Kadan
Кадан, Ўзбекистон Республикаси, Самарқанд вилоятидаги Каттақўрғон туманининг маркази ҳисобланади. Мустақиллик йилларидан сўнг Алишер Навоий жамоа хўжалиги, сўнг Дурбеш ҚФЙ (қишлоқ фуқаролар йиғини) тасарруфидаги қишлоқ бўлган. Ҳозир Кадан МФЙ (маҳалла фуқаролар йиғини)га қарашли туманда 2-қўрғон ҳисобланади.
Кадан сўзининг маъноси — „сомонхона“ дейилади айрим манбааларда. Чунки Буюк ипак йўлида жойлашган туманга қарашли бўлганлиги учун савдогарлар ўзининг от ва туяларини шу ердан озиқлантириб, сомон ғамлаб ортиб кетишган. Чегарадош Маҳалла ва қишлоқлари — Янгиравот (Тепақўрғон), Муллакўрпа (Чим, Таллимарон, Муллакўрпа), Мундиён (Сарой) ва Пайшанба шаҳарчаси ҳисобланади. Ҳозир Кадан ҳудудида туманнинг Давлат Солиқ инспексияси, Мажбурий ижро бюроси, Маҳаллабай ишлаш маркази, Бандликга кўмаклашиш маркази, Сув хўжалиги, Йўл патрул хизмати, Жиноий ва маъмурий суди, Ёнғинга қарши курашиш бўлими, Давлат хизматлари маркази, Тиббиёт бирлашмаси ҳамда Каттақо'рг'он туман ҳокимлиги мавжуд. Аҳоли сони 4500 га яқин (01.01.2021 ҳолатига). Маҳалла оқсоқоли: Шерназаров Шукурулло Абдуллаевич. Сектор (2) раҳбари: О'саров Шерод Пирматбоевич. Туман ҳокими в.б.: Насриддинов Жамшид. 1994 йилларгача туман ҳокимлиги ва унинг тасаруфидаги ташкилотлар Дурбеш ҚФЙга қарашли бўлган. Ҳозир Каттақо'рг'он туман 1-сон касб ҳунар мактаби (эски Кадан қишлоқ хо'жалик касб ҳунар коллежи) ҳайдовчилик мажмуаси о'рнидан аҳоли қатлами учун ко'п қаватли уй-жой қурилиш ишлари бошланган. Кадан МФЙ ҳудида 2 та мактаб (15, 98), 2та болалар бог'часи (10, 49 ва қисман 21), 1-сон касб касб-ҳунар кактаби фаолият олиб бормоқда.