Каддиш (муқаддас) — яҳудийликда Худонинг исми ва қудратининг улуғлигини мадҳ қилиш ибодати ҳисобланади. Каддиш оромий тилда тузилган бўлиб, якунловчи ибораси иврит тилида ёзилган. Каддиш атамаси илк бор Мишнада учрайди. Дастлаб Каддиш Тавротни даъватдан сўнг ўқиган. Мишна даврига келиб эса, у синагогадаги ибодатларнинг муҳим қисмига айланган. Уни ҳозирда Қуддусга юзланган ҳолда ўқилади. Яҳудийликда мотам маросими, яъни вафот этган шахс ҳақига қилинадиган ибодат. Мазкур ибодатни вазияти, ҳолатига кўра бир неча турлари мавжуд. Ушбу ибодат дуолари ва уни бажариш тўғрисидаги кўрсатмаларнинг аксарияти оромий тилида ёзилган. Каддишнинг тўртта тури мавжуд бўлиб, улар: ярим каддиш (хаси каддиш) деб аталиб, ўзида Тавротни ўқиш, литургиянинг айрим бўлимларининг кириш ёки хотима вазифасини бажариб, ибодатни бошқариб бораётган киши томонидан ўқилади; хотирлаш маросими (каддиш ятом) — яқин қариндош вафот этганда 11 ой давомида ҳамда ёрсайт (йил маросимим)да ўқилади. Ушбу каддиш дастлаб кантор томонидан 7 кунлик азада ўқилган. Хотирлаш каддишини яқин қариндошлар томонидан ўқилиши амалиёти, мутахассисларнинг фикрига кўра, ХИИИ асрда Германияда пайдо бўлганини кўриш мумкин. Ота ёки онаси вафот этган ўғил фарзанд 11 ой давомида синагогада кунлик ибодат вақтида, сўнг йил маросимида хотирлаш каддишини ўқиши лозим. Қиз фарзандлар учун каддишни ўқишлик мажбур ҳисобланмайди. Агар вафт этган кишининг ўгли бўлмаса, жамоадан бирор кишидан Кадишни ўқишлик илтимос қилинади; тўлиқ ёки жамоавий каддиш (каддиш шалем) ибодатни бошқариб бораётган киши томонидан Амидани овоз чиқариб такрорлашдан ёки баъзи қўшимча дуолар қилгандан сўнг ўқилади; донишмандлар хотиржамлиги учун каддиш (каддиш де-раббанан) бўлиб, Шахаритда икки маротаба хотирлаш каддишини ўқиганлар томонидан галахик ва аккадик қисмдан сўнг ўқилади[1].

Адабиётлар

  • Нажмиддинов Ж., Каримов Ж., Турдиева Д.. Диншунослик. Қомусий луғат. Имом Бухорий халқаро маркази нашриёти, 2017 — 480-бет. ИСБН 978-9943-5105-3-1. 

Манбалар

  1. ↑ Нажмиддинов, Каримов, Турдиева 2017, с. 240.