Kachayte
„Качайте“ (русча: „Качайте“) — 2024-йилда Жаҳонгир Отажонов томонидан ижро этилган ва омма орасида турли хил танқидларга учраган қўшиқ[1].
| „Качайте“ | |
|---|---|
| Файл:Качайте.жпг | |
| Жаҳонгир Отажонов қўшиғи | |
| Тил | русча |
| Чиқарилган санаси | 2024-йил |
| Нашр қилинган | 2024-йил 23-апрел |
| Давомийлиги | 3:51 |
| Қўшиқ муаллиф(лар)и | Галина Барская |
| Бастакор(лар) | Бегзод Айтбаев |
Тарихи
Жаҳонгир Отажонов қўшиқ матнини Юлия Морозованинг Ёутубе каналида кўриб қолади[2][3]. Қўшиқ мусиқаси Беҳзод Айтбоев томонидан ўзбекча мусиқий ладда ёзилган[4]. Матни эса рус тилида бўлиб, унинг муаллифи Галина Барская (русча: Галина Барская) ҳисобланади ва унда ўз танасини сунъий тарзда ўзгартираётган аёллар, ҳозирги ёшлар орасида тарқалган „ёт ғоялар“ ҳамда уларнинг ташқи кўринишлари танқид остига олинади[5][4]. Хонанданинг ўзи эса бу қўшиқ ҳақида қуйидагиларни айтган:[6]
— “Качайте” — бу афсус. Қизларимиз операциялардан зарар кўрмасин. Клипда шунақа “эпатажний” ишласам, одамларнинг э’тиборини тортади, деб ўйладим. Чунки қўшиқ рус тилида, рус тилини билмайдиганлар унда нима ҳақида гап кетаётганини ҳаракатларимдан билишини хоҳладим. Бошида тингловчилар мени сўкса ҳам, кейинчалик фойдаси бўлади, деб ўйладим. Қўшиқнинг тизери чиққанидан сўнг шу заҳоти менга ла’натлар ёғила бошлади. Шундай бўлишини билардим. Танқидларни ўринсиз деб биламан. Қўшиқ орқали мен ҳеч нарсани ўзгартира олмайман. Лекин бунинг зарарли эканлигини кимдир айтиши керак. Бу менга Аллоҳнинг олдида фойдали. Тўйларда шу қўшиқни сўрашяпти, принсип қилиб айтмаяпман. Бу менинг принсипимга қарши бўлади. Одамлар ўйнайверади, лекин бу қўшиқни у мақсадда куйламадим.
Мусиқий клип
Қўшиқ ва мусиқий клип ғояси Отажоновнинг ўзига тегишли бўлиб, мусиқий клип Дониёр Абдураҳмонов томонидан тасвирга олинган[4]. Кейинчалик ушбу матн асосида бошқа қўшиқлар ҳам айтилган[7][8].
Танқидлар ва эътирофлар
Озодлик радиосининг „Озод Назар“ кўрсатувида „бу қўшиқ „инстаойим“ ёки „инстанисо“ларга қаратилган“ деб эътироф этилган[2]. Бошқалар томонидан Жаҳонгир Отажоновнинг аёллар образига кириши ва „ясама тана аъзоларини силкитиши“ каби қилиқлари қораланган[5].
Манбалар
- ↑ Ҳумо Мусиc (2024-04-23), Жаҳонгир Отажонов - Качайте | Жахонгир Отажонов - Качайте 2024, қаралди: 2024-10-19
- ↑ 2,0 2,1 Озодлик Радиоси (2024-04-24), ОзодНазар: Жаҳонгир Отажоновнинг “инстаойим”ларга аталган қо’шиг’и, қаралди: 2024-10-19
- ↑ МОРРОЗОВА (2023-10-15), МОРРОЗОВА - жопы, қаралди: 2024-10-19
- ↑ 4,0 4,1 4,2 Афиша.уз. „«Качайте»: Жаҳонгир Отажонов янги мусиқий клипини тақдим этди“ (2024-йил 24-апрел). Қаралди: 2024-йил 19-октябр.
- ↑ 5,0 5,1 Хабар.уз. „Жаҳонгир Отажоновдан ўзгача клип: Бу «ижод»лардан мақсад нима?“ (2024-йил 24-апрел). Қаралди: 2024-йил 19-октябр.
- ↑ „“Қўшиқ чиқиши билан менга ла’натлар ёғила бошлади”. Жаҳонгир Отажонов “Качайте” атрофидаги танқидлар ва Озода билан муносабати ҳақида“. Дарё.уз (2024-йил 10-май). Қаралди: 28-июн 2025-йил.
- ↑ МОРРОЗОВА (2024-09-12), МОРРОЗОВА - КАЧАЙТЕ, қаралди: 2024-10-19
- ↑ „КАЧАЙТЕ“.