Кадис — Испаниянинг жан. қисмидаги шаҳар. Андалусия мухтор вилоятида, Кадис провинсиясининг маъмурий маркази. Аҳолиси 143,1 минг киши (1998). Атлантика океанининг Кадис қўлтиғидаги порт. Кемасозлик, авиация, балиқ консервалаш, тамаки саноати корхоналари мавжуд. Шаҳарга мил.ав. ИХ асрда финикияликлар томонидан Гадир номи билан асос солинган. Меъморий ёдгорликларидан Пуэрта де Терра деворлари (ХВИИ аср), Санта-Крус собори (ХИИИ аср) сақланган.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил