул ўтинидан фойдаланган ма’қул;
э) қўрага терилган сих кабобларнинг, аввало, бир томонини сингдириб пишириб, сўнг иккинчи томони пиширилади;
ф) кабобни бемаврид елпийвериш ҳам хато ҳисобланади, чунки тўзиган кул гўштга ёпишаверади;
г) гўштнинг селини ўзида сақлаб қолиш учун кабобни урвоқлаган ма’қулдир. Урвоқ учун қаттиқ нон талқони жуда қўл келади. Урвоқ йирикроқ бўлса, яна соз, чунки у селни шимиб гўштнинг мазасини ўзига олади. Шу мақсадда урвоқ учун ун ишлатиш хато, негаки, у кабобга тегиши билан хамирга айланиб қолади, кўпроқ сепилган жойлари пишмай таомни, бемаза қилиб Қўяди. Ана шу қоидаларга тўла амал қилиб пиширилгандагина сих кабоб ҳақиқий тансиқ таом ҳисобланади. Дастурхонга тортишда ҳар бир хўрандага икки сихдан ликопга солиб ёки бир неча порциясини бирдан катта лаганга тузаб ёнбошига зира-пиёз гарнир килинади, юзига узум сиркаси севаланади. Бундан ташқари яна помидор, бодринг, редиска ва турплардан гарнир қилиш ёки салат бериш ҳам мумкин.
Жигар кабоб
Янги сўйилган қўй ёки молнинг жигарини олиб кабобга тўғрагандек қилиб 15-16 грамм лўнда бўлакларга ажратилади. Буни сихга тортиб писта кўмирда пиширилади. Шунга э’тибор қилиш керакки, жигар кабоб ортиқча қовурилиб, қотиб кетмаслиги учун бироз сирт олиб сели чиқиши биланоқ дастурхонга тортилади, юзига туз сепилади. Жигар кабобни қўра олдидаёқ иссиғида тановул этган ма’қул, совуб қолса, ҳам та’ми, ҳам шифолиги қирқилади. Дастурхонга жигар кабоб зира-пиёз ҳамда янги сабзавот гарнирлари билан тортилади.
Буйрак кабоб
Қўй ёки мол буйрагидан ёғини ажратиб сиртидаги пардасини олиб ташлаб яхшилаб ювилади. Сўнгра кабобга мўлжаллаб тўғралади. Тўғрамага туз, зира, кашнич уруғи ва мурч сепиб майда чопилган пиёзга қориштириб, то ҳиди кетгунча яхшилаб мижилади. Бунга минерал сув ёки анор (помидор) шарбати севаланса ҳам бўлади. Тайёр бўлгач, тўрт бўлакдан сихга тортилиб лахча чўғ устида кизартириб қовурилади. Қовуриш олдидан урвоқланса ҳам бўлади. Дастурхонга тортишда ҳар бир хўрандага икки сихдан ликопчага солиниб, юзига узум сиркасидан севаланади, ёнига зира-пиёз ёки янги сабзавотлардан гарнир берилади.
Думба-жигар кабоб
Ушбу тансиқ таом жигарнинг шифобахшлигига яна тўқтутарлигини орттиришга қаратилган бўлиб, энг муҳими: жигарни яна лаззатлироқ қилиш, думбанинг эса ёғлилигини юмшатиш, я’ни 50 фоизча камайтириш мақсадида қадимги пазандалар томонидан ижод этилгандир. Жигар билан думба ёғ олинади. Жигарни 15 гарммлик, думбани бироз майдароқ — 10 граммли бўлакларга ажратилади. Бу кабобни пиширишнинг икки усули бор. Биринчисида: сихларга битта бўлак жигар ва битта ёғ қилиб олти бўлакдан ўтказиб бевосита ўтга қўйиш олдидан юзига туз, мурч, зира ва кашнич уруғини бирга қўшиб туйилган мураккаб зиравор сепилади ва қизартириб пиширилади; иккинчи усулда: тўғралган жигар билан ёғ юзига ўша зираворлар сепилиб мясорубкадан ўтказилган пиёз массасини қориштириб мижилади. Сихларга терилгач, нон талқон билан урвоқлаб сўнг қўрага терилади. Ҳар иккала усулда ҳам чўғ кучли бўлмаслиги шарт, акс ҳолда ёғ эриб, аланга олиб, кабобни қорайтириб юборади. СҲу сабабли буни пистакўмир (мевали дарахтларнинг чўғи)да пишириш тавсия этилади. Ёки тошкўмир ўт олдирилган бўлса чўғ юзига кўмиб турарли даражада қум сепиб, кабобларни қатор териб елпимасдан қовурилса, айни муддао бўлади. Дастурхонга тортишда сихи билан бир неча порциясини бирга лаганга ёки ҳар бир хўрандага икки сихдан ликопчага солинади, юзига узум ёки олма сиркасидан севаланади. Гарнирига зира-пиёз, кўк пиёз, редиска, бодринг, помидор, турп каби янги сабзавотлардан бир ёки бир неча хилидан танлаб олинади.
Қийма кабоб
Ушбу тансиқ таом бизга озарбайжон пазандалигининг та’сирида кириб келган бўлиб асли номи ,,Лўла кабоб”. ,,Лўла”нинг ма’носи туркий тилда ,,юмалоқ ёстиқ” демакдир. Парҳезлиги унинг тез ҳазмланишидадир. Байрам ва тўйларда тайёрланади, азиз меҳмон дастурхонига қўйилса, ғоят манзур тушади. Бундай кабобни, албатта, янги ва ёғлироқ гўштдан тайёрлаш зарур. Гўштни қиймалагичдан ўтказилади. Агар қўй ва мол гўштларини аралаштириб қийма қилинса, яна-да мазалироқ бўлади. Қиймага майин ҳалқа қилиб тўғралган пиёз қўшиб мижилса, илашимлилиги ортади. Қийманинг сихга ёпишқоқлиги ортиши ва пишганда оқиб кетмаслиги учун тухумнинг оқидан қўшилади. Та’мини яхшилаш учун эса туйилган кашнич уруғи, мурч ва туз қўшиб аралаштирилади. Ана шундай ҳозирланган қиймадан бир ҳовуч олиб сихга ғижимлаб ёпиштирилади ва узунлиги 8-10 см келадиган қилиб юмалоқ ёстиққа (бодрингга) ўхшатиб ясалади, сели оқиб кетмаслиги учун сиртини нон талқонга белаб олинади. Писта кўмирда пиширилади. Ҳақиқий озарбайжонча пишириш узум зангининг чўғида амалга оширилади. Чунки узум зангининг тутуни қийма ораларига кирса ҳам безарардир. Тайёр кабобни ҳар бир хўрандага икки ёки тўрт сихдан мўлжаллаб ликопчасига солиб, ёнига зира-пиёз ёки янги сабзавотлардан гарнир қилиб дастурхонга тортилади.
Думбул кабоб
Маккажўхорининг думбул сўтасидан тайёрланади. Тозаланган сўта 3-4 см дан қилиб кесилади ва намакобга 2-3 соат солиб қўйилади. Сўнг 2-3 донадан қилиб сихга ўтказилади ва лахча чўғда пиширилади. Кабоб Ўрта Осиё ва Яқин Шарқ, Кавказ халқларининг севимли таоми ҳисобланади. Кабобни аслида чорвадор халқлар ижод этган.
Қўзиқорин кабоб
Қўзиқориннинг ноёб масаллиқ эканлиги аниқ. Шунинг учун бу кабоб унутилиб кетган тансиқ таомдир. Баҳорда қўзиқорин пайдо бўлганида фақат бир мартагина тайёрлаш мумкин. Қўзиқоринни териб келиб ёнғоқдай ва тухумдайлари саралаб олинади, каттароқларини эса майдалаб кесилади. Човлига солиб совуқ сувда чайқаб юборгач 1-2 минут қайноқ сувга ботириб олинади, суви силқигач, 5-6 бўлакдан қилиб сихга ўтказилади, майин, туз ва туйилган мурч сепилади, пича унга белаб олиб, қўрадаги мевали дарахтнинг ўтинидан тушган лахча чўғ устида жиззиллатиб пиширилади. Тотли бўлиши учун сиртига сариёғ суркаб турилади. Дастурхонга тортишда тўрт сихдан ликопга солиб ёнига кўк пиёз ёки редискадан гарнир берилади.
Помидор кабоб
Рецепти содда, пиширилиши осон бўлса ҳам хонадонларда камдан-кам тайёрланадиган бу тансик таом аҳоли ўртасида кам тарқалган. Помидор хомлигича кўп исте’мол этиладиган сабзавот, уни сихга илиб чўғ устида пишириб ейилса, бу ҳам фойдалироқ, ёғли ва кучли каллорияли гўшт кабобларга гарнир сифатида тортилса ҳам бўлади. Яхши қизарган ва катталиги тухумдай келадиган помидорлардан танлаб олиб, совуқ сувда чайқаб юборилганидан сўнг икки донадан қилиб сихга илинади. Помидорларнинг ўртасидан эмас, балки икки четларидан қўш сихга илиниши шарт. CҲунки битта сихга илинса, пишган томонига сели тўпланиб қолиб иккинчи, пишмаган томонига сира ағдариб бўлмайди. Помидор кабобни қўрадаги унча кучли бўлмаган чўғда худди гўшт кабоб сингари пиширилади. Дастурхонга тортишда ликопчага 2 донадан солиб сихи суғуриб олинади, юзига майин туз ва мурч сепилади, ёнбошига тўғралган пиёз солинади[1].
Қозон кабоб
,Кабоб” нинг ма’носи ,,қовурилган” демакдир. Бинобарин, гўштни ёққа солиб эмас, балки қуруқ ўзини қизитилган қозонга ёпиб қизартириб қовуришга асосланган ушбу тансиқ таом ҳам қадимда пайдо бўлган тансиқ таом ҳисобланади. Қўй гўштининг сон, пешноб, қовурга қисмларидан олиб қалинлигини 1-2 см, катталигини шапалоқдек ёки ундан кичикроқ қилиб тўғралади. Гўшт бўлаклари анор ёки помидор шарбатига, ёки пиёз селига ботириб олиниб, юзига туз ва зира сепилади. Қозонни обдон қиздириб, остига ва деворларига гўшт бўлаклари ёпилади, дарҳол тоғорача бостириб, буғ чиқиб кетмайдиган қилиб атрофига сочиқ ўралади. Оловини жуда суст бериб 40-45 минутча қолдирилса, сингиб пишади[2].
Тандир кабоб
Ма’лумки, тандир кулолчилик бошланган даврларда келиб чиққан. У фақат нонгагина эмас, гўшт ва бошқа масаллиқларни ҳам пиширишга мослаштириб ишланган эди. Кейинчалик унда асосан нон ёпиладиган бўлиб кетган. Ибтидоий даврларда одамлар овчиликдан ва чорвачиликдан ундирган масаллиқларини то қозон келиб чиққунга қадар тандирда пиширганлар. Ана шундай қадимий тансиқ таомлардан бири тандир кабобдир. Бу таомни тайёрлаш учун янги сўйилган қўй ёки сўқим гўштининг сон қисмидан олиб ҳажмини шапалоқдай қилиб кесилади. Гўшт бўлакларини намакобга (1 литр иссиқ сувга 50 гр туз эритилади) 30 минутча ботириб қўйилади. Сўнг олиб суви сирқитилади. Зира, кашнич уруғи, мурчни аралаштириб туйиб элаки қилинганига тенгма-тенг ун қўшиб ҳозирланган зиравор урвоққа белаб олиб қизитилган тандир деворларига ёпилади. Гўштнинг сирти қизариб сингиб пишгач, кафгир билан кўчириб олинади. Майда бўлакларга кесиб, дастурхонга тортилади.
Чет эл кабоблари
- Адана кабоби (ёки қийма кабоби) — кенг темир шиш устига ўрнатилган ва кўмир устида панжара қилинган узун, қўлда қийма гўшт кабоби. Туркиянинг Адана шаҳри номи билан аталган кабоб одатда „иссиқ“ ёки аччиқдир. Анъанавий Адана кабоби иссиқ кўмирда пиширилган юқори ёғли қўзи гўшти ёрдамида тайёрланади. Тўғри Адана кабоби, қийма қўзичоқ, қизил қалампир (қалампир) ва тузда фақат учта ингредиэнт ишлатилади.
- Али Паша кабоби, „Али Пошо кабоби“ — филога ўралган помидор, пиёз ва майданоз қўшилган кубикли қўзичоқ.[3]
- <б ид="мwАлc">Алиназик</б> — йиртқичлардан қовурилган майдаланган гўшт кабоби, саримсоқ, қатиқ ва бақлажон қўшилади.
- <б ид="мwАлс">Бейти кабоби</б> — Қўзи ёки мол гўшти, зираворланган ва шиш устида панжара қилинган, кўпинча лавашга ўралган ва устига помидор соуси ва ёгурт қўшилган, Истанбулдаги машҳур Бейти кабобхонасига бориб тақалади ва айниқса Туркиянинг йирик шаҳарларида машҳур.
- Бўстон кабоби — Қўзи гўшти ва бақлажон гўшти.[3]
- Буğу кабоби — Буғда пиширилган кабоб — бу сковородкада ёки сопол идишда пишириладиган туркча пишириқ . Гўштни ўз шарбатида пишириш учун кострюлканинг қопқоғи муҳрланган. Таом марварид пиёз, саримсоқ, кекик ва бошқа зираворлар билан тайёрланади. Текирдағда зира билан хизмат қилади; Измирда мастик билан хизмат қилади.
- <б ид="мwАнc">Cаğ кабоби</б>, 'сўзли кабоб' — қўзичоқ кубиклари аввал чоғда (горизонтал айланадиган тупурик), сўнгра шишда қовурилади, сўнгги пайтларда машҳурлиги ортиб бораётган Эрзурум вилоятининг ўзига хос хусусияти.
- Cиğэр кабоби, „жигар кабоби“ — одатда тўғралган пиёз, салат ва нон билан истеъмол қилинади.
- Çöкертме кабоби — Ёгурт ва картошка билан тўлдирилган дана кабоби.
- Çöп şиş, „кичик шиш кабоб“ — Эфес яқинидаги Селчук ва Герменcикнинг ихтисослиги, ёғоч шишларда қора мурч, тимян ва ёғ билан маринадланган помидор ва саримсоқ билан майдаланган суяксиз гўшт.[4]
- Дöнер кабоп, туркчада „айланадиган кабоб“ бўлиб, вертикал айланадиган тупурикда аста-секин қовурилган қўзичоқ, мол гўшти ёки товуқ гўштидир. Яқин Шарқ шаwарма, мексикалик таcос ал пастор ва юнон гирослари ХИХ асрда Бурсада ихтиро қилинган турк дöнер кабобидан олинган.[5] Немис услубидаги дöнер кабоб сендвичи, баъзан инглиз тилида оддийгина „кабоб“ деб аталади, 1970-йилларда Берлиндаги турк муҳожирлари томонидан тақдим этилган ва Германия ва Эвропанинг кўп қисмида энг машҳур олиб кетиладиган таомлардан бирига айланган. У кўпинча турклар томонидан сотилади ва Германияда турк-немис ихтисослиги ҳисобланади.[6]
- Ҳüнкари кабоби, 'Султоннинг кабоби' — патлıcан беğэнди (бақлажон пюреси), райҳон, тимян ва дафна япроғи билан аралаштирилган дилимленмиş қўзичоқ гўшти.[3]
- Искендер кабоби — қатиқ, помидор соуси ва сариёг ' билан хизмат қиладиган дöнер кабоби Бурсада пайдо бўлган. Кабоб 1867 йилда Искендер афанди томонидан ихтиро қилинган. У Cаğ кабобдан илҳомланиб, уни горизонталдан вертикалга айлантирди.
- İслим кабоби, буғда пиширилган кабоб — кунгабоқар ёғида маринадланган бақлажон кабобининг терисиз яна бир версияси.[3][4]
- Қоғит кабоби — Қоғозга ўралган қўзичоқ.[4]
- Кузу шиш — маринадланган сут билан боқилган қўзичоқ гўшти билан тайёрланган шис
- Тести кабоби, 'сопол-кўза кабоб' — Ўрта Анадолу ва Ўрта Ғарбий Қораденгиз минтақасидаги таом бўлиб, сопол идиш ёки кўзада оловда пиширилган гўшт ва сабзавотлар аралашмасидан иборат (тести туркчада кўза деган маънони англатади). Идиш нон хамири ёки фолга билан ёпилади ва хизмат қилишда бузилади.
Кабаб кообидеҳ (کباب کوبیده) ит кūбиде (کوبیده) Эроннинг қийма гўштли кабаби бўлиб, у майдаланган қўзичоқ, мол гўшти ёки товуқдан тайёрланади, кўпинча майданоз ва туғралган пиёз билан аралаштирилади.
Кабаб Кообидеҳ таркибига қуйидагилар киради: майдаланган гўшт, пиёз, туз, қалампир ва зираворлар. Ушбу маҳсолотлар аралаш силлиқ ва ёпишқоқ ҳолга келгунча аралаштирилади. Аралашманинг бир-бирига ёпишиши учун битта тухум қўшилади. Кейин аралаш шиш атрофида босилади. Кообидеҳ Кабаб одатда 18 ёки 20 см узунликда бўлади.
Кабāб-э барг (форсча: کباب برگ) кабоб форсча услубда қўзичоқ, товуқ ёки мол гўштидан мангалда пиширилган иссиқ таомдир. Кабаб Барг учун асосий керакли масаллиқлар -бу мол гўшти, қўзичоқ гўшти ёки товуқ кўкраги, пиёз ва зайтун мойи филесидир
Маринад одатда ярим стакан зайтун мойи, учта пиёз, саримсоқ, ярим чой қошиқ заъфарон, туз ва қора мурч аралашмасидан тайёрланади. Бир килограмм қўзичоқ 4 ёки 5 см қалинлигида бўлакларга бўлиб олинади . Совутгичда бир кеча маринадланган ҳолатда сақланиши ва контейнернинг усти ёпиқ бўлиши керак. Эртаси куни қўзичоқ узун, ингичка металл шишларга ўралади. кейин эса ҳар томони 5-10 дақиқа давомида мангалда пиширилади. Кабоб-э Барг.
Ироқ

|
|
|
|
Манбалар
- ↑ Маҳмудов К. Ўзбек тансиқ таомлари, 1989 — 35-бет.
- ↑ Маҳмудов К. Ўзбек тансиқ таомлари, 1989 — 128-бет.
- ↑ 3,0 3,1 3,2 3,3 Туркиш Cоокерй бй М.Гüнüр ИСБН 975-479-100-7
- ↑ 4,0 4,1 4,2 Тҳе Cомплете Боок оф Туркиш Cоокинг, А.Алгар (1985) ИСБН 0-7103-0334-3
- ↑ Кеннетҳ Ф. Кипле, Криэмҳилд Cонеè Орнелас, эдс., Cамбридге Wорлд Ҳисторй оф Фоод, Cамбридге, 2000. ИСБН 0-521-40216-6. Вол. 2, п. 1147.
- ↑ „Донер кебаб 'инвентор' Кадир Нурман диэс ин Берлин“. ББC. Қаралди: 2013-йил 1-ноябр.
ҳттпс://уз.wикипедиа.орг/wики/Эрон ошхонаси
Эрон миллий ошхонаси Андоза:Cуисине оф ТуркейАндоза:Cуисине оф ИранАндоза:Африcан cуисинеАндоза:Cуисине оф тҳе ЛевантАндоза:Барбеcуэ